Балки ёрдамчиси иштирок этган содда гапларда уюшган бў- лаклар бири инкор этилиб, бири тасдиқланмай, ҳар иккаласи ҳам тасдиқлаш орқали изоҳланади. Бундай конструкцияларда уюшган бўлаклар мазмунан бир-бирига зид бўлмай, бирининг маъносини иккинчиси тўлдиради ёки орттиради, кучайтиради. Бундай уюшиқ бўлакларнинг олдинги қисмига -гина элемента қўшиб ишлатиладн.
Балки ёрдамчиси содда гапда уюшмаган гап бўлакларидая кейин ҳам ишлатилади. Бундай вақтда у гапнинг мазмунига гумон,. тахмин оттенкаларини қўшади ва тахмин ёки гумон тутилган бўлак олдида қўлланади. Бундай гапларда юқоридаги инкор элементлари иштирок этмай, гапнинг кесими составида гумон юкламаси -дир қўлланган бўлади ёки келаси замон феъли шаклида тузилади: Бу шеърни балки Дурбек ёзгандир. Бундай гапларнинг мазмуни- дан қисман сўроқ маъноси ҳам англашилиб туради.
Эргашган қўшма гап таркибида ҳам балки сўзи ишлатилиб,. бутун қўшма гапга ёки унинг айрим компонентларига гумон, тахмий оттенкасини қўшади. Одатда бундай қўшма гапларда бош гапнинг кесими гумон юкламасини қабул қилган бўлади ёки келаси замов гумон феъли орқали ифодаланади: Иккови бир аччиқлашиб ури^ шиб олишганда ҳам, балки оралари майда-чуйда нарсалардан тозаланган бўлар эди (П. Т у р с у н).
Балки ёрдамчиси эргашган қўшма гапларда ҳам айрим компо- нентдаги ёки бутун қўшма гапдаги воқеа-ҳодисанинг содир бўли- шига, бажарилишига ишончсизлик, гумон билан қараш маънола- рини билдиради. Шунинг учун балки ёрдамчисини боғловчи деб эмас, боғловчи-юклама деб олиш маъқул бўлади.
На-наёрдамчиси ҳам боғловчилик, ҳам юкламалик ва- зифасини бажаради. Боғловчи функциясида келганда айрим тенг ҳуқуқли компонентларга инкор оттенкасини бериб уларни боғ- лайди: На кўча бор, на мустаҳкам уй-жой кўринади(Ойбек). На сўзларида маъно бор, на ишларида ҳаё (Ойбек).
Юклама вазифасини бажариб, мазмунидан инкор англашилган гаплар составида келади ва улардаги инкорни кучайтириб кўрсата- ди: Биной на шоир, на санъаткор эмаслигидан жуда хафа бўлиб кетди(Тагор). ,
На-на ёрдамчиси содда ва қўшма гаплар составида келганда, ўзида инкор элементлари иштирок этган гапнинг мазмунидаги ин- ■корни кучайтиради ёки таркибида инкор элементлари бўлмаган =гапга инкор маъносини қўшади.
Содда гапларда гапнинг турли бўлаклари олдида кела олади: Бу сирни на стам, на онам билади. Раиснинг эркатой ўғли на ўқийди, на бирон жойда ишлайди. У на шаҳарда туришини бил- майди, на қшилоцца кетишини билмайди. На отасининг гапига қулоқ солади, на онасининг.
Гапда на ёрдамчиси тааллуқли бўлган бўлак доим уюшиб ке- лади ёки боғланган қўшма гапни ташкил қилади.
На ёрдамчиси иштирок этган гапларнинг кесимлари кўпинча >бир хил сўз орқали ифодаланади. Шунинг учун ҳам гапнинг содда ■ёки қўшма бўлишидан қатъи назар ундаги кесимлар баъзан кейин- ги компонентда қўлланмаслиги мумкин: Унинг на Кўлобда уй-жойи бор, на бу ерда оёқ босадиган жойи (С. А й и и й). На сув бор, на •озуқа, на дарахт.
Бу ёрдамчи эргашган қўшма гап составида келиб, инкор эле- ментларини олган эргаш гапдаги инкор маъносини кучайтириб беради. Бундай қўлланиш бош гапга нисбатан ўзаро «тенг ҳуқуқли» дай тузилган уюшиқ эргаш гапли мураккаб цўшма гапларда уч- ;райди:
На кўкнинг фанори ўчмасдан,
На юлдуз сайр этиб кўчмасдан,..
Жонтемир завқ билан турарди (У й ғ у н).
На-на ёрдамчиси тенг ҳуқуқли компонентларни бириктириб кел- танда баъзан улар орасида ва боғловчиси ҳам ишлатилади.
Демак боғловчили эргашган қўшма гап компонентлари ки, •чунки, негаки, шунинг учун, бўлмаса, шекилли каби соф эргашти- рув боғловчилари; гўё, токи, агар, модомики, башарти, борди-ю гарчи, балки каби боғловчи-юкламалар ва бошқа шунга ўхшаш грамматик воситалар орқали боғланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |