Еки боғловчиси билан тузилган боғланган қўшма гап қисмла- ри бошқа айирувчи боғловчи ёрдами билан тузилган қўшма гапнинг қисмларига қараганда, мазмунан, грамматик ва интонация жиҳатдан анча мустақилдир, бу хил гапларда бири рўй бериши мумкин бўлган алоҳида ҳаракат-ҳолатлар ифодаланади, гоҳ каби боғловчилар ёрдами билан тузилган қўшма гапнинг ҳар икки қисмида ҳаракат рўй бергани учун, қисмларда ифодаланган ҳара- кат-ҳолатлар бир-бирига боғлиқ бўлади, айрим ҳолларда бири иккинчисини келтириб чиқаради. Еки боғловчиси ёрдами билан тузилган қўшма гап қисмлари интонация жиҳатдан ҳам маълум даражада мустақил бўлади: бу хил қўшма гапларнинг ҳар бир қисми алоҳида оҳанг билан айтилади: ҳатто улар мустақил тугал- ланган интонация билан талаффуз этилиши ҳам мумкин: Еки ер ёмонми? Уруғ ёмонми? Е бўлмаса айб ҳаводами? (Ғ. Ғулом).
Бу хил қисмларнинг бирикиб, қўшма тап ҳосил қилишига сабаб — уларнинг мазмунидир — улар умумий бир фикрни ифода- лайдилар, умумий бир фикрнинг элемента ҳисобланади.
Айирув муносабатини ифодалаган қўшма гап қисмларидан англашилган воқеа, ҳодисаларнинг ҳар иккиси вужудга келади. Аммо қўшма гапнинг бир қисмидан англашилган ҳаракат-ҳолат ёки белги—хусусият бир вақтда эмас, турли вақтда рўй беради. Бунда қўшма гап қисмлари ўзаро гоҳ, дам боғловчилари, ва боғ- ловчи вазифасидаги баъзан, бир, ҳали сўзлари ёрдами билан боғ- ланади: Дам жаҳлим чиқади, дам кулгим қистайди(Ойбек). Гоҳ узоқдан оқ зар кўйлакда кўринади тоғлар, тепалар; гоҳ чўзи- либ қуюқ ўрмонлар, кўз ўнгида аста ўталар (Ойбек).Баъзан кўнглим унга кушдай учади, баъзан яна чўчинқирайман (О й б е к).
Боғланган қўшма гапнинг бу тури қисмлари айрим ўринларда мазмунан анча мустақилликка эга бўлиши, структураси мураккаб- лашиши мумкин: Го.\-гоҳо унинг қудратли цўллари. қалам ушлаб, чиройли ғазаллар, рубоийлар яратарди. Набираси учун ўч олиш фикри гоҳо-гоҳо илондек чақиб, бутун вужудини заҳарлар эди (О й б е к).
Бу хил қўшма гапнинг қисмлари алоҳида тугалланган интонация билан айтилади ва орада сезиларли пауза берилади, шунинг учун ҳам улар орасига ёзувда нуқта ишораси қўйилади.
Галма-гал рўй берувчи воқеа, ҳодиса ёки белги-хусусиятни ифодалаган қўшма гап қисмларининг кесимлари ўтган замон ёки ҳозирги келаси замон шакли ва мазмунида бўлиши мумкин. Бу жиҳатдан ёки боғловчиси ёрдами билан тузилган конструкциялар- дан фарқланади (маълумки, ёки боғловчиси ёрдами билан тузилган конструкцияларда кесимларнинг замон шакли чегараланган: кесимларнинг ўтган замонда келиши жуда кам қўлланади).
Боғланган қўшма гап қисмларининг кесимлари ўтган замон феъли шаклида: Узоқлардан кенг водий қучоғида гоҳ кўм-кўк ўт ўсиб ётган яйловлар кўринади, гоҳ булутлар ин солган цип-қизил қоялар ва қоп-қоронғи даралар кўзга ташланарди(Ойбек). Тушки овқат вақтида Рўзимат яна эрталабкидай унга-бунга теги- шиб, кушандаларининг тилини қичитиб, баъзан мот қиларди, баъзан улар Рўзиматни мот қилшииб бараварига кулишар эдилар (А. Қаҳҳор).
Қўшма гап қисмларининг кесимлари ҳозирги-келаси замон шаклида: Гоҳ узоқдан оқ. зар кўйлакда кўринади, тоғлар, тепалар, Гоҳ чўзилиб цуюқ ўрмонлар, Кўз ўнгидан аста ўталар... (У й ғ у н). Дам қонсираб ханжар, пичоқ, милтиқ билан иш кўрса; дам ўт цў- йиб пахталарга, оловида исинса; Дам истайди колхозчининг тилак, армони синса, Ишонч тўлган юракларда ғайрат тўлқини тинса, дам юзига ниқоб тортиб, ўз кишингдай бўлади (У й ғ у н).
Баъзан қўшма тап қисмларининг кесимлари турли замон шаклида бўлади: Гоҳ осмонни тутиб ашула янграйди, гоҳ аллақаер- дан гармон товуши келиб црларди(Ойбек).Нури гоҳ севиниб ширин хаёлларга ботади, гоҳ бутун вужудини цўрқув босарди (О й б е к).
Бу ҳолатда биринчи қисмнинг кесим шаклидаги замон кўчи- рилади: иккинчи қисмнинг кесими шаклига мувофиқлашиб, ўт- ган замонга оид бўлади. Баъзан бу хил қўшма гап қисмларининг кесимлари от кесим тарзида бўлади: Гоҳ ошиқ қалбнинг озорида ишқ, гоҳ, ғам-цайғунинг бозорида ишқ (У й ғ у н).
Баъзан айирув боғловчиси ёрдами билан боғланган қўшма гап- лардан олдин умумлаштирувчи мазмундаги гап бўлади, бу ҳолда боғловчили боғланган қўшма гап умумлаштирувчи гапнинг мазмунини очади, изоҳлайди: Унинг кўз олдида хасис бой даҳшатли циёфаларда жонланади, гоҳ унинг скелети гўристондаги оч итлар билан қоронғида суяк талашади, гоҳ пичан орасидан топган қозон- дан палов ағдарилади (О й б е к).
Айирув муносабатини ифодалаган боғланган қўшма гап қисм- лари анча мустақил бўлган очиқ конструкцияларни ташкил этиши билан бошқа хил боғланган қўшма гаплардан фарқланади. Бир боғланган қўшма гап таркибида ҳар бир айирув боғловчи алоҳи- да бир қисмни ташкил этади ва бу қисмлар ўзаро семантик жи- ҳатдан боғлиқ ёки тобе бўлмайди. Шу сабабли айирув муносабатини ифодалаган қўшма гапларнинг бир неча қисмлардан тузили- ши табиий бир ҳолдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |