Узб еқистон сср фанлар академияси



Download 1,22 Mb.
bet116/196
Sana09.08.2022
Hajmi1,22 Mb.
#846742
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   196
Bog'liq
O\'zbek tili grammatikasi. II. 1976

ЭРГАШГАН ҚУШМА ГАПЛАР
Эргашган қўшма гаплар ҳақида умумий тушунча
Эргашган қўшма гаплар фикрий, грамматик ва интонацион бутунликдан иборат бўлиб, уларнинг таркибидаги компонентлар бири иккинчисига тобе бўлади. Бундай қўшма гапнинг қисмлари асосан эргаштирувчи боғловчилар, нисбий сўзлар, сўз формалари, тобеланиш интонацияси каби воситалар орқали бирикади.
Эргаш гапни бош гапга бириктирувчи ёрдамчилар кўпинча эргаш гап составида келиб, эргаш гапнинг тобе эканлигини кўр- сатади. Эргаш гап баш гапга нисбатан маълум функцияни бажа- ради, бош гапдаги бўлакни аниқлайди, тўлдиради ёки уни бутуни- ча изоҳлайди. Шунга кўра эргаш гап билан гап бўлаклари функ- циясига кўра бир-бирига жуда яқиндир. Шунинг учун ҳам кўпгина эргаш гаплар ёйиқ гап бўлакларига ва оборотларга синоним бўлиб келади.
Эргаш гапларнинг типларини белгилашда компонентларни бириктирувчи грамматик воситаларнигина эмас, эргаш гап 'бош гапга нисбатан қандай функцияни бажаришлигини, шунингдек, эргаш ва бош гапларнинг ўзаро муносабати, тузилиш хусусияти- ни ҳисобга оламиз.
Эргаш гаплар баъзи хусусиятларига кўра сўз бирикмаларига яқин туради: а) эргаш гаплар, сўз бирикмаларига ўхшаш турли синтактик конструкциялар учун қурилиш материали саналади. Шунинг натижасида эргаш гаплар мазмун ва грамматик жиҳатдан нисбий мустақиллик хусусиятига эга бўлади; б) эргаш гаплар, сўз бирикмаларига ўхшаш турли синтактик ҳолатларда маълум маз­мун ва ўзига хос бўлган ички тузилиш хусусиятларини сақлайди. Булардан қатъи назар, сўз бирикмалари билан эргаш гап тузи- лишига кўра бир-биридан иуйидагича фарқ қилади: а) сўз бирик­малари кўпинча икки мустақил сўздан ташкил топса, эргаш гап­лар бир сўз ёки бир неча сўзнинг (бир неча сўз бирикмасининг) бирикувидан ташкил топади (баъзан, биргина сўздан тузилган атов гап ёки сўз-гаплар эргаш гапни ташкил қилиши мумкин);
б) сўз бирикмалари нутқнинг номинатив бирлиги саналади. Шу­нинг учун ҳам предикативлик хусусиятини ўзида сақламайди. Эр­гаш гап эса, мустақил бўлмаса ҳам, предикативлик хусусиятига эга; в) эргаш гаплар гапларга ўхшаш маълум мазмунни ифода- лайди. Сўз бирикмаларида бу хусусият тўлиқ эмас.
Эргаш гап тузилишига кўра мустақилликни анча йўқотган, бош гап эса бир озгина йўқотган бўлади. Шунинг учун бош гап тузили­шига кўра мустақил содда гапларга ўхшайди. Баъзан асосий фикр^ бош гапда эмас, эргаш гапда айтилган бўлиб, у грамматик жиҳат- дан бош гапга яқин бўлади. |
Эргашган қўшма гапдаги ҳар бир компонент (содда гап) мазму- нан нисбий мустақилдир. У соДда гаплар бош ва эргаш гап бўли- шидан қатъи назар, бир-бирига мазмунан боғланади, бир-бирини аниқлайди, изоҳлайди, тўлдиради. Эргаш гап бош гапга эргашади,. уни аниқлаб тўлдириб, изоҳлаб келади. Бош гап эса, эргаш гап томонидан аниқланади, изоҳланади. 'I
Қўшма гапдаги синтактик компонентларнинг ҳар бирида пре- 1 дикативлик муносабати акс этган бўлиши керак. Чунки гапни ] ташкил этувчи асосий бўлаклар эга ва кесимдир. Қўшма гап ком- ; понентларида эга «яшириниши», қўлланмаслиги мумкин: Келсам,. кетиб колибсиз. •!
Айрим қўшма гапларда эга ёки кесим бир хил сўз орқали ифо- ! даланиши ҳам мумкин.
Қуйидаги сўзлар қўшма гапнинг ҳар икки компонентида* эга | бўлиб келади:

  1. бир сўзи бир хил эга вазифасида келганда, олдинги компо- : нентда ёки шу сўз олдида унинг конкрет маъносини очувчи сўз иш- латилади: Зинапояда уларга группадошлари дуч келди ва дарҳол Маҳкамни ўртага олиб гапира бошлади: Бири «Қаттиқ қўллик ҳам эви билан-да» деса, бири «ўзи англашилмовчилик бўлди» дер; бири «Э қўйинг шу Акбаровни, цўпол экан жуда» деса, бири «Тушуниш керак-да» дерди (П. Қ о д и р о в).

Ҳар икки компонентда ҳам бири сўзи ишлатила бермай, баъзан кейингисида иккинчиси, қолганлари, бошщси каби сўзлар эга бў- либ келади: Бировлар кеккайиб юрса, б о ш қ ал а р ҳеч вщт уни ҳавас цилмайди (Т а г о р);

  1. ҳар икки компонентда олмошлар эга вазифасида қўлланади. Бундай олмошларнинг бири иккинчисининг маъносини конкрет- лаштириб келади: Б у л а р катта бўлса, ҳа р бири дадасининг ўрнини босади (Ҳ. Ғ у лом).

Эгаларгина эмас, айрим вақтда кесимлар ҳам бир хил сўз ор- қали ифодаланади. Бундай қўшма гап қисмларида эгалар тушиб қолмайди: Пахтакор деҳқон нимага интилса, Ойқиз ҳам. шунга ин- тилади (Ш. Рашидов). Улар нимани лозим кўрса, биз ҳам шуни лозим кўрамиз (А. Мухтор).
Эга ва кесимларнинг бир хил сўз билан ифодаланиши мураккаб қўшма гапларда ва ёрдамчисиз қўшма гапларда кўпроқ учрайди.
Бирикмали бўлаклар ва уларнинг эргаш гап билан м уносабати. Эргаш гаплар, гарчи мустақил содда гап- лардай шаклланган ва улардай мустақиллик хусусйятига эга бўл- маса ҳам, гапларга хос бўлган асосий хусусиятларни ўзида сақ- лайди (маълум мазмунни ифодалайди, предикативлик хусусиятига эга бўлади ва бош гапдан ажратиб турувчи маълум интонацияга
эга бўлади). Эргаш гап бўлгани учун ҳам бу юқорйдаги белгилар бош гапдагидан кўра бир оз бошқача хусусиятга эга бўлиши та- биий — алоҳида гаплардагидек бош келишик формасидаги ўз эга- сибўлсаҳам, кесими алоҳида олингап сод да гаплар ёки бош гапда- гидай шаклланган бўлмайди. Чунки эргашган қўшма гапнинг қисм- лари, кўпинча феълнинг шахссиз формалари орқали бирикади. Бундай конструкцияларда эргаш гапнинг кесими бир вақтнинг ўзи- да ҳам кесимлик, ҳам бириктирувчи восита саналади. Эргаш гап­нинг кесими шу хилда компонентларни бириктирувчи асосий восита­ларнинг бири сифатида қўллангани учун ҳам, кесимлик қўшимча- сини олиб тўла шаклланган бўлиши шарт эмас. Буидан ташқари эргаш гапларнинг кесими кўпинча феълнинг сифатдош, равишдош, инфинитив формалари, шарт майли шакли орқали ифодалангани учун ҳам эргаш гапларни бош гапдан алоҳида олиб, содда гап тар- зида қўллаш кўпинча мумкин бўлмайди, чунки у эргаш гап.
Эргаш гаплар тўлиқ бўлмаса ҳам, маълум интонация билан бош гапдан ажралиб туриши керак. Эргаш гаплардаги интонация уни бош гапдан айириб кўрсатувчи воситагина бўлиб қолмай, эргаш гаида қандай мазмун ифодаланганини кўрсатиб берувчи фактор ҳам саналади.
Эргаш гаплар эргаш гап типида тузилган баъзи бирикмали бўлаклардан фарқланиб туради. Бу фарқ қуйидагича:

  1. эргаш гапнинг кесими вазифасида келган -(и)б, -гач, -май аффиксларини олган равишдош формалари ҳеч вақт кесимни ифо­даловчи Шахе қўшимчасини олмайди. Баъзан -гунча ёрдамчиси таркибида эргаш гапнинг эгаси билан шахе, сонга кўра мослашган эгалик аффикси қўлланади. Бу, эгалик аффикси «қўлланмаган» эгани ҳам кўрсатиб туради. (Виз) келгунимизча, кетмай ту ринг; (мен) келгунимча, кетманг; (сен) келгунингча, кутамиз;

  2. ўтган замон сифатдоши ўрин-пайт ва чиқиш келишиклари аффиксларини олиб, эргаш гапнинг кесими бўлиб келиши мумкии (бўлишли ва бўлишсиз формада жуфтланиб келган сифатдошлар эргаш гапнинг кесими бўлиб келганда, ҳеч қандай кесимлик қў- шимчаларини олмайди);

  3. феълнинг ҳаракат номи формаси эргаш гапнинг кесими бў- либ келганда, эгалик аффикси ва айрим кўмакчилар билан бирга қўлланади.

Феълнинг сифатдош, равишдош формалари кесимлик аффикс­ларини олиб содда гапда кесим вазифасида ишлатилса ҳам, ҳара- кат номи формалари кесимлик аффиксини олиб, гапда кесим бўлиб келмайди. Эргаш гапнинг кесими бўлиб келганда эса, эгалик, кели­шик қўшимчалари, кўмакчилар ёки бошқа сўзлар билан бирга қўл- ланади. Эргаш гапларнинг кесими таркибидаги эгалик аффиксла­рини маълум даражада кесимликни кўрсатувчи қўшимча деб қа- раш мумкин.
Эргаш гапнинг кесими таркибидаги эгалик аффикслари отлар- даги эгалик каби предметнинг хослигини билдирмай, ҳаракат ба- жарувчисини кўрсатгани учун ҳам унинг олдидаги сўзни қаратқич
формасида қўллаш нотўғри бўлади: «Менинг келганимда» эмас,
«мен келганда», «меҳмонларнинг келиши билан» эмас, «меҳмонлар келиши билан» ва ҳ. к. Шуларга кўра кесими бошқа бириктирувчи воситалар (кесимликни кўрсатувчи эгалик аффикслари, чиқиш ке- лишиги ва кўмакчи) билан қўлланмаган, кейинги гапдан маълум пауза билан ажралиб турмайдиган -ган аффиксини олган сифатдош ва бор, йўқ каби сўзлар орқали бошқариладиган бирикмали бўлак- лар эргаш гап ҳисобланмайди.
Узбек тилида феълнинг айрим формалари шахсли феъллар каби ўзига қарашли сўзлар билан битишув, бошқарув ва маълум дара- жада мослашув муносабатига киришиб, бирикмали гап бўлакла- рини ҳосил қилади. Равишдошнинг -(и)б, -май, -гунча, -гач аффик­сини олган формалари ўз мустақил эгаси бўлиб, маълум нисбий тугал фикрни ифодалаб, бош гапдан маълум пауза билан ажралиб турадиган эргаш гапларни бош гапга боғлайди.
Купгина эътирозга сабаб бўлаётган конструкциялар феълнинг сифатдош ва ҳаракат номи формалари билан боғлиқ. Шунга кўра феълнинг сифатдош ва ҳаракат номи формаларининг бирикмали бўлак вазифасида қўлланиши ҳақида тўхталамиз. Бундай бирикма­ли бўлакларни икки группага ажратиш мумкин; 1) бош келишик формасидаги алоҳида эгаси мавжуд бўлмаган бирикмали бўлак- лар; 2) бош келишик формасидаги ўзининг алоҳида эгаси мавжуд бўлган бирикмали бўлаклар.
Биринчи группани ташкил қиладиган бирикмали бўлакларни эргаш гап деб олишга ҳеч қандай илмий асос йўқ. Иккинчи груп­пани ташкил қиладиган бирикмали бўлаклар ўзбек тилшунослиги- дагина эмас, умуман туркологияда кўпдан бери тортишувларга сабаб бўлиб келаётгани маълум. Бундай конструкциялар баъзан эргаш гап, баъзан бирикмали аниқловчи деб қаралади. Бундай конструкциялар кесими сифатдош бўлгани учун ҳам кўпинча гапда аниқловчи вазифасида келади. Шунинг учун ҳам, таркибидаги «кесим» деб олинадиган сифатдошнинг феъллик белгиси бир оз кучсизланиб, «нима қилган?» сўроғига эмас, «қайси?», «қандай» деган сўроқларга жавоб бўлади: Биз қурган ГЭС неча минглаб кйз бўлиб ёнади(Саид Аҳмад).Қайси ГЭС?Биз цурган ГЭС.
Бундай бирикмали бўлакларнинг қўлланишида яна қуйидаги хусусиятларни кузатиш мумкин:

  1. бирикмали аниқловчилар гап ичида эмас, баъзан аниқ- ловчили сўз бирикмалари таркибида ҳам учрайди: Узи қайнар бу- лоқлар; сочи узун қиз, суви цочган. нон, оғзи очиқ шиша, дили тўғри одам, кўнгли кенг киши, қалбида ўт чақнаган ёшлар ва ҳ. к. Бундай аниқловчили бирикма гапда составли кесим ҳам бўлиб ке­лади: У зеҳни- ўткир, ўзи т и р ишцо ц болаэди (П. Ко­ди р о в). Уларнинг кўпчилиги озғин, юз лари сўлғин, кў з- л а р и ко с а с и г а чўккан, д ар м о не из кишиларэди (П. Т у р с у н). Маҳкам... б ў йи баланд йигит эди (П. Қ о- диров);

  2. бундай бирикмалар таркибидаги эгалик аффиксини олган сўз («эга»)дан олдинги бўлакни қаратқич келишикдаги сўз деб ҳам тахмин қилиб бўлмайди: Маҳкам б ў й и баланд йигит э д и— чгапини «Маҳкамнинг бўйи баланд йигит эди» деб қўллаб бўлмайди;

  3. Уз эгаси мавжуд бўлган бундай бирикмали бўлаклар гапда иш-ҳаракатнинг бажарилишидаги турли ҳолатларни ифодалаб би­рикмали ҳол бўлиб келади: Лекин хаёлимиз с из ю р г ан ё қд а (Уйғун).Саидий бор вацтда биров эшикни қоқса ҳам... (А. Қ а ҳ ҳ о р) ...овози ўзи кутгандан ҳам кучлироц. жа- ранглаб кетди (А. М у х т о р);

  4. қўшма феълнинг етакчи компонентлари вазифасида ҳам ке- либ, гапнинг турли бўлаги бўлиб келади: У кўнгли кенг, қўли ■очиц, бўлишни ҳавас циларди (П. Қо д ир о в). Обинаш... ичи қ о р а л и к қ ил ар д и(Тагор);

  5. айрим вақтда сифатлар Олдида келиб, белгининг даража- сини (трубаларнинг у сти цо р ё ққандай оппоқ эди (А. М у х- т о р) ...юзи шу байроқнинг акси тушгандай нимранг тус олди (А. М у х т о р), белгининг белгисини (у с т и ё пиқ цоронғи бир йўлакдан ўтдик (С. А й н и й). Стол устида б ир и б ў ш а г ан, яна б ир и ярим б ў ш а г а н икки шиша турарди (А. Қ а ҳ- ҳо V) билдиради;

  6. бундай бирикмалар бирдан ортиқ атов гаплар таркибида ҳам кела олади: Кўкда сон-саноцсиз юлдузлар чарақлаган, майин шабада терак баргларини сеҳрли тит р ат г а н ёқимли ёз кечаси(СаидАҳмад);

  7. эга + кесим типидаги бирикмалар баъзан от ясовчи -лик аф- фиксини олиб, от вазифасида келади: қўли очиц лик, дили т ў ғ риликкишининг энг яхши фазилатларидан бири;

  8. белги маъносини ифодалайдиган бундай бирикмалар отла- шиб гапда турлича вазифани бажаради:

а) эга вазифасида келади: Чўнтагидаги хабарномада ким ча- цираётгани айтилмаган бўлса ҳам, ... (П. Қ о д и р о в);

Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish