Изоҳлаш муносабатини ифодаловчи боғланган қўшма гаплар
Баъзи боғланган қўшма гап қисмларининг сўнггиси олдинги айтилган қисмларнинг мазмунига қўшимча умумий изоҳ бўлади, уни тўлдиради, давом эттиради; улар олдинги қисмларнинг мазмунига алоқадор бўлган ёки шу мазмундан келиб чиқадиган бирор қўшимча хабарни ёки натижани ифодалайди. Бу хил гаплар содда ёки қўшма гапларнинг бирикувидан ташкил топиши мумкин.
Иккинчи қисм биринчисига қўшимча изоҳ бўлган қўшма гап қисмларини ўзаро боғлаш учун бириктирув боғловчилар — ҳам, ҳамда, ва; зидловчи боғловчилар — лекин, аммо; боғловчи ф.унк- циясидаги бўлса, эса феъл шакллари хизмат қилади, бунда ҳар бир боғловчи ўз грамматик маъно оттенкасини сақлайди.
Таркибий қисмларининг ўзаро семантик муносабатига кўра, 'боғланган қўшма тапнинг бу типи икки турга бўлинади:
Изоҳлаш муносабатини ифодалаш.
Қўшимча маълумот бериш муносабатини ифодалаш.
Изоҳлаш муносабатининг ифодаланиши. Боглан-
.ган қўшма гапнинг бу хил гуруҳида қўшма гапнинг иккинчи қисми биринчи қисмдан англашилган умумий мазмунни изоҳлай- ди ва у билан боғлйқ бўлган қўшимча ҳаракат-ҳолат, хусусият- ларни ифодалайди ёки сўзловчининг биринчи қисмнинг мазмуни .ҳақидаги фикри, баҳоси, муносабатини кўрсатади: Одамга анди- ша керак, лекин ундан ҳам илгарироц инсоф керак (А. Қ а ҳ ҳ о р). Е^исцасини айтганда, мени ишдан бўшатишди, бироқ мен бунинг учун асло хафа эмасман (Тўплам).
Бу хил боғланган қўшма гап қисмларидан англашилган мазмун одатда бир вақтда рўй беради, шунинг учун ҳам ҳўшма гап •^нсмларининг кесимлари бир-бирига мос бир хил замон шакли ва маъносида бўлади.
Изоҳ муносабатини ифодалаган қўшма гапларнинг таркибида ■бу олмоши келади. Бу олмош одатда қўшма гап иккинчи қисми- -нинг бошида, боғловчилардан сўнг қўлланади. Бу олмоши мазмунан биринчи гапга тенг келади, уни эслатади ва сўнгги муҳокама учун асос бўлади.
Бу олмоши турли функцияларда қўлланади, аммо у қандай функцияда бўлмасин, қўшма гапнинг иккинчи қисмида, фикр ўша ҳақда боради:
Олмош эга функциясида: Озиқлантириш билан суғориш ўр- тасида катта узилишга йўл қўйилмоқда, бу эса ўғитнинг тупроц. цатлами орасида қолиб, кучини йўқотишга сабаб бўлаётир (Газетадан).
Олмош тўлдирувчи шаклида: Яқин олти ой бўлдики, мана шу осойишталик бузилди ва бунга, сабаб, кампирнинг гумонида, Сидщжоннинг онаси эди (А. Қаҳҳор).Эргаш айниқса, шу кун- ларда кечаю-кундуз Ҳожиянинг уйида, аммо циз буни бошцалар- га ошкора қилишни истамайди (А. М у х т о р).
Айрим ҳолларда бу олмоши нарса, ҳол каби сўзлар билан бир- •га келиши мумкин. Бу ҳолда бу олмоши сифатловчили аниқлов- чи функциясида келади; баъзан қаратқич келишигида бўлиб, қаратқичли аниқловчи ёки тўлдирувчи вазифасида бўлиши ҳам мумкин: Қанизак нима қилган? Сидщжон ўзига бундоц, савол бермас ва бундоқ савол хаёлига ҳам келмас эди (А. Қаҳҳор). Бойнинг зулми борган сари ортди, б у ҳо л эса халцнинг ғазабини янада кучайтирди. Ишнинг қизиғи чициб, пўлат Г^рмяковнинг сўнгги қўйган рекордидан йигирма минут камроқ. муддатда чиқа- рилди, бироқ Гермяков кўп ташвишланган бўлса ҳам, бунинг учун бахиллиги келмади (Попов).
Баъзан иккинчи гап таркибидаги олмош ифодаланмайди, аммо бу контекстдан, умумий мазмундан англашилиб туради: Мулла
Ҳаким, бир нозик иш бор. Лекин хайрли иш(Ойбек). Юрагим
увушмаётганлиги рост, лекин бир нимадан қўрққанимдан, чўчига- нимдан эмас (А. Қ а ҳ ҳ о р).
Айрим ҳолларда бу олмоши бутунлай қўлланмайди. Бундай ҳолларда иккинчи гап ўз мазмунига кўра биринчи гапга умумий изоҳ бўлади: Нима цилди, жоним?— сўради Йўлчи, лекин «бетоб- мисан?» дейишга тили бормади(Ойбек). Шундай қишлоқни кўрсам деган орзунгиз яхши, лекин шу қишлоқни бунёдга келти- ришда қатнашсангиз, ундан ҳам яхшироқ бўлар эди (А. Қ а ҳ- ҳор).
Қўшимча маълумот бериш муносабатининг ифодаланиши. Боғланган қўшма гапнинг иккинчи қисми. қўшимча маълумот ифодалаши мумкин. Қўшимча маълумот қўш- ма гапнинг биринчи қисми билан бевосита боғланиши, ундан ке- либ чиқиши ёки биринчи қисмнинг мазмуни билан бевосита боғ- ланмаслиги ҳам мумкин.
Бу хил боғланган қўшма гап қисмларини бириктириш учун. асосан, ҳам, ҳамда боғловчилари ишлатилади: Дарё томондан гу- риллаб эсиб турган шабада йўл бўйидаги ўт-ўланларни эгар, теб- ратар ҳамда сарғайиб бораётган арпалар ундан мавж урар эди (А. Қаҳҳор). Ҳафталар ўтди ҳам тугалди савдо (Ойбек). Ишим тўғриланиб кетди ҳам ерим ўзимга қолди (Ойбек).
Ҳам боғловчисиз қўшма гапнинг икки гапи орасида эмас, иккинчи гапнинг таркибида қўлланиши мумкин: Сидиқжон «унсур» калимасини «ҳукуматга қарши» деган маънода ишлатар, бу ерда- гилар ҳам шу маънода англар эди... (А. Қ а ҳ ҳ о р). Кимдир соат- га қаради, бошқалар цатори Лубенцов ҳам соатга қаради (К а з а- к е в и ч).
Бунда ҳаракат-ҳолатнинг ҳам боғловчисидан олдин келган бў- лакка оидлиги алоҳида таъкидланади.
Қўшимча изоҳ муносабати ва боғловчиси орқали ҳам ифодаланади: Шу ерда А. М. Горькийни кўрдим, докладини эшитдим,. ўзи билан суҳбатлашдим ва Марказий Комитет номидан сўзлаган А. А. Ждановнинг нутқи биз учун катта йўл-йўриқ бўлди (Ғ. Ғ у л о м).
Боғланган қўшма гапнинг бу хили ва, ҳам, ҳамда боғловчила- ри ёрдамида тузилади. Пайт муносабатини ифодалашда хизмат қилувчи бошқа боғловчилар (инкор боғловчиси, юклама, бўлса, эса феъл шакллари) бундай маъно муносабатини ифодалашда иш- латилмайди.
Кўпинча маълумот ифодаловчи конструкцияларнинг иккинчи қисми биринчи қисмдан англашилган хабарга баҳо муносабатини ифодалаши мумкин: Эртасига ҳам овчилар қайтмадилар ва бу ҳол қишлоқ аҳолисини ташвишга солди.
Иккинчи қисмда қўшимча маълумот ифодалаган конструкция- лар яна, тағин элементларининг ёрдами билан ҳам тузилиши мумкин (бу элементлар асосан оғзаки нутққа хосдир): Мен тайинла- ган гаплар эсингдан чиқиб қолибди, яна бунинг устига ичингдан бошқа гап тўқиб, ёлғончилик ҳам қилибсан.
Шуни ҳисобга олиш керакки, оғзаки ва ёзма нутқда қўшма гаплар ёлғиз бир хил маъио муносабатлариии ифодалаш билан чегараланмайди, кўп ҳолларда турли маъио муносабатлари бир- галикда ифодаланади. Масалан, айирув муносабати билан пайт ва қиёслаш муносабатлари: пайт муносабати билан пайт ва айирув муносабатлари бирга ифодаланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |