Узб еқистон сср фанлар академияси



Download 1,22 Mb.
bet108/196
Sana09.08.2022
Hajmi1,22 Mb.
#846742
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   196
Bog'liq
O\'zbek tili grammatikasi. II. 1976

БОҒЛАНГАН ҚУШМА ГАПЛАР
Богланган қўшма гаплар деб ўзаро тенг богловчилар ёрдами- да бириккан, мазмуни ва тузилишига кўра бир бутунликни таш­кил этган қўшма гап турларига айтилади.
Богланган қўшма гапни бошқа қўшма гап конструкцияларидак фарқлаб турувчи асосий грамматик белги уларни ташкил этган қисмларни бир-бирига боғловчи тенг богловчилар ва кжламалар- дир. Богланган қўшма гапни ташкил этган қисмлар орасида ҳам5. богловчисиз қўшма гапларда бўлганидек, пайт, қиёслаш, сабаб- натижа, изоҳлаш ва айириш мазмун муносабатлари ифодаланади. Бу хил қўшма гап конструкцияси орасидаги фарқ фақат боғлан- ган қўшма гапларда тенг боғловчиларнинг ишлатилишидагина- эмас. Бу фарқ яна айириш мазмун муносабатининг кенг қўллани- шида, сабаб ва натижа мазмун муносабатини ифодаловчи конс- трукцияларнинг мустақиллигида ва ҳар бир семантик муносабат ичида ўзига хос мазмун оттенкаларининг ифодаланишида кўри- нади.
Боғланган қўшма гап қисмлари орасида турли мазмун муноса- «батларининг ифодаланишида шу қисмлар таркибидаги гап бўлак- ларининг маъноси ва ўринлашиши, уларнинг семантик ва грамма­тик ўзаро муносабати, айрим лексик элементларнинг қўлланиши гапларнинг интонацияси каби факторлар асосий роль ўйнайди. Масалан, қўшма гап қисмларида маъноси бир-бирига зид сўзлар ва шаклларнинг қўлланиши қиёслаш-зидлаш ва айириш мазмун муносабатини келтириб чиқаради: Урушдан фацат б ойлар ман- фаат топди, аммо камбағаллар хонавайрон бўлди. С из яширдингиз, аммо мен яилирмайман. Бу жандармларнинг н а каттасига ишонч бор, на кичигига ишонч бор (М. И б- рагимов).Майли с из кетинг бу маҳалладан ё биз кўчиб кетамиз (А. Қ а ҳ ҳ о р).
Албатта, тенг боғловчи боғланган қўшма гапни тузувчи асо­сий восита бўлиб қолади. Тенг боғловчининг ҳар бир тури маъ­лум бир мазмун муносабатини рўёбга чиқаришда хизмат қилади (масалан, ва боғловчиси бириктирув муносабатини, лекин боғлов- чиси қиёслаш муносабатини ифодалаган қўшма гапларда ишлати- лади ва бошқалар). Аммо тенг боғловчилар бирор мазмун муно­сабати билан қатъий боғланиб қолмайди (бириктирув боғловчиси бириктирув, сабаб-натижа ҳамда изоҳлаш муносабатлари ифо- даланган қўшма гапларда қўлланиши мумкин ва бошқалар).
Боғланган қўшма гапни ташкил этган қисмлар шаклан муста- қил, мазмунан ўзаро боғланган гаплардан ташкил топади. Бундай қўшма гап қисмларининг бир-бирига боғлиқлиги уларнинг струк- турасида, кесимларининг семантик ва грамматик муносабатида, умумий гап бўлакларининг бўлишида ҳам кўринади. Шунинг учун ҳам боғланган қўшма гап, қанча гаплардан ташкил топмасин, ях- лит ягона бир конструкцияни ташкил этади.
Боғланган қўшма гаплар боғловчисиз қўшма гаплардан фарқ- ланиб, ёпиқ конструкцияларни ташкил этади. Боғланган қўшма гаплар икки қисмдан таркиб топади. Бу қисмлар ўзаро тенг боғ- ловчилар ёрдами билан бирикади.
Боғланган қўшма гап қисмларининг ўзаро алоқаси орқали қу- йидаги мазмун муносабатлари ифодаланади: 1. Қиёслаш муноса­бати. 2. Бириктирув муносабати. 3. Айирув муносабати. 4. Сабаб ва натижа муносабати. 5. Изоҳлаш муносабати.
Қўшма гапларни ташкил этган қисмлар орасида доимо бир хил семантик муносабат ифодалана бермайди. Кўпинча, бир қўш- ма гапда бирдан ортиқ семантик муносабатларнинг ифодалангани- ни кўрамиз. Масалан, бириктирув муносабати бошқа семантик му- носабатлар билан боғланиши, айирув муносабатида қиёслаш му­носабати билан сабаб-натижа муносабати бирликда ифодаланиши мумкин ва бошқалар. Аммо қандай мураккаб мазмун муносабат­лари ифодаланмасин, бу семантик муносабатларнинг бири етакчи бўлиб, қолганлари қўшимча мазмун оттенкалари саналади.
Қиёслаш муносабатини ифодаловчи боғланган қўшма гаплар
Боғланган қўшма гап қисмларининг мазмуни бир-бирига қи- ёсланиши мумкин. Маълум воқеа, ҳодиса, белги-хусусиятларни бир-бирига қиёслашдан мақсад улар орасидаги фарқни аниқлаш ёки уларни зид қўйиш, бир-бирига номувофиқ эканини кўрса- тишдир.
Қиёслаш муносабатини ифодаловчи қўшма гап икки марказ- га, икки қисмга бўлинади. Ҳар икки қисм бир-бирига қиёёланади.. Қиёслашнинг асосида ана шу икки марказни бир-бирига, зид қў- йиш уларнинг бир-бирига номувофиқ эканини кўрсатиш ётади. Шунга кўра, қўшма гапни қанча гаплар ташкил этса, улар ўзаро боғланиб, бирикиб, аниқ икки марказга гуруҳланади: Отам «Мир- зо» ва «Ғулом» тахаллуслари билан талай шеърлар ёзган. Лекин булар бир ерга тўпланиб чищан эмас (Ғ. Ғулом). Яна ўйлашиб кўрамиз, ҳар ҳолда сўзингни ерда цолдирмасман, лекин ундай но- жўя сўздан қайт (О й б е к). Қоринлар тўлди, товоцлар бўшади, лекин сўфи «савоб» бўлади деб, ҳали ҳам дастурхонга тўкилган гурунчларни териб, оғзига солмоқда эди (С. Айний). Фатҳилла- бой ҳовлисига етди, ҳовли. дарвозаси очиқ, аммо у дарвоза олди- да бир цизил аскар соқчилик қилиб турар эди (С. Айний).
Боғланган қўшма гапларда ҳар икки қисмнинг ёки бу қисмлар- нинг бирининг мазмуни қиёсланади, изоҳланади ёки бу қисмлар- нинг таркибидаги айрим гап бўлакларининг маъноси қиёсланади, изоҳланади. Айрим гап бўлакларининг маъноси қиёсланаётганда, шундай гап бўлаги қўшма гапнинг иккинчи қисмида ҳам такрор- ланади.
Қиёслаш муносабатини ифодалаган асосий грамматик восита- лар инкор боғловчилари, эса, бўлса, йўцса элементлари, юклама- лар ва инкор категориясидир. Қиёслаш мазмун муносабатининг турли оттенкаларини ифодалашда лексик воситалар қўлланади.
Қиёслаш муносабатини ифодалаган қўшма гапни ташкил эт­ган содда гапларнинг интонацияси бир хил бўлмайди, одатда, қўшма гапнинг биринчи қисми кўтарилган интонация билан, қўш- ма гапнинг иккинчи қисми эса пасайган интонация билан талаф- фуз этилади; ҳар икки !қисм орасида анча сезиларли пауза бери- лади. Қўшма гап таркибидаги қиёсланаётган бўлакларга кучли логик урғу тушади. Бу урғу бўлса, эса феъллари ёрдами билан тузилган қўшма гапларда айниқса кучли бўлади.
Юклама ёрдами билан тузилган қўшма гапнинг биринчи қисми- нинг интонацияси, бошқа ҳолатларга нисбатан анча юқори бўла- ди. Қиёслаш муносабатини ифодаловчи қўшма гап қисмлари ора­сида пауза анча чўзиқ бўлиши ҳам мумкин. Бу ҳолат ёзувда нуқта ёки нуқтали вергул билан кўрсатилади. Бунда қўшма гапни таш­кил этган қисмларнинг мазмуни анча ўзига мустақил ёки таркиби мураккаб қисмлардан иборат бўлади: Ойщиз турган ердан сал нарида икки ёш бола катта тошни машина кузовига ташлаш учун уринмофа эди. Аммо катта тош болаларни писанд цилмагандекг ўрнидан жилмасди (Ш. Рашидов). Қўлини тиғига узатди. Ле­нин чол бу қимматли буюмни қўлдан чщаришни истамади (О й- б е к). Ёшим ўн олтига роса тўлгани йўқ эдики, бир пахтачи бой- дан хотин устига совчи чщди, ёши элликдан ошган экан, ўғил-қиз- лари кўп; лекин пул қутуртириб, ёш қизга уйланишни орзу цилган (Ойбек).Шарофат Сидщжондан шамасига оюавоб ёки ҳар ик- каласининг ҳам тилни боғлаб турган андишага бардам берадиган бирон нарса кутар; Сидщжон эса хотини ярашгани келганига амин бўлиб, унга колхознинг келажагини кўрсатиш учун нималар- дейишни ва гапни нимадан бошлашни ўйлар эди (А. Қ а ҳ ҳ о р).
Нуқтали вергул билан ажратилган қўшма гап қисмларининг ўз- аро мазмуний алоқаси, нуқта қўйилган ҳолатга нисбатан яқинроқ ва ҳар икки гап орасидаги пауза қисқароқ бўлади.
Қисмларнинг орасида анча сезиларли пауза берилган конструк- диялар ҳам, бошқа қўшма гапларга ўхшаб, умумий бир фикрни- ифодалаш учун хизмат қилади. Қисмларнинг бирикиб, яхлит ҳол- да умумий фикрни ифодалашларини иккинчи қисм бошндаги боғ- ловчи ҳам кўрсатиб туради, боғловчи ҳар икки қисмни бир қўш- ма гап сифатида бнрлаштиради. Шундай қилиб, қисмлар орасида­ги чўзиқ пауза ҳар икки қисмни алоҳида мустақил содда гапга айлантириб юбормайди. Қисмлар орасидаги зич семантик муно- сабат, умумий бир фикрни ифодалаш ва қисмларни бириктирувчи боғловчининг мавжуд бўлиши бу типдаги конструкцияларнинг қўш- ма гапни ташкил этилишини кўрсатади. Бу ҳолатни қисмларнинг интонацияси ҳам кўрсатиб туради; биринчи қисм, оддий дарак гапга ўхшаш, тугалланган интонация билан талаффуз этилмайди; биринчи қисм охирида интонация тамоман пастга тушмай, гап­нинг давом этилишига ишора берувчи махсус оҳанг билан талаф­фуз этилади. Бу хил қўшма гапнинг иккинчи қисми бўлса юқори интонация билан бошланиб, гап охирида интонация пасаяди, ту- галланади.
Қиёслаш муносабатини ифодаловчи боғланган қўшма гапларнинг мазмуни
Боғланган қўшма гапни ташкил этган содда гапларнинг маз­муни бир-бирига зид қўйилиши, қиёсланиши ва бу орқали ҳар икки гапдан англашилган мазмун бир-биридан фарқланиши мумкин. Шунга кўра қиёслаш муносабатини ифодалаган боғланган қўшма гаплар қуйидаги мазмун муносабатини рўёбга чиқариши мумкин:

  1. Зидлаш муносабатининг ифодаланиши. Қўшма гап қисмларининг умумий мазмуни ёки гаплар таркибидаги айрим бўлаклар бирор томондан бир-бирига зид қўйилади. Бу хил қўш- ма гап қисмларини асосан аммо, лекин, бироқ боғловчилари бириктиради.

а) <қўшма гапнинг биринчи қисмида шахе ёки предметнинг хоҳиши ифодаланиб, иккинчи қисмида шу хоҳишга зид бўлган воқеа, ҳодиса рўй беради: Бу уруш, ахир, ишқ, ва ошиқликнинг жойи эмас, дейман ўзимга, аммо кўнгилда ҳамиша ўшанинг хаёли (О й б е к). Она фарёд чицишини кутиб кўзларини юмди; лекин жимлик чўкди... (М. Горький). Мен кўнишга тайёр эдим-у, бироқ бу еш врачнинг ҳарбий формаси... мени тараддудга солиб цўйди (М е д в е д о в). Унинг мўлжали беш-олти километр юриб цайтиш эди, бироқ янги машина; тўғри ва равон асфальт йўл ҳа- васини келтирди-ю, район марказига тушиб чиқишга қарор берди (А. Қаҳҳор).
б) шахссиз предметнинг ҳаракат-ҳолати, белги-хусусияти шахс- нинг ҳаракат-ҳолатига зид қўйилади: Най ҳам дурустгина чалин- ди, лекин Рафиқ. дарров синдириб ташлади(Ойбек). Бригада ўн еттинчи кун деганда ҳам тош-шағал аралаш балчиқ қазиб чи- қарар эди, аммо ҳали ҳам меҳнатнинг самарасини билдирадиган бирор белги кўринмасди (Ш. Рашидов).Катянинг кўчага со- вуща чищуси ва Пресняда турадиган Чесночиханикига боргуси келмас эди, аммо Маслов билан кечаси бўладиган гап ундан ҳам баттар оғир туюларди (А. Т о л с т о й).
в) боғланган қўшма гапнинг биринчи қисмидан англашилган ҳаракат, белги-хусусиятнинг зид бўлишига қарамай, иккинчи қисмидан англашилган мазмун юзага чиқади (бу хил конструкция .асосий ўринни эгаллайди): Тантибойваччанинг нафаси ичига ту­шиб кетди, бироқ у уялган каби ўзини билмасликка солди (О й- б е к). Булоқ шу ердааммо ҳалигача бир томчи сувдан дарак йўқ (Ш. Рашидов).
г) қўшма гапнинг иккинчи қисми маълум мақсадни юзага чи- |Қиши учун зид бўлган объектив тўсиқни ифодалайди: Холмурод билан кўп гаплашгуси келар, лекин иложи бўлмас эди (П. Т у р- с у н).
Қўшма гап қисмларидаги айрим бўлакларнинг маъноси эмас, балки қисмларнинг умумий мазмуни бир-бирига зид қўйилиши мумкин.
Зидлаш, қарама-қарши қўйиш ва, ҳам боғловчиси ёрдами би­лан тузилган қўшма гапларда ҳам ифодаланади. Бу турдаги гап­ларда, ифодаланаётган мазмунга мувофиқ тарзда лекин боғловчи- си ёки унга синоним бўлган бошқа сўз қўлланади. Улар иккинчи гапнинг бошида, ва боғловчисидан сўнг келади: Ҳамон чопиб
боради в а лекин кўкраги қон (Ҳ. О л и м ж о н). Шундай ўтди уруғ ва авлод ҳам, ҳеч бири қичқирмади дод (Ғ. Ғ у л о м) ва бошқалар.
Кўринадики, қўшма гаплардаги зидлик мазмуни бўрттирилиши ёки сусайтирилиши мумкин. Шунга кўра, қўшма гап интонацияси баланд ёки нормал (санов интонацияси) бўлиши мумкин. Ҳар икки ҳолда ҳам маъноси зид қўйилаётган гап бўлакларига логик урғу тушади.

  1. Қиёслаш муносабатини нг ифодаланиши. Қўшма гап таркибидаги содда гаплардан англашилган мазмун бир-бирига қиёсланиши мумкин. Қиёслаш орқали воқеа, ҳодиса ёки предмет ва^унинг хусусиятлари ўртасидаги фарқлар очилади. Қиёслаш мазмуни асосан бўлса, эса феъллари, шунингдек юкла- малар, зидловчи боғловчилар орқали ифодаланади. Бу хил қўшма гап қисмларининг структурасида маълум параллелизм бўлади.

Бу типдаги боғловчисиз қўшма гапларда асосан айрим гап бўлакларининг маъноси бир-бирига қиёсланади. Бўлса, эса боғ- ловчилари одатда маъноси қиёсланаётган бўлакдан сўнг келади. Бундай бўлак, маълумки, қўшма гапнинг иккинчи қисми таркиби- да айнан такрорланади ёки олмош билан алмашади. Одатда боғ- ловчидан сўнг пауза берилиб, маъноси қиёсланаётган сўзга логик урғу тушади. Шу йўл билан қиёсланаётган бўлакка диққат жалб бўлади.
Қўшма гап таркибидаги бўлакларнинг маъноси бир-бирига қиёсланганда:
а) қиёсланаётган бўлакларнинг хусусиятларидаги фарқлар очилади: Отабек даҳшатланиб ёнидаги Алига қаради, Али эса... лабини тишлаб турар эди ’(А. Қ а ҳ ҳ о р). ...ёз куз, цишни, кўклам- ни, ёзини кўп ёз, ёзган цоладур, умр эса такрор ўтажакдир (С. Абдуқаҳҳор). Козимбек қилмишидан ҳижолат, Саида эса ундан... бирон огиз сўз кутар эди (А. Қаҳҳор). Сен шу ишни бажар! Бойдан цутуласан, мен бўлсам ўз мақсадимга етаман (Ҳ. Ҳ а к и м з о д а). Узим қиладиган ишимни узим биламан, аммо улар нима хоҳлайдилар, буниси менга маълум эмас (М. Г о р ь- кий). Мен пахта тўғрисида гапирсам-у, бошқа майда масалалар- га бошқа одамларни тўғриласак (А. Қаҳҳор). Модомики шун- доц экан,— деди Саида давом этиб,— сиз бюрода туриб бердингиз нима бўлди-ю, бюродан ташқарида туриб бердингиз нима бўлди (А. Қаҳҳор).
Қиёслаш муносабати кўпинча юклама вазифасидаги ҳам ер- дамчи орқали ифодаланади: Деди, оқди ҳамма аста шу атрофга, Мен ҳам кирдим шу гурунг, шу цувноқ сафга (Ғ. Ғулом). Ботинолмай сенга боқардим, Қуволмасдинг сен ҳам ҳаёни (М. Б о б о е в). Данило кулиб юборди, унга қўшилиб биз ҳам кулишдик (М. Горький). Майли, мен бундан кейин касаллик, умуман, медицина тўғрисида гапирмайман, сиз ҳам эшон тўғриси- да гапирманг! Хеч ҳам гапирманг! (А. Қаҳҳор).
б) қисмлардан англашилган мазмуннинг бир-бирига мувофиқ келмаслигй кўрсатилади ёки тўсиқсизлик мазмуни англашади: Бу- ни кўриб Қаландаров ҳайрон бўлди: «Калтак менинг елкамга ту- шаётибди-ку, нега сенинг орқанг қаваради?» (А. Қ а ҳ ҳ о р). Энг ёш қизларимизга қадар цурбон бўлишга, осилиш ва отилиш- га рози бўлдилар-ку, аммо душман йўлини тўсдилар, Москвага киришга йўл бермадилар (О й б е к).
Айрим ҳолларда бу хил конструкцияларда қиёслаш билан бир- га қарама-қарши қўйиш мазмуни ҳам англашилади: Балиқчилар дор остига ранги ўчиб йиғлаб келди, қароқчи бўлса трубкасини буруцсатиб борди (М. Горький). Нима учун бизнинг колхозда ҳали ҳам хотин-халажга бир кўз билан царалади-ю, эркакларга бошқа кўз билан қаралади (А.. Қ а ҳ ҳ о р). Лекин буларнинг ҳам- маси ҳовли эгасининг ҳаваси зўр-у, ҳафсала ва диди йўцлигини кўрсатиб турар эди (А. Қ а ҳ ҳ о р).
Бу, типдаги боғланган қўшма гапларда номувофиқлик мазмуни лекин боғловчиси ёрдами билан тузилган қўшма гаплардагидек кескин бўлмайди.
в) иккинчи қисм таркибида бўлса, эеа бўлган конструкциялар- нинг айрим турларида воқеа, ҳодиса, предметлар бир-бирига қар- ши қўйилмайди, иккинчи қисмдан англашилган мазмун биринчи- сидан келиб чиқмайди, уларда бир-бирига яқин воқеа, ҳодиса ёки белги хусусиятлар ҳақида гап боради: Аравангиз синиқ, отингш бўлса қари(Ойбек).
Бу қўшма гапда арава билан от бир-бирига қарама-қарши қўйилаётгани ёки қиёсланаётгани йўқ, балки биринчи гапнинг уму­мий мазмуни билан иккинчи гапнинг умумий мазмунини қиёс- лаш оттенкаси бор. Бу қиёслаш орқали белги-хусусиятлар бир- бирига зид қўйилмай, улар мазмунан бир-бирига мувофиқ, ўхшаш, тенг эканлнгн кўрсатилади.

Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish