Агар сўзи ҳам тўсиқсиз эргаш гапли қўшма гаплар составида келиб, эргаш гапдаги зидлик мазмунини кучайтириб бериш учун хизмат қилади. БунДай конструкцияларда қисман пайт-шарт мазмуни ифодаланиб, агар ёрдамчиси қўшилиши билан шарт мазмуни ортиқ эканлигини кўрсатади: Агар хачирнамо катта эшаги унинг қулоқлари остида ханграганда ҳам, уйғонмас эди балки(Ойбек).
Гўё ёрдамчиси мазмунидан ўхшатиш ёки чогиштириш маънолари англашилган содда ва қўшма гаплар таркибида иштирок этади. Содда гаплардаги функциясига кўра кўпроқ юклама- ларга яқин бўлиб, гапда у турли гап бўлаклари олдида кела олади: Онахон ўзининг гапига илҳақ бўлиб турган хотинларнинг кўзла- рига бир сидрақ араб чиқди-да, г ў ё улардан нимагадир розилик олгандай, чеккада чўнқайиб ўтирган Анзиратгагина қараб гапирди (А. Мух тор). Кескин очилган эшик шамоли бу дудни гўё чўчи- тиб юборди (П. Қо д и р о в). Бу аёлга ҳамма гапни гў ё ўз и ўргат- ган (А. Қ а ҳ ҳ о р). Лекин мўйловли одам г ў ё уларнинг дарди би- чан иши йўқ эди (А. Мухтор). Турсуной гўё қалби билан ашулага жўр бўлар эди (А. Мухтор). Кампирнинг юзида г ў ё ■кулгига ўхшаган бир нарса акс этди (А. Қ а ҳ ҳ о р). Г ў ё улар ди- ректорга таъна қилаётгандай кўринарди (Ш. Рашидов).
Қўшма гапдаги вазифасига кўра гўё ёрдамчиси юкламагина эмас боғловчи-юклама саналади. Чунки у баъзан компонентлари -гандай (дек) ёрдамчиси орқали бириккан қўшма гапларнинг эргаш гапи таркибида келиб, ундаги чоғиштириш ёки ўхшатиш маъ- носини кучайтиради ёки таъкидлаб кўрсатади. Айрим ҳолларда у •гахминий ўхшатиш мазмунини ифодаловчи гапларда ҳам қўлла- нади.
-ганидек ёрдамчиси қўлланмаган тақдирда у компонентларни бириктирувчи — боғловчи вазифасини бажаради: Мана шўх-шўх оцаётган булок сувлари ҳаётбахш цўшиқларини айтиб жилдираб оқмоқда, гўё ариқ тўла сув севимли деҳцонни чақираётгандай, ҳар куни саҳарда такрор бўладиган дўстона учрашувини қўмсаётган- дай туюларди (Ш. Рашидов).
Гўё ёрдамчиси эргаш гап олдида келиб, реал ўхшатиш ёки реал бўлмаган, тахмин, фараз қилинган (баъзан хаёлий) ўхшатишни билдиради: Мисраларда сўзлар гавҳар каби ёнади, г ў ё янги ранг- лар, янги жилвалар билан порлайди (О й б е к). Унинг қайғу ҳасрат- лари аста-секин тарқалади, г ў ё у ўлик ҳолатидан чиқди (Г. Николаева). Эргаш бу шиорни кўриб довдираб цолди, г ў ё унга ҳамма қараб тургандек эди (Саид Аҳмад).
Ухшатиш эраш гапли қўшма гапларда ўхшатиш маъносини кучлироқ қилиб, бўрттириб кўрсатиш мақсадида гўё ёрдамчисини олган эргаш гап бош гапдан олдинга келтирилади. Бош гапдан ол- дин қўлланган эргаш гапнинг кесими ҳам ўхшатиш оттенкасини берувчи -гандай ёрдамчисини олган бўлади: Гўё ҳамма унинг си- ридан воқиф бўлгандай, йигит қизариб кетди (О й б е к). Гўё қуёш ойни кузатганидек, ўт бўлиб орқангдан кезмоқдаман ман (У й- ғун).
Do'stlaringiz bilan baham: |