Узб еқистон сср фанлар академияси



Download 1,22 Mb.
bet102/196
Sana09.08.2022
Hajmi1,22 Mb.
#846742
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   196
Bog'liq
O\'zbek tili grammatikasi. II. 1976

Демак, шундай щлиб, хуллас каби кириш бўлаклар бир фикр- нинг иккинчи бир фикрдан келиб чиқиши, унинг хулосаси эканини кўрсатиш учун хизмат қилади.
Булардан тавдқари, шекилли кириш бўлаги ва натижада, бу­нинг натижасида, ниҳоят каби бирикмалар сабаб ва ундан келиб чиқадиган натижани, шундай экан бирикмаси эса хулосани ифода­лайди: Ер тагидан ўтказилган бу йўл бемалол кириб чщишим учун имкон берди ва бунинг натижасида омборим ҳам анча кен- гайди(Дефо). Босмачилар Норбувининг пайига тушди, ниҳоят, Норбуви ўғирланди (Ҳ. Шаме)....ғўза қатор оралари уч марта икки томонлама ишланиб, натижада кетмон билан чопиц қилиш- га ҳожат крлмади (А. Қ а ҳ ҳ о р).

  1. Пайт муносабати ифодаланган қўшма гапларда шундан бу- ён, шундан кейин, шу пайтда, шунда, унда (ва бу сўзларнинг синонимлари) қўлланади. Бу лексик элементлар гап бўлаги вази- фасини бажаради ва мазмунан қўшма гапнинг иккала қисмини боғлаш учун хизмат қилади. Шундан буён олмоши қўшма гап­нинг ҳар икки цисмидан англащилган ҳаракат-ҳолатнинг бир вақтда бошланиб, давом этишини, қўшма гапнинг қисмидан англа­шилган ҳаракат-ҳолат қачондан бери рўй бериб туришини, бирин- чи қисм иккинчи қисмдан англашилган мазмуннинг рўй бериш че- гарасини кўрсатади: Автомобиль цўзғолганда бир ғовур кўтарил- ди-ю, кейин жимлик чўкди (А. Қ а ҳ ҳ о р). Отаси ўлганига ўн беш йил бўлдишундан буён ҳйр қанаца ишни йиғиштириб қўй- ган(Ойбек).Агар шу даврда ғўзага озщ, айнщса, фосфор етишмаса, у вақтда чигит пуч бўлиб крлади (И. Р а ҳ и м).

  2. Қўшма гапни тузишда ва унинг қисмлари орасида маълум семантик муносабатларнинг белгиланишида олмошларнинг (асо- сан кўрсатиш ва нисбий олмошларнинг) алоҳида роли бор. Ай- ницса, боғловчисиз қўшма гапларда шу, у, шундай ва бошқа кўр- сатиш олмошлари қўшма гапни тузувчи ва маълум мазмун муно­сабатларини ифодаловчи ягона воситадир. Бу олмошлар асосан қўшма гапнинг биринчи қисмида қўлланади ва турли функцияда келади: Мана иллат қаерда: айб об-ҳавода эмас, айб меҳнат инти- зомининг йўқлигида (У й ғ у н). Шуни яхши билинг: ўчмас номин- гиз, ўчмас бу боғларда босган изингиз (Т. Тўла). Шундай аёл- лар бўлади: улар ишщи эътщод каби мущддас тутади

(Ойбек).
Изоҳ талаб этувчи олмошлар баъзан қўшма гапнинг иккинчи қисми таркибида бўлади: Козетани хушидан кетгунча урарбу- нйнг айбдорихотин, у циш кунлари оёц. яланг юрарбунинг айбдори эр эди (В. Г юг о). Ити бўлмаганнинг ялоғи бўлмас, сен шуни унутма! (Б. Кербобоев). Мен бўлсам, ўлсам ҳам у ни ай- тиб бермайман, буни у билмайди (В. Осеева).
Бундай олмошлар қўшма гапнинг ҳар икки цисми таркибида қўлланиши мумкин: Бу шундай катта вазифа эди, буни ҳал қи- лиш учун бутун область бир ёқадан бош чиқаради(Фур­манов).
Боғланган қўшма гапларда кўрсатиш олмошлари асосан қўш- ма гапнинг иккинчи қисми таркибида келади: Эргаш, айнщса шу кунларда кеча-ю кундуз Ҳожиянинг уйида, аммо қиз буни бошқа- ларга ошкора қилишни истамайди (А. М у х т о р). Одамга анди- ша керак, лекин ундан ҳам илгарироц, инсоф керак (А. Қ а ҳ ҳ о р).
Эргаш гапли қўшма гаплар таркибида асосан нисбий олмош­лар ва баъзи ўринларда кўрсатиш олмошлари қўлланади. Нисбий олмошлар одатда эргаш гап таркибида (Ким кўп ишласа, ҳурмат- ли бўлади), айрим ҳолларда бош гап таркибида қўлланади (Нима қилсинки, дардига малкам йўқ). Кўрсатиш олмошлари одатда бош гап таркибида (Сиз шуни унутмангки, ...) ёки бош ва эргаш гапларнинг таркибида бўлади (боғ шунчалик мева бердики, бун- чалик ҳосил кўпдан бери олинмаган эди).
Бу бўлак, сўз ва сўз бирикмалари қўшма гап кесимлари ораси- даги семантик муносабатларни белгилаш ёки уларни бириктириш учун қўлланади, шу билан бирга, улар гапнинг маълум бўлаги ва­зифасида ҳам келади. Демак, улар ўз семантикаларига кўра цўш- ма гап қисмлари орасидаги мазмун муносабатларииинг белгила- нишига ёрдам беради. Лекин уларни бу хусусиятларига кўра боғловчи ҳисоблаш, мустақил сўзлардан ёрдамчи сўзлар катего- риясига ўтказиб юбориш тўғри бўлмайди. Улар ўзларида лексик маъноларини сақлаганлиги ва бирор гап бўлаги вазифасида ке- лиш хусусиятларига кўра, мустақил сўзлар гуруҳига киради.

  1. Маъноси бир-бирига номувофиқ ёки маънодош сўзларнинг иштироки билан ҳам қўшма гаплар тузилади.

а) маъноси бир-бирига номувофиқ бўлган сўзлар бир-бирига 'зид, мувофиқ келмаган мазмундаги гапларни бириктиради ёки шу мазмундаги гапларни бир-бирига қиёслайди. Бундай сўзлар турли сўз туркумлари орқали ифодаланади ва гапнинг турли бў- лаклари вазифасида келади: Булбул кетди, гул қолди (Ҳ. О л и м- жон). Ҳақиқат осмонда эмас, Шермат, ҳақиқат ерда (Яшин). Узим бунда, кўнгил унда (Ойбек).Бирни биров беради, кўпни меҳнат. Бор борича, йўқ ҳолича (Мақол). Сиз кетинг бу маҳалла- дан, ё биз кўчиб кетамиз (А. Қ а ҳ ҳ о р). Ит ҳурадикарвон ўта- ди(Мақол). ...на қаттиқ гап кор қилади ва на юмшоқ гап (Уйғун). Дабдаба камроқ бўлсин-у, жавобгарликни сезиш ҳис- си кўпроқ бўлсин (Ш. Р.) Баъзи кишиларимиз Тошкент томонга қанотини ростлаб турибди-ю, лекин, сен борганинг маъқул (О й- б е к). Майли, сиз яширдингиз, аммо мен яширмайман (Ойбек).
Айрим ҳолларда маълум сўзларнинг бўлишли ва бўлишсиз шакллари қўшма гап қисмларини боғлаш учун хизмат этади: Болали уй бозор, боласиз уй мозор (Мақол). Тер тўкканга беш ёнғоқ, тўкмаганга пуч ёнғоқ (Мақол). Билган билганин ишлар, билмаган бармоғин тишлар (Мақол). Айтсам тилим куяди, айт- масам дилим куяди (А. Қ а ҳ ҳ о р).
б) мазмунан бир туркумни ташкил этган сўзлар ва синоним- лар асосан боғловчисиз қўшма гапни тузишда хизмат қиладилар. Бу хил қўшма гаплар бир пайтда рўй берадиган, бири иккинчи- сини изоҳловчи гаплардан таркиб топади: Хотинимни ҳам камба- ғаллик йицитди, бу ердаги оғир иш нобуд қилди(Ойбек). Бу сўзни эшитиш билан Нурининг сўнган умиди алангаланди, кўкра- ги ёнщ орзулар билан тўлди (Ойбек). Букун Зайнаб юришла- рида, юриш билан туришларида бир ажойиб мардлик бор эди, бир жасурлик унга ёр эди (Ҳ. О л и м ж о н).

  1. Гап бўлакларининг такрорланиши. Қўшма гапнинг ҳар икки қисмида бир хил гап бўлаги такрорланиши мум­кин. Бунда фикр ўша гап бўлаги устида боради, одатда, бу хил қўшма гапларнинг биринчи қисмини иккинчи қисмсиз тушуниш қийин, иккинчи қисм эса мазмунан биринчи қисмни талаб этади. Бир хил бўлакнинг икки гапда такрорланиши ҳар икки гапни бир-бирига семантик жиҳатдан яқинлаштириб, қўшма гапни таш­кил этади.

Фикр юритилаётган бўлак қўшма гапнинг биринчи қисми тар­кибида бўлади, иккинчи қисмда эса шу бўлак бир хил ёки турли шакл ва функцияда такрорланади, иккинчи қисм, умумий мазму­ни билан такрорланган бўлакнинг мазмунини изоҳлайди, тўлди- ради ёки у ҳақда қўшимча маълумот беради.
Такрорланган бўлаклар ҳар икки гапда бир хил ёки турли функцияда бўлиши мумкин. Бир хил функцияда такрорланганда, шу бўлакнинг бир хил вазифаси ва мазмуни таъкидланади. Маъ­лум пайтда рўй берган, амалдаги параллел воқеа, ҳодиса^ёки бел- ги-хусусиятлар ифодаланади. Агар такрорланувчи гап бўлаклари турли функцияда бўлса, изоҳлаш ёки қиёслаш муносабати ифода- ланади. Гап бўлаклари айнан такрорланиши ёки бирор синоним билан алмашиши мумкин.
Биринчи қисм таркибидаги бўлак иккинчи қисмда ҳам ўз функциясида қолади:
...Шунинг учун суғорилаётган қатор ораларида чу щур эгат олинса, окучник ўтгандан кейин илдизлар қирқилиб кетади ва бу цатор орасида озиқланиш анча камаяди (Газетадан). Менинг домлам йўқ, домлам икки кўзим (А. Қ а ҳ ҳ о р). Сув келдинур ■келди. Вайтинг кетдибахтинг кетди (Мақол). Утди кунлар, ўт- ди замонлар, ўтди ғамга ғарқ бўлган онлар (Ҳ. Олимжон). Бу обрўни сен урушда орттирдинг, мен уни манови далада қўлга киритдим (Бабаеве к ий).Бунда булбул кйтоб щийди, Бунда цуртлар ипак тўқийди, Бунда ари келтиради бол, Бунда қушлар топади щбол (Ҳ. О л и м ж о н).
Биринчи қисм таркибидаги бўлак иккинчи қисмда бошқа функ­цияда келади: Бир йигитча кетмон билан ер чопади, овозини цў- йиб, ора-сира куйлайди, дарахтларда цушлар унга жўр бўлади (Ойбек). Бу кунларда .Сидиқжон нақадар хурсанд бўлса, Кани- :зак шу цадар хафа ва унинг хафалигига «районда колхозни уриб чищан газета» сабаб эди (А. Қаҳҳор). Уктам Комилага савол- лар берар, қиз пишщ-пишищ жавоб қайтарар эди (Ойбек). Ор- зигул дарвозадан ичкарига кирди, дарвоза ўз-ўзидан бекилди (И слом шоир).Сени иш енгмасин, сен ишни енг (Мақол).
Баъзан иккинчи гап таркибида такрорланган бўлак ифодалан- маслиги мумкин. Аммо такрор бўлакнинг мавжудлиги умумий контекстдан ва сўз алоқаларидан билиниб туради, бу ҳолат қўш- ма гап таркибидаги гапларни бир-бирига янада жипсроқ боғлай- ди: Мана сенга олам-олам гул, этагингга сищанича ол
(Ҳ. Олимжон).Ариклар чищрдикёвлар куритди («Хат»). Дўст ачитиб гапирар, душман кулдириб(Мақол).
Биринчи ва иккинчи қўшма гапларнинг иккинчи қисми тарки­бидаги такрорланиши зарур бўлган бўлаклар — ундан, уни тўл- дирувчилари ва учинчи қўшма гапнинг иккинчи қисмида кесим ифодаланмаган.
Қўшма гапнинг ҳар икки қисмида келган бир хил гап бўлакла- ри қандай функцияда бўлмасин, фикр шу бўлак устида боради, бевосита унинг ёки у билан боғлиқ бўлган ҳаракат-ҳолат хусуси- ■ятлари тўғрисида фикр юритилади.

  1. Умумий иккинчи даражали бўлаклар.. Қўш- ма гапнинг таркибидаги иккинчи даражали бўлаклар қўшма гап- иинг ҳар икки қисми учун умумий бўлиши мумкин. Бу ҳолда гап­лар учун умумий бўлак фақат биринчи гап таркибида қўлланиб, иккинчи гапда ифодаланмайди. Аммо умумий контекстдан, гаи- бўлакларининг морфологик белгилари орқали сезилиб туради: Гулнинг юраги кучли тўлқинланди, бутун гавдасини тотли бир титроц. босди (Ш. Рашид ов). Бу қўшма гапнинг биринчи қисми. таркибидаги аниқловчи (Гулнинг) ҳар икки қисми учун умумий- дир, аниқловчининг қўшма гапнинг иккинчи қисмига ҳам оид. эканлиги аниқланмиш (гавдасини) нинг таркибидаги эгалик қў- шимчасидан билиниб туради.

Боғловчисиз қўшма гапларни ташкил этган қисмнинг таркиби- да умумий бўлакнинг бўлиши қўшма гап таркибидаги гапларни. бир-бирига жипс боғлайди, бири бўлмаса, иккинчисини англаш қийинлашади; шу асосда ихчам эқўшма гап конструкциялар ву- жудга келади.
Гапнинг ҳар қайси иккинчи даражали бўлаги ҳам умумий бў- либ келиши мумкин.

  1. Умумий бўлак — ани-қловчи. Қўшма гапнинг ҳар икки қисми учун аниқловчининг умумий бўлиб келиши кўпроқ қўллана- ди. Одатда, қаратқичли аниқловчигина умумий бўлиши мумкин,. сифатловчили аниқловчилар эса такрорланиб келади, чунки аниқ- ланмиш таркибида сифатланмишга ишора бўлган бирор грамма­тик белги бўлмайди: Жувоннинг бутун берган дашноми ҳам бир бўлди-ю, ҳозир бодринг узатгани хам бир бўлди (А. Қаҳҳор). Унинг кичик щйщ кўзлари ёмон ёнди, даккам-дуккам мийиқли қалин лаблари титраб кетди (О й б е к). Кршларининг ораси ту- гунчаланди, цалин лаблари нимадир пичирлади (О й б е к).

Умумий иккинчи даражали бўлаги аниқловчи бўлган боғловчи- сиз қўшма гапларда бир пайтда рўй берадиган ҳаракат-ҳолат,. хусусият тўғрисида фикр юритилади ёки улар қиёсланади.

  1. умумий иккинчи даражали бўлак — тўлдирувчи: Хотинимни ҳам камбағаллик йиқитди, бу ердаги оғир иш нобуд- цилди (Ойбек). Бу овозларнинг зарбидан бутун ўрмон янгради, танклар, бронетранспортер, «катюша» ва ўзи юрар тўплар устига дарахтлардан қорлар тўкилди (Казакевич). Сидщжон «унсур» калимасини «ҳукуматга қарши» деган' маънода ишлатар, бу ерда- гилар ҳам шу маънода англар эди... (А. Қаҳҳор).

Умумий иккинчи даражали бўлаги тўлдирувчи бўлган қўшма гапларда ҳам бир пайтда рўй берувчи воқеа, ҳодисалар ҳақида ха­бар берилади.

  1. умумий иккинчи даражали бўлак — ҳол: Севинганидак' уларни қучоқлаб ўпди, ҳар иккисининг кўзлари ёшланди (М. И б- р а г и м о в). Табиат ўзгарар минг йиллардан сўнг, балки биз бил- маган гиёҳлар ўсар (Уйғун). Шу онда қаттиқ щрсак чалин- ди-ю, ҳамма гуриллаб ўрнидан турди. (А. Каҳҳор). Уйғонгани- да суяклари сирқирар, ўзини ланж туйди (Ойбек).

Умумий иккинчи даражали бўлак бирдан ортиқ бўлиши мум­кин:
а) тўлдирувчи ва ҳол: Ғазабидан Мирзакаримбойнинг- кўзлари пир-пир учди, ранги ощрди... (Ойбек).
б) ҳ о л ва анировчи: Қечцурунга ящн Гулнорнинг руҳи анча енгиллашди, иссиғи озайди, нафас олиши ҳам аста-секия дурустланди (Ойбек).
Одатда, умумий иккинчи даражали бўлак қўшма гап таркиби­даги биринчи қисмнинг таркибида келади.
Эга умумлашган ҳолда кела олмайди. Маълум конструкция- нинг ҳар икки қисми учун бир эга бўлса, ундай конструкция сод­да ёки мураккаб гап саналади, чунки бундай ҳолда бир предмет­нинг турлича ҳаракат-ҳолати, хусусияти ҳақида ҳукм юритилади, бундай ҳукмлар эса уюшгаи кесим ҳисобланади.
Юқорида кўрсатиб ўтилган воситалар — қўшма гап таркибида айрим лексик элементларнинг мавжудлиги ва баъзи гап бўлакла- рининг маъноси, айрим гап бўлакларининг такрорланиб ёки умум- лашиб келиши қўшма гапни яратишда грамматик восита ролини ўйнамайди, улар грамматик характерга эга эмас. Аммо ўз маъно- ларига кўра, улар икки гапни мазмунан бириктиришда ва қўшма гапни вужудга келтиришда катта роль ўйнайди, демак, семантик- грамматик характерда бўлади.
Боғловчисиз қўшма гапнинг қисмлари учун иккинчи даражали бўлаккина умумий бўлиб қолмай, кесим таркибидаги ёрдамчи ёки тўлиқсиз феъллар ҳам умумий бўлиб келиши мумкин. Бундай ўринларда бир-бири билан жипс боғланган конструкциялар ву­жудга келади: Бостирмада чироқ пастлатилган, теварак-атрофида ҳамма ётиш тараддудида, кимдир аллақачон хуррак отар эди- (А. Қаҳҳор).

  1. Замон муносабати. Қўшма гап тузишда ва маъ­лум бир мазмун муносабатларнинг ифодаланишида қўшма гаи қисмлари кесимларининг замон муносабати ҳам катта роль ўйнай- ди. Кесимларнинг маълум замон муносабатида бўлиши билан маъ­лум бир мазмун ифодаланади.

Қўшма гап қисмларининг кесимлари асосан бир хил замов шаклида бўлиб, бир-бирига шаклан мос келади. Бу замон шакл- лари феълнинг аниқлик, буйруқ, шарт майллари, сифатдош ва от кесимлар орқали ифодаланади. Шарт ва буйруқ феълларининг конкрет замони контекстдан ва бопща қисм кесимларининг замо- ни орқали ифодаланади. От кесимлар ҳозирги замон маъносида қўлланади.
Қўшма гап қисмлари кесимларининг бир хил замонда бўлиши,. асосан, бир пайтлик, айирув ва қисман қиёслаш-зидлаш муноса­батини ифодалаган қўшма гапларга хосдир. Баъзи ҳолларда за­мон кўчирилиши мумкин: Азиз дўстим, сени жуда кўргим келади,. соғиндим (Ш. Рашидов).
Сабаб-натижа ва кетма-кетлик муносабатини ифодалаган қўш- ма гапларда қисмларнинг кесимлари мантиқан турли замон шак­лида бўлиши зарур бўлса-да (ўтган ва ҳозирги замон ёки ҳозир- ги ва келаси замон), амалда ҳар икки қисмнинг кесимлари бир хил замон шаклида бўлади. Бироқ мазмунан қисмлардаги ҳара- кат-ҳолат турли замонда рўй беради: Сотволдини қидириб кет- ганлардан бири ярим кечада цайтиб келди ва у келтирган шум хабар бутун қишлоқни оёща турғизди (Т. Т ў л а). Отам овқат емаган ва унга эргашиб тоғаларим ҳам бирор нарса емаганлар (С. Айн ий). Кеча ўзининг қора пардасини йиғиштира бошлади, уфқ оқара бошлади (Ҳ. Шаме).
Бу қўшма гап қисмларининг кесимлари бир хил замон шакли- да бўлишига сабаб шундаки, биринчи қисмдаги ҳаракат-ҳолат ол- дин бажарилса-да, у тугалланмай, иккинчи қисмдаги ҳаракат- ҳолат билан баробар давом зтади.
Қўшма гап қисмларининг кесимлари турли замон шаклида бў- лиши. асосан қиёслаш-зидлаш муносабатини ифодалаган қўшма гапларга хосдир.
Қиёслаш муносабатини ифодалаш учун лексик воситалар қўл- ланмаганда, кесимларнинг турли замон шакли ва маъносида бўли- ши қўшма гапнн ташкил этган гапларнинг мазмунини бир-бири- га қиёслайди ёки зид қўяди. Кесимлари турли замон шаклида ■бўлган қўшма гапларда қиёслаш муносабатини вужудга келтирув- чи бошқа воситалар ҳам қўлланиши мумкин-, бу ҳолда қиёслаш ёки зид қўйиш муносабати янада бўрттирилади.
а) қўшма гап қисмларининг кесимлари ҳозирги ва келаси за­мон шакли ҳамда мазмунида бўлади: Тўғри, Уктам менга ёцади, ‘бироқ ҳаммадан бурун одамнинг иши керак (О й б е к). Янги бош- ланган ишимиз кучеиз кўринса ҳам, майли, бироқ у ҳали ўсади ва мустаҳкамланади (Тинчлик гарови). Авжи кетиш пайти, бир оз- дан кейин тонг отади (О й б е к).
б) қўшма гап қисмларининг кесимлари келаси ва хозирги за­мон шакли ва мазмунида бўлади: Мен сизни тамом самимийлик билан ишонтирмоқчиман, бундай қилишимизбизнинг умумий совет йўлидан келиб чщади(Фурманов). Энди у ўз тожига човут солган икки офатнинг цўлларини кесиб ташламоғи керак. Лекин унда куч ва ғалабага ишонч йўқ. (О й б ек).Бу йўлда ғай- рат ва ҳимматингиз асло озаймасин. Аммо, барча тадбирни пин- ҳон тутмоқ маъқул (О й б е к).
в) қўшма гап қисмларининг кесими ҳозирги ва ўтган замон .шакли ва мазмунида: Ҳозир унча билинмайдиянги келгансиз... (А. Қаҳҳор).
г) қўшма гап қисмларининг кесимлари келаси ва ўтган замон шакли ва мазмунида: Модомики, шундай экан, фурсатни бой бер- май, дарҳол ҳужумга ўтиш керак, бироқ тарашадай қотиб қолган аъзойи бадан ишлашдан бош тортди(Фурманов).Эҳтимол, бундан ҳеч нарса чиқмас, шундоқ бўлса ҳам сизга айтгимиз кел­ди (А. Қ а ҳ ҳ о р).
д) қўшма гап қисмлари кесимларининг ўтган замон ва кела­си замон шакли ва мазмуни қиёсланади: Майли, сиз яширдингиз, •аммо мен яширмайман (Ой бек). Иккиси ҳам аҳмоқ... Бири йи- ғиб, бири еб ўлади (О й б е к).

  1. Интонация ва ўрин. Қўшма гапни тузишда гаплар ин- тонацияси ва уларнинг ўринлашиши ҳам алоҳида аҳамиятга эга.

Интонация содда гапни бириктириб, боғловчисиз қўшма гап ҳосил қилишда муҳим роль ўйнайди: Қўшни келдикўмак кел- ди (Мақол). Бу қўшма гапнинг таркибидаги ҳар қайси содда гап­ни алоҳида олиб, тугалланган интонация билан талаффуз этилса, бир-бирига алоқаси бўлмаган икки мустақил гап келиб чиқади. .Интонацияни ўзгартириш билан — биринчи гапни кўтарилган инто­нация билан айтиш ва ҳар икки жумла орасида махсус пауза бе- риш ва иккинчи гапни пасайиб борувчи интонация билан талаф­фуз этиш натижасида — бу икки гап боғловчисиз қўшма гап бў- либ бирлашади.
Гапларни бириктирувчи грамматик ва лексик воснталар қанча кам бўлса ёқи бўлмаса, қўшма гап таркибидаги гаплар шунча- лик бир-бирига киришиб кетади, интонациянинг роли шунчалик аҳамиятли бўлади. Шунинг учун ҳам интонация ва ўриннинг боғ- ловчисиз қўшма ганларни тузишда алоҳида аҳамияти бор.
Интонация боғловчиснз қўшма гапларнинг бир турини иккин- чисидан фарқлашда ҳам муҳим роль ўйнайди: Пахта очилди

Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish