ки б о ғ л о в ч и с и. Бу боғловчи эргашган қўшма гап қисмла- риии боғлашда анча актив қўлланади.
ки боғловчиси содда гапларда ҳам ишлатилади. Содда гапдаги вазифаси уни кўпроқ юкламага яқинлаштиради. Бунда у отларга қўшилиб, маънони кучайтириш учун қўлланади. Кўпинча ки қўши- либ келган отлар олдида белгининг ортиқлигини кўрсатувчи аниқ- ловчилар ҳам иштирок этади: Ҳар отларки, юлдузни кўзлайди
(А.Қаҳҳор). Кўкси тула нуцул орденки, бир-биридан чиройли(Ойбек).
ки асосан эргаш гапларни бош гапга боғлашда ишлатилади. Бундай вақтда ки биринчи компонент — бош гапнинг кесимига қўшилиб келади ва мазмунан изоҳ ёки аниқлик талаб қилади. Унинг изоҳи, конкретлашган мазмуни кейинги гап — эргаш гап томонидан очилади.
Одатда ки боғловчиси қўшилган бош гапнинг айрим бўлаклари турли олмошлар (кўпинча кўрсатиш олмошлари) ёки мазмунан конкретлик талаб қиладиган бошқа сўзлар (айрим, баъзи, бир каби) орқали ифодаланиб, эргаш гап томонидан изоҳланиб келади. Купинча бош гапдаги кўрсатиш олмошларининг функцияси эргаш гапнинг функцияси билан мос келади ва эргаш гаплар шунга кўра номланади: Шуни унутмангки, китоб кшиининг дўстидир (шуни олмоши тўлдирувчи вазифасида келган). Бизда шундай одат бор- ки, ўзидан кичикни хам сизсирайдилар (шундай олмоши аниқловчи бўлиб келган) ва ҳ. к.
ки боғловчисининг ишлатилиши айрим ҳолатлар билан боғлиқ. Бу ҳолатларнинг биринчиси, юқорида айтганимиздек, изоҳланишни талаб қиладиган бўлакнинг мавжуд бўлиши (баъзан у қўлланмай қолиши ҳам мумкин) бўлса, иккинчидан, қўшма гапнинг аҳамият бериб, ажратиб кўрсатилаётган айрим компонентлари ўрни алма- шиниб ишлатилади. Олдинга кўчирилган гап кучли интонация билан таъкидлаб кўрсатилади.
Эргаш гаплар ки боғловчиси орқали бош гапга боғланганда, бош гапдаги бир бўлакни ёки бош гапни бутунича изоҳлаб келиши мумкин. Эргаш гап томонидан изоҳланаётган бўлак кўпинча олмошлар орқали ифодаланади. Айрим ҳолларда олмош қўлланма- гани ҳолда ҳам эргаш гап бош гапнинг бир бўлагини аниқлайди ёки тўлдиради: Шуни билиб қўйингки, колхозчилар бир жойда цо- тиб қолган раҳбарни ёқтирмайдилар (Ш. Рашидов). Яна айтки, бу халқ сира ўлмайди (Ҳ. О л и м ж о н).
Эргаш гап бош гапни бутунича изоҳлаб келганда, бош гапда деярли ҳамма вақт шундай, чунон каби сўзлар иштирок этади: Онахон уч газлик арцоща мугуз мокши шундай қулочкашлаб отар эдики, мокининг чодир пештоцига тушиб цолмагани ҳаммани ҳайрон қиларди (А. М у х т о р).
Do'stlaringiz bilan baham: |