С а б а б к и боғ ловчие и. Сабаб сўзи асли от бўлса ҳам, ки ёрдамчиси қўшилиши билан сабабнинг изоҳини билдирувчи боғ- ловчига айланган. Чунки, негаки боғловчиларига ўхшаш, бу ҳам эргаш гап составида келади ва уларга функциядош ҳисобланади: Бу тўғрида у кишидан ўпкаламадим, с а б а б к и озодлик нима эка- нини озодликдан маҳрум бўлган одам билади (А. Қаҳҳор).
Сабабки боғловчиси ҳам баъзан сабаб десангиз шаклида бирикмали қўлланади: Гапни чўзишнинг ҳожати йўқ, сабаб десангиз одамлар тайёр (А. Қ а ҳ ҳ о р).
Шунинг учунбоғловчиси. Бу боғловчи олмош ва кў- макчининг бирикувидан ташкил топган бўлиб, биринчи қисмдаги қаратқич келишик қўшимчаси «қотиб қолган»дир — «шунинг» сў- зининг қаралмиши йўқ.
Бу боғловчи составида кўрсатиш олмоши бор бўлгани учун бош гап составида — унинг олдида келади. Боғловчи составидаги шунинг сўзи олдинги компонент—эргаш гапнинг мазмунини жам- лаштириб беради — эргаш гап бош гап составида келган шунинг учун сўзининг кўрсатиш олмошли қисмини изоҳлайди. Бу ёрдамчи бош гап составида келиб, унинг кесимига нисбатан сабаб ҳоли ва- зифасини бажаради. Эргаш гап сабаб ҳоли вазифасидаги шунинг учун сўзининг маъносини конкретлаштириб келади: Ҳаёт гўзал, ҳаёт мароқли, шунинг учун эрка кўнгил шод (У й ғ у н).
Шунинг учун боғловчисидан сўнг сабаб маъносини таъкидлаб, кучайтириб кўрсатиш учун ҳам сўзи қўшиб ишлатилади. Бу ўринда қўлланган ҳам сўзи кўпроқ юклама вазифасини бажаради: У то- тув ва соғлом ишчи оиласида ўсиб, кўп ёрқин дамларни бошдан кечирган; шу нинг учун ҳ ам қиёфаси нурга сероб эди (П. Қ о- д и р о в). Сиз оиланинг буюк маъносини тушунмайсиз, ш у ни н г у ч у н ҳ а м оила сизга буюк хурсандлик бағишламайди.
Шунинг учун боғловчиси ўрнида шу сабабли, шу сабабдан, шунинг орқасида, бунинг учун, шундай бўлгандан кейин каби бирикмали ёрдамчилар ишлатилиши ҳам мумкин: Шу одам устида бю- рога тушган аризани Қаландаров бир ярим йилдан бери муҳокама қилгани цўймас экан, шундай бўлганданкейин унинг правлениеда ҳам айтгани айтган, дегани-деган бўлиши керак (А. Қ а ҳ ҳ о р). Бизнинг турмушимиз унга ёқмайди, ш у сабабдан мен рози эмасман (С. Бабаевский). У бирор нарсани ту- шунмас ва тушунмощи истамас хсам эди, шу саб абл и бу иш мг~ нинг учун жуда қийин бўлди.
Бундай қўшма гапларда шунинг учун сўзидан тапщари ки ёрдамчиси ҳам ишлатилади: Мен ш у ни н г учу н ҳам бахтиёрманки, коммунизм қурилаётган мамлакатда яшамоцдаман ва буцдай улуғ ишгаўз ҳиссамни қўшмоцдаман (Р. Б о б о ж о н). . >■ . '
Шунинг учун боғловчиси кўпроқ жонли тилда шунга сўзи билан алмаштириб ишлатилиши мумкин: Сен бу ишни эплайолмага- нинг ҳолда катта ваъда бердинг, шунга таажжубланаётирман.
Do'stlaringiz bilan baham: |