Бари эсимда: Колхоз туздик... Мен ўзим бошлщ... (Ой бек)-.
Биринчи гапнинг эгаси вазифасида кўпинча нарса олмоши келади. Бу олмош ёлғиз қўлланмай, ўз аниқловчиси билан бирлик- да ишлатилади: бир нарса, икки нарса, ҳамма нарса, турли нарса, шунарса каби. Бу бирикмалардан кўринадики, нарса сўзининг бу вазиятдаги аниқловчилари ҳам маъноси уму-мий бўлган олмош ёки сонлар орқали ифодаланади. Бу ҳол нарса сўзининг абстрактлик маъносини янада орттиради, изоҳга талаб янада кучаяди. Қўшма гапнинг иккинчи қисми ана шу бирикмани изоҳлайди: Шу вақт- да ҳамма нарса жонланиб кетди: ўрмонлар ҳам, ҳовузлар ҳам, дашт саҳролар ҳам яшнади(Гоголь).
б) биринчи гапда эга бўлмайди: гапнинг олмош орқали ифодаланган эгаси тушиб қолади ёки биринчи гап бир составли гап тарзида бўлади: Унинг кўнглидан ўтди: борди-ю, Латофатхон де- гани суви қочиб, шохида майиз бўлган кампирсимон бир хотин бўлсачи? (А. Қаҳҳор).Узингизга маълум: кадр танқис (О й б е к).
Куринадики, биринчи қисмнинг мазмуни, албатта, иккинчи қисмнинг бўлишини талаб этди.
Савол-жавоб шаклида бўлиб, биринчи гқисмдаги эгаси олмош орқали ифодаланган богловчисиз қўшма гаплар ҳам шу типга киради: иккинчи қисм биринчи қисм таркибидаги олмошнинг маъ- посини изоҳлаш билан биринчи гапга нисбатан эга функдиясида бўладилар: Ким табиб, бошидан ўтган табиб (А. Қаҳҳор).
Б. Қўшма гап и инг иккинчи қ и с м и биринчи қисмга нисбатан объектив муносабат ифода- лайд и. Боғловчисиз қўшма гапнинг иккинчи қисми биринчи қисмнинг кесимини изоҳлаши, маъносини тўлдириши ёки биринчи қисм таркибидаги абстракт мазмунли олмошнинг маъносини кон- кретлаштириши мумкин. Одатда, бундай олмош тўлдирувчи ва- зифасида келади.
боғловчисиз қўшма гапнинг таркибидаги иккинчи қисм биринчи қисмнинг кесимини изоҳлаганда, маъносини тўлдирганда, унга нисбатан қуйидаги мазмун муносабатларида бўлади:
а) маълум воқеа, ҳодисалар ҳақида хабар. Боғловчисиз қўш- ма гапнинг иккинчи қисми бирор воқеа, ҳодиса ҳақида хабар беради, шу йўл билан биринчи қисмнинг кесимидан англашилган маънони изоҳлайди, тўлдиради.
Бу хил гапнинг биринчи қисмининг кесими айтмоқ, жавоб бер- моқ, тушунтирмоқ, ёзмоц, ваъда бермоқ, огоҳлантирмоқ, келиш- моқ, талаб цилмоц,, рухсат этмоқ каби феъллар орқали ифодаланади: Василий Иванович тўғри айтади: бригада бирор касбдаги одамни четдан чақиришга муҳтож бўлмасин (Ас. М у х т о р). У ёзибди: «Баракалла, ўртоц. шоир, қани дўстлик, оғайнилик, ҳаф- салам пир» (Ғ. Ғул о м). Фахр билан силкиб қўл, Дерлар: тилай- миз оқ йўл (Қ. Ҳ и к м а т).
Боғловчисиз қўшма гапнинг бу тури кўпинча автор гапи ва кўчирма гапдан тузилади. Бу ҳолда автор гапи кўчирма гапдан олдин, унинг ўртасида ёки ундан сўнг келиши мумкин. Автор гапи- нинг кўчирма гапдан сўнг келиши кам бўлиб, у асосан оғзаки нутққа хосдир: Совет ҳукумати ерни сиздан тортиб олгандан ке- йин асл эгаларига топширар экан, энди ердан умид цилмас экан- сиз, денг! (А. Қ а ҳ ҳ о р).
Автор гапининг кўчирма гапдан олдин ёки, айниқса, кўчирма гап орасида келиши ёзма нутққа хосдир:— Шу кузда,— деди етам,— мактабга бераман деган ниятим бор (С. А й н и й).
Айрим ҳолларда кўчирма гапнинг айнан ўзи эмас, унинг мазмуни ифодаланади: Ефим Данилович тушунтириб берди: Капитан Каримов Жўрахонни ўлдирган ва бошқа катта жиноятлар- ни зиммасига олган бандитлар изига тушибди (Ас. Мухтор).
б) бирор воқеа, ҳодисани тушуниш, қабул қилиш. Бу ҳолда биринчи гапнинг кесими кўрмоқ, қарамоц, эшитмоқ, эсламоқ, танимоқ, сезмоқ ва шу каби феъллар орқали ифодаланади: Мот колмайми, ўзим кўрган батрак Кўкан — Қандай сўзга, қандай онг- га келиб етган (Ғ. Ғ у л о м). Кўрдингиз-ку, қанча ерга экин эк- канман (О й б е к).
Боғловчисиз қўшма гапнинг бу турида биринчи қисмнинг кесимидан англашилган ҳаракат-ҳолат орқали нималар уқилгани, тушунилганини қўшма гапнинг иккинчи қисми кўрсатади.
в) фикрлаш процесси, кишининг ички психик ҳолати. Боғлов- чисиз қўшма гапнинг иккинчи қисми кишининг фикрлаш процес- сини, психик ҳолатини ифодалайди. Бу ҳолда биринчи гапнинг кесими ўйламоқ, тушунмоқ, пайқамоқ, билмоқ, ишонмок, унутмоқ, ҳисобламоқ, кўрмоц, щрор бўлмоқ, истамоқ,'.қўрқмоқ, хавфсира- моц, ҳайрон бўлмоц каби феъллар орқали ифодаланади: Англа- дим, мен, сендаги фикр, Сенда бўлган қарашлар янги(Уйғун).. Якун қилдим: кўз ёшларимга икки боис бор экан, асли (У й- | ғун).Мен биламан: енгамиз, бизнинг ғалабамиз таъмин этилган (У й ғ у н).
Изоҳ муносабатини янада таъкидлаш учун маъноси изоҳлана- ётган феъл изоҳловчи гапнинг бошланиши ва охирида такрорла- ннб келиши мумкин: ...пайқамай қолди: бакларга тегдими, мотори- гами ёки бомбалар солинган кассеткаларгами — билмади (Б. П о- левой).
Бу хил боғловчисиз қўшма гаплар структурасига кўра, автор ва кўчирма гаплардан таркиб топиши ҳам мумкин: Дилдор
юрак уришини, ҳаяжонини. боса олмасдан ёстища бошини қўйиб 1 ўйлади: Унутмабди, кадрдоним, у билан яшаш, бирга жафо чекиш каби зўр бахт борми? (О й б е к). |
Боғловчисиз 'қўшма гапларнинг бу группасини ташкил этувчи ■ асосий лексик-грамматик восита билмоқ феълидир. Билмоқ феъли ! одатда, қўшма гапнинг биринчи қисмининг кесими вазифа'сида- ' келиб, у ўтган замон ёки ҳозирги замон шаклида бўлади: Билар эдим, мущддас жангга, Шак-шубхасиз боришинг лозим. Билар эдим, У луг Ватанга, Шараф эрур бўлмоц. му лозим (У й ғ у н). Энди билдим, бизга берган ваъдалар ёлғон экан, Кўнглингизни ўзга- лар ўз кўнглига солган экан (У й ғ у н). Мен, биламан: фацат биз-, га боқар, Бизникидир асл келажак (У й ғ у н). Мен биламан: у ер бўз, саҳро, Гул тергани кетган эмассан (3 у л фи я).
Айрим ўринда билмоқ феълининг шарт феъли шакли ҳам қўл- ланади: Билсанг, менинг ҳам ўғлим Крлди сенинг ерингда
(Ҳ. О л и м ж о н).
Одатда билмоқ феъли кесим вазифасида келган гап йиғиқ гап шаклида бўлади. Агар бу хил гап таркибида воситали тўлдирув- чи қўлланган бўлса, изоҳловчи иккинчи гап ана шу воситали тўлдирувчининг маъносини изоҳлайди: Д ад а мни биласиз-
оғир ишга ярамайдилар (А. Қаҳҳор). Мен с из ни биламан, сиз бундай цилмайсиз... (Ойбек).Н и мани биласан-у, нима- н и билмайсан — ростини айт! (В. О с е е в а).
Do'stlaringiz bilan baham: |