Ч у нкибоғловчиси. Бу боғловчи воқеа-ҳодисаларнинг юзага келиш сабабини очиб берувчи эргаш компонентни бош гап- га боғлайди. Айрим вақтда бу боғловчи содда гапдаги тобе бўлак- ларни ҳам бир-бирига боғлайди: Дарсга кела олмадим, чунки касал эдим.
Чунки боғловчиси асосан, сабаб эргаш гапли қўшма гапларда яшлатилади ва одатда сабаб мазмунини ифодаловчи эргаш гап составила — эргаш гап олдида келади.
Сабаб эргаш гапли цўшма гап компонентларини боғлашда бу боғловчи бошқа эргаштирувчи боғловчиларга нисбатан кўпроқ ^ўлланади. Бундай қўшма гапларда эргаш гапнинг кесими от ке- сим шаклида ва феъл кесим ҳолида учрайди: Лениннинг номи аза- мат ва мағрур, чунки Ленин байроғидан юртга ёғди нур (О й- бек).Мен бу сирни шу чощача ичимда сақлаб келаётган эдим, энди айтмасам бўлмайди, чунки бу миш-миш оғизга тушиб бо- раётипти (А. Қ а ҳ ҳ о р).
Чунки боғловчиси орқали бирикадиган сабаб эргаш гапларнинг сони бир ёки бир неча бўлиши мумкин. У бирдан ортиқ ҳолда бош гапга бириккан — уюшиқ сабаб эргаш гапларни бош гапга боғлаб «елганда, кўпинча, ҳар бир эргаш гапда такрорланиб келади.
Чунки боғловчиси орқали бош гапга бирикадиган бир неча эргаш гап (уюшган эргаш гап)ларнинг қўлланишида бошқа уюшиқ эргаш гаплардан фарқ қиладиган ҳолатни кўрамиз: Бу ёрдамчи орқали бош гапга бириккан бири-бирига нисбатан «тенг ҳуқуқ- ли»дай саналган уюшиқ эргаш гаплар орасида ҳеч вақт тенг боғ- ловчини қўллаш мумкин эмас. Уюшган эргаш гаплар орасида тенг боғловчининг ишлатилишини айрим мураккаб қўшма гапларда учратиш мумкин (Бу ҳақда «Эргашиш йўли билан тузилган мураккаб қўшма гаплар» бахсида тўла тўхталамиз).
Н е г акибоғловчиси. Бу боғловчи сўроқ олмошидан ясал- ган бўлиб, бош гапдаги ҳаракат, воқеанинг юзага келиш сабабини аниқлаш учун хизмат қилади. Бу боғловчи ҳам худди чунки боғлов- чиси каби сабаб эргаш гап составида қўлланади: Ойқиз бунинг сабабини суриштирмади, нег аки бошқа бригада бошлщлари ҳам келишлари керак эди (Ш. Рашидов).
Негаки боғловчиси нимагаки шаклида қўлланиб ҳам сабаб эргаш гапни бош гап билан боғлаши мумкин: Нега бунга Читтак деб лақаб қўйдиларинг? — деди нариги столда ўтирган кимдир оғзига солган овкатини ютаётиб, палағда товуш билан жавоб берди: — нимагаки, шохдан-шохга сакраб юради (А. Қаҳҳор). Мен учинчи секретарнинг олдига бўлса ҳам кирмоқчи бўлдим-у, лекин у жуда банд, нимагаки сайловга тайёргарлик кўраяпти дейишди (С. Б а б а е в с к и й).
Негаки боғловчиси кўпинча жонли тилда нега денг, нега десангиз, нега деганингда, нима учун десангиз каби бирикмали ҳолда йшлатилиши мумкин: Ҳамма яхшироқ жойлашиб олиш ҳаракати- да—н имага десангиз, йўл узоц. («Узбекистан хотин-қизлари»). Сергей эътироз билдирмоқчи бўлди, нега д е с ангиз — энг тан- бал ҳўкизларнинг ҳам билиб ҳайдалса, тез юриб, соатига камида, 6—7 километр йўл босишини ўз тажрибасидан билар эди (С. Б а- баевский).
Негаки боғловчиси кўпинча жонли тилда наки шаклида ҳам ишлатилади: Мен ёрдамга бормадим, наки ўзлари кўпчилик эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |