Узб еқистон сср фанлар академияси



Download 1,22 Mb.
bet127/196
Sana09.08.2022
Hajmi1,22 Mb.
#846742
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   196
Bog'liq
O\'zbek tili grammatikasi. II. 1976

Бўлмасаёрдамчиси айрим конструкцияларда ё богловчиси би­лан бирга келиб, айирув богловчиси вазифасини ҳам бажаради. Бундай қўшма гапларда шарт мазмуни эмас, воқеа-ҳодисалардан бирининг юзага келиши лозим эканлиги кўзда тутилади. Бундай қўшма гапларда асосий богловчи ролини бўлмаса сўзи эмас, ё, ёки бажаради: ё сиз бу тор, жафокор ичкарини жасорат билан бузиб ташлайсиз-у, биз билан бирга қадам босасиз, ё бўлмаса ана шу> ғурбатхонада қолиб, ёш умрингизни ҳазон этасиз,
Боғловчи-юкламалар орқали бирикиш
Бундай ёрдамчилар функциясига кўра ҳам боғловчиларга,'ҳам юкламаларга ўхшайди. Улар бири иккинчисига тобе бўлган, эргаш бирикмалар ёки эргашган қўшма гаплар составида қўлланиб, ком- понентларнинг зичроқ боғланишини таъмннлайди ва улардағи шарт, тўсиқсизлик ёки бошқа маъноларни кучайтириб беради: агар борди-ю, башарти кабилар. Бу ёрдамчиларнинг ёлғиз ўзи ҳеч қандай эргаш гапни бош гапга боғлай олмайди. Эргаш гапии бош гапга бнриктнрувчи асосий грамматик восита феълнинг шарт формасида бўлади. Агар эргаш гапнинг кесими феълнинг шарт фор­масида қўлланмаган бўлса ёки шарт феълига синоним бўлган ай­рим феъл формалари орқали ифодаланмаган бўлса, юқоридаги ёрдамчиларнинг ўзи эргаш гапни бош гапга боғлай олмайди. У ёр­дамчилар кесимлари шарт формада келган эргаш гапларнинг маз­мунини кучайтириб, бўрттириб беради. Бу жиҳатдан улар юклама­ларга яқин туради. Уларни юклама дебгина атамай- боғловчи-юк- лама деб аташимизнинг сабаби, баъзан бу сўзлар эргаш гаплар­нинг типларини белгилашда асосий ролни ўйнайдилар. Кесими феълнинг шарт формасида келган айрим конструкцияларни шарт эргаш гап, пайт эргаш гап ёки эргаш гапнинг бошқа тури экашп:-* гини айириб беради.
Шарт эргаш гапнинг кесими феълнинг шарт формаси орқалд ифодаланганда, эргаш гап олдйдан агар, борди-ю каби сўзларин келтириш мумкин: Сен етиб келсанг, бирга борамиз — Агар сен етиб келсанг, бирга борамиз. Пайт ёки бошқа эргаш гапларнинг кесимлари шарт феъли орқали ифодаланганда эса, юқоридапг сўзларни олмайди: Олма тагида турсам, барги узилиб тушди га-, пини «агар олма тагида турсам, барги узилиб тушди» шаклида қўл- лаб бўлмайди.
Агар сўзи шарт эргаш гапларнинг олдида келиб, айрим шеърий асарларда гар шаклида, эски ўзбек тилида магар, магарким фор- маларида, шунингдек, агарда шаклида ишлатилади.
Мабодо сўзи шарт эргаш гаплар составида агар ёрдамчиси каби вазифани бажаради: Мабодо , хизмат қилмоцчи бўлсангиз, иш берамиз (Ҳ. Ғ у л о м).

Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish