в) эгаси шаклан бўлади: Мана шуларни хўп ўйладим-у, мен сизга айтсам, ариза ташлашга жазм этдим(А. Қ а ҳ ҳ о р).
фразеологик гапнинг кесими буйруқ феъли шаклида бўлади. Бунда: а) гапнинг эгаси бўлади: Қайси Хўшрўй? Эсим ҳам қур- син, ҳа, цишлоқданми?(Ойбек). Мастлик цурсин, тоза машма- ша қилибман, ҳе-ҳе-ҳе,— совуқ кулди бойвачча (Ойбек).
б) гапнинг эгаси шаклан бўлмайди: ...игнанинг учидай ёлғони йўқ, қулинг бўлай, бойвачча(Ойбек). ...икки оғиз сўзим бор, тасаддуғинг бўлай, марҳамат цилинг (О й б е к). Қандингни ур, юлдузларинг, жуфт тушган бўлса-чи, одам боласи сенларни ажра- та олмайди! (О й б е к). ...бригадамизда ўн бир киши қолди, холос. Лекин ҳаммаси ҳам, омон бўлгурлар, ударник йигитлар (А. Қ а ҳ- ҳор).Айниқса, мана шу беш-олти йил ичида бойлик жуда зўра- йиб кетди, хўп деяверинг (О й б е к).
Бу хил кириш гапларнинг кесими бўлишсиз шаклда ҳам келади: Бу гапингиз нотўғри, қори, сизнинг илмингиз эскича илм, кол- хозга янгича илм керак. Кўнглингизга келмасин-ку, извошга эшак қўшиб бўлмайди(А. Қаҳҳор). Сизни танимаганлари учун су- риштиргандирлар-да? Кўнглингизга келмасин-у, ҳар хил одам бўлади (А. Қаҳҳор).
фразеологик гапнинг кесими аниқлик феъли билан ифодаланади. Бунда: а) гапнинг эгаси шаклан ифодаланмайди (ўзингиз биласиз, ўзингиздан ўтар гап йўқ): Узингиз биласиз; тўрт йилдан бери бу ерда ишлайман, тиним йўқ, ишдан бошим чик^майди (Ойбек).
б) гапнинг эгаси ифодаланади (мана кўрасиз, ўзингизга маълум): Урмонжон акам уришмайдилар, мана кўрасиз, уришмайди- лар (А. Қаҳҳор).Ундоқ деманглар, мана кўриб турибсиз, жонини жабборга бериб ишлаётибди (А. Қ а ҳ ҳ о р).
кириш гапнинг кесими -моқчи ёки -гандай ва ёхуд -ганда аффикслари билан шаклланган сифатдош формаси орқали ифодаланади: Урмонжон айтмоқчи, «ашаддий бинокор» уста Тўлаган бинокорликка... берилиб кетди... (А. Қаҳҳор). Иброҳимов қаер- га бормасин, шундан гап очилиб, ҳар ким ўз фикр-мулоҳазасини айтар, Урмонжон айтмоқчи масалани бутун халқ муҳокама қилар эди (А. Қаҳҳор). ...Иброҳимов, Қурбон ота айтмоқчи, гулларни ўз илмидан баҳраманд қилди (А. Қаҳҳор). Ишқ ўтида ёнган, Жобир айтгандай, уйқусиз кўзлари қизаргандай кўринди (Ҳ. Ш а м с). Икки жинс бир ёстища бош қўйиши билан, масала- нинг бир томонини олиб айтганда, ўтмиш ва келажак наслни бир- бирига боғлайдиган халқа вужудга келтиради (А. Қаҳҳор).
Кириш гаплар кўпинча асосий гапнинг орасида, ўзи қарашли бўлган бўлакдан сўнг ёки олдин келади. Агар кириш гап бутун гап мазмунига тааллуқли бўлса, гап бошида ёки сўнгида келади.
кириш гапнинг кесими — от кесим шаклида: Муболаға эмас-у, бой билан гаплашганда ҳатто унинг қулоғига озор еткази- ши мумкин бўлган «р» ҳарфини ичига ютиб, гапирады:— Буюсин- ла, тақсий... (А. Мухтор).Кундузи бўлса, ўзингиздан ўтар гап йўқ, хунукроқ. кўринади (А. Қ а ҳ ҳ о р).
Do'stlaringiz bilan baham: |