Узб еқистон сср фанлар академияси



Download 1,22 Mb.
bet95/196
Sana09.08.2022
Hajmi1,22 Mb.
#846742
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   196
Bog'liq
O\'zbek tili grammatikasi. II. 1976

Ҳолбуки киритмаси эса гапнинг (ҳол-бу-ки) қисқарган шакли- дир.
Гап шаклида бўлган айрим бирикмалар ҳам киритма вазифа­сида келади. Масалан, аввали шуки бирикмаси ана шундай хусу- сиятга эга: Аввали шуки, тўйдан кейин Анасим Григоричдан юра- гим чўчиб қолди(Чехов).
Баъзан бу бирикма кесими туширилган ҳолда ҳам қўлланади, бу — бирикманинг киритманинг маъно ва функциясига ўтганини исботлайди: Аввали, уруш бўлмасин, уруш бўлгандан кейин, тил ўлгурнинг су яги йўқ (А. Қ а ҳ ҳ о р).
Киритма вазифасида бундан чиқдики, билдим, биласанки, кўрасиз (-ки), царасам, бундай қарасам, шукур каби сўзлар ҳам келади. Бу хил сўз ва сўз бирикмалари фақат модал муносабат­ларни ифодалагандагина киритма бўлади. Бу .модал муносабат- ларга қуйидаги маънолар киради: гумон (билмадим), хулоса
(бундан чиқдики, кўрдингки), диққатни жалб этиш (кўрасанми кўр, қара), ишонч (аминманки, ишон) ва шу кабилар: Бундан чиқадики, Зуннунхўжа сени сўроқлаб топган, ундан кейин қизи- ни юборган (А. Қ а ҳ ҳ о р). Биласан, хотин аҳли молга ўч бўлади ...(Ойбек). Аям, шукур, соғ-саломат (Ойбек).Бир вақт, шун­дай қарасам, хизматкорхона деразасидан Йўлчибой акага кўзим тушди (О й б е к).
Юқорида кўрсатиб ўтилгандек, киритмалар бутун гапга — ун- :дан англашилган мазмунга алоқадор бўлиши ёки гапнинг айрим бўлакларига — улардан англашилган маънога алоқадор бўлиш- лари м.умкин.

  1. Киритмалар бутун гапга оид: Афтидан,деди Солижон,-овқатга занг урадиган вақт бўлиб қолганга ўхшайди (А. Қ а ҳ- ҳор). Эҳтимол, шу бугуноқ газетамизнинг фавқулодда сонини ҳам чщарармиз. Хотиржам бўлаверинг (М. Ибрагимов).

Киритмалар қўшма гапнинг бир қисми бўлган эргаш гапгагина оид: Модомики, ҳаққингизда шу қабилда сўз юрар экан, албатта, беҳуда бўлмаса керак деб ўйлайман (О й б е к).

  1. Киритмалар айрим гап бўлакларига тааллуқли:

а) гапнинг кесимига: Сиз, албатта, нимага чақирди экан деб ўйлаётган бўлсангиз керак (М. Ибрагимов). Сиз бу гаплар- дан бехабарсиз-да, албатта (А. Қаҳҳор).
б) гапнинг эгасига: Оға, эҳтимол, сиз ҳам ётмоқчидирсиз?деб сўради (М. Ибрагимов).
в) гапнинг аниқловчисига: Бу, шубҳасиз, бизнинг ютуғимиз,деб гап бошлади Самандаров (А. Қаҳҳор).
Киритмалар бир гап таркибида бирдан ортиқ бўлиши мум­кин. Бундай ҳолат киритманинг бири гапнинг бир қисмига (ёки бирор бўлагига), иккинчиси гапнинг иккинчи қисмига (ёки бошқа бўлагига) қарашли бўлган ўринларда рўй беради: Модомики,
жангчилар ўз врачларига шунчалик ишонар эканлар, демак, улар- нинг ҳар бири ярадор бўлган тақдирда яхши даволанишига кўнг- ли тўқ бўларди(Медведов). Демак, ватан мамнун бўлган ўғилдан меҳрибон она ҳам мамнун, албатта (М. Б о б о е в). Аф- тидан, қари дейсан, шекилли(Ҳ. Ҳакимзода). Демак, сенинг- ча, мен жамият манфаатларига вид йўл тутган эканманда?— деб сўради кулимсираб Арам. У университетнинг медицина факульте- тида ўқир эди (М. Ибрагимов). Уқиш учун, менимча, бирор иш билан машғул бўлишинг ҳам керакдир, ахир (М. Ибраги­мов).Ҳолбуки, разведкада, айниқса, бу разведкада эҳтиёт шарт (Уйғун).
Ифодаланган мазмунни кучайтириш учун киритмалар такрор- ланиб келиши мумкин:— Албатта, албатта, илтифотлари учун аъло-ҳазратга кўп раҳмат! (М. Ибрагимов). Афсус, минг аф- суски, дунёга жуда эрта келган эканман (А. Қаҳҳор). Ундай, тоифаларни йўқотмоқ керак эди, афсус, минг афсуски, улар ур- чимоқдалар, қудрат касб этмоқдалар (Ойбек).
Киритмаларнинг грамматик белгилари. Тузи- лишига кўра, киритмалар икки хил бўлади: 1. Киритма бўлаклар,

  1. Киритма бирикмалар.

  1. Киритма бўлаклар бир сўздан иборат бўлиб, улар гапда доим киритма бўлиб келиш билан характерланади, баъзилари эса маълум гапдагина киритма вазифасида қўлланади.

Морфологик таркибига кўра, киритма бўлаклар маълум бир сўз туркуми билан боғланади, ўша сўз туркуми билан ифодалана­ди. Шунга мувофиқ киритма бўлакларни қуйидаги типларга бў- лиш мумкин:

  1. От типидаги киритма бўлаклар.

Бу хил киритма бўлакларга қуйидаги сўзлар киради: хуллас, хайрият, дарвоқе, таажжуб, чамаси, майли, ҳолбуки, модомики, бахтимизга, афтидан, назарида, одатда, ҳар ҳолда ва бошқалар.
От типидаги киритма бўлаклар турли шаклда булади:
а) киритма бўлаклар асосан бош келишик шаклида бўлади. дарҳақиқат, хайрият, холбуки, дарвоқе, шояд, таассуфки ва бош- қалар.
б) айрим киритма бўлаклар таркибида учинчи шахс эгалик қўшимчаси бўлиб, бу қўшимча ўзакка киришиб кетади: Расми, ёмондан крчилади, замона шум бўлса, яхшидан ҳам қочар экан киши (А. Қ а ҳ ҳ о р). ...Раис ана шу камчиликларни бирдан бар- тараф қилишга, очиғи, ожизлик қилмоқда (Ш. Рашидов). Ях- шиси, Табриз комиссияси тўғрисида нима қарорга келганингизни айтиб бера қолинг,— деди у (М. Ибрагимов). Охири, бу чўқ- қининг устига чщиб олибди-да, бошқаларнинг ҳам чиқариш йўли- ни излаб, кўзи жовдираб турибди (Ойбек).
Айрим киритма бўлаклар жўналиш ёкн ўрин-пайт келишигида бўлиб, эгалик аффикси билан қўлланади. Бунда эгалик аффикси ўз функциясида келади ва шунинг учун ҳам учала шахс билан турлана олади. Булар бахтимизга (бахтингизга, бахтимга...), на­зарида киритма бўлакларидир.
в) киритма бўлаклар жўналиш, ўрин-пайт, чиқиш келишиги шаклида бўлади. Аммо бу шакллар ўзининг асл функциясини йўқотади: бахтимизга (бахтига), аксига, ҳақиқатда, ҳар ҳолда, назаримда, чамамда, одатда, афтидан: Қиз... ўлар ҳолатга етган- да, бахтига, ер ислоҳоти бўлиб қолди (А. Қаҳҳор). Лекин сар- ҳанг, назаримда, анча соддадил одам туюлди менга (М. Ибра­гимов). Гап шу,— деди Керсанов, чамамда, унга очилмаган нек­расива қараб,бориш керак (Г. Брянцев). Ҳар ҳолда, узоқ кечани ўтказиш учун ўшандан яхши нарса йўқ (М. Ибраги­мов). Ҳақиқатдан, нега цишлоқда бўлиб ўтган ва бўлаётган иш- ларга кўзини каттароқ очиб царамабди (А. Қаҳҳор). Босмачи- лар халқдан ўч олиш учун аҳолини булоқдан маҳрум цилганлар, афтидан, Ойдин булоща тош ағдарганлар (Ш. Рашидов).
г) киритма бўлаклар кўмакчилар билан келиши мумкин: бахтга қарши, сўзига кўра, одат бўйича, одатга мувофщ ва бош- қалар.
д) киритманинг маъносини кучайтириш учун турли элемент- лар бирга жўлланади: -ки боғловчиси афсуски, модомики, хай- риятки каби сўзларга қўшилади (булардан модомики кириш бў- лаги ҳар вақт -ки боғловчиси билан бирга қўлланади); ҳам ёр- дамчиси маънони кучайтиради (хайрият ҳам), эҳ каби ундовлар ҳис-ҳаяжон билан ифодаланишни кўрсатади (эҳ, афсус): Афсуски, Софья йўқ, бу ишларга у жуда уста эди (М. Г о р ь к и й). Модо­мики, аҳвол шундай экан, у кишининг орзуларига цулощ солиши- миз керак бўлади(Ойбек). Хулласи, ҳол цолмади (Б. Поле­вой). Хайрият ҳам, Зиёдахон келиб цолди, бўлмаса ҳамма ёщни остин-устун қилар экан (А. Қаҳҳор). Эҳ, афсус,— астойдил ачиниб кетди Кутковей, бизнинг Кригер бундай совғага жуда боп одам эди-да (Медведов).

  1. Олмош типидаги киритма бўлакларга бундан ташқари, ҳар цалай ва равишга ўтган менимча (менингча), сизнингча каби сўз- лар мисол бўлади: Менимча, у йигитга ишонса бўлади(Медв е- дов). Унингча ҳам, иш ўз йўлида, секин-аста бўлаверади (М. Ибрагимов). Демак, сизнингча, бизнинг миллатимиз аъло- ҳазратнинг илтифотлари соясида фароғатда яшамаётган экан-да, а? (М. Ибрагимов). Ҳар цалай, у сенчалик кўп азоб чекма- ган бўлса керак (М. Ибрагимов).

  2. Сифат типидаги киритма бўлакларга тўғри, тўғрироғи, дуруст, тузук, ажаб, қисқаси, сўзсиз, шубҳасиз, табиий, рост, маъ- лумки ва бошқа сўзлар киради.

  3. Сон типидаги киритма бўлакка биринчидан, иккинчидан сўз- лари киради. Бу киритма бўлак баъзан чиқиш келишиги шаклида, баъзан кўмакчи от билан келади: Йўқ, биринчидан, унга ўзим як­ка бораман деб айтиб цўйдинг, иккинчидан, шу кунларда мен жуда чарчаб крлдим (К. Симонов). Сидиқжон, бир томондан, У рмонжонга қандай рўпара бўлишини... билмай,.. иккинчи томон­дан, унинг хуш қабул қилиши умиди билан энтикиб китар эди (А. Қаҳҳор).

  4. Равиш типидаги киритма бўлаклар қуйидагилар: албатта, айнщса, дастлаб, аввал, охир, холос, шукур, нщоят, ҳақиқатан, умуман, айнан, хусусан, асосан, зотан, ваҳоланки, дарҳақиқат, шунингдек, ҳар вақтдагидек, тахминча, аксинча каби: Ҳақицатан, менинг бошимга тушган мусибат оғир эди(Медведов). Нщо­ят, бир куни чидай олмай ўзи гап очди (М. Ибрагимов) .Ллбат- та, ўзаро яхши ният билан иш бошланса, чора топилмай цолмай- ди (М. Ибрагимов). Мана дўстимизнинг гапига сен ҳам қу- лоқ. сол. Эҳтимол, сен ҳам бирор нарса тушуниб цоларсан (М. Ибрагимов).Майли, кираверсин, чой цўйинглар (М. И б- р а г и м о в). Қўрқаман, холос, чунки менинг олтинларим, марва- рид, маржонларим, атлас-шоҳиларим йўқ! Ёлғиз гавҳардан тинщ, қуёшдан ҳам юксак муҳаббатим бор, холос (Ҳ. Ҳ а к и м з о д а).

  5. Киритма бўлакларнинг катта бир группасини феъл типига кирувчи киритма бўлаклар ташкил этади. Бу хил киритма бўлак- ларнинг қуйидаги турлари бор:

а) замони, шахси аниқ бўлган феъллар: дейман, ўйлайманки, щйтарамащ кечирасиз, кўрасизки, бундан чиқдики; ишонасизми, биласизми, англашилдики, борди-ю ва бошқалар. Бу хил киритма бўлакларнинг баъзилари таркибида албатта -ки, -ми ёрдамчила- ри бўлиши шарт: Бечора капсанчилар, дейман, ер ўзларига ца- рашли бўлганда, шу арщни ўша вақтда чиқаришса ҳам бўлар эди (А. Қаҳҳор). Отахон, дейман,—ўйинга уста экансиз-ку,— деди Урмонжон кулиб (А. Қаҳҳор). Сидиқжон, дейман, одам деганга андиша, юзи хотир деган нарса ҳамма вацт керакдир (А. Қаҳҳор). Холмат... бир ёқдан ўзимнинг ҳам биронта дил- кушони олишга қурбим етмаганиданми, билмайман, бир оз гирд- гашт щлиб келар эдик (Ҳ. Ҳ а к и м з о д а). Биласизми, шу са- фар у машинист, мен ёрдамчи бўлиб юрдим (Ойдин). Бундан чиқдики, ҳаммаларинг ҳам посилка олган экансизлар-да (У й- ғун).
б) киритма бўлак вазифасида ишон, кўр (кўринг), қара (қа- ранг), айтайлик, ўйлаб кўр, шошма каби буйруқ феъл шакллари қўлланади: Ҳар нарсадан ортщ мен учун зищор жонинг ҳалова- ти, ишон, Мария!(Павленко). Айтайлик, у ҳам сени севади, мен-ку бунга ишонмайман, лекин ҳар ҳолда, севади дейлик (М. Г о р ь к и й). Қара, щндай чеҳраси иссиқ, Валичкадир синг- лингнинг исми, мана, унга тикдинг кўйлакча, кўр-чи, болам, бўйи дурустми? (Д. Ф а й з и е в). Ростданми?— деб сўради қиз жид- дий.— Лекин, айтингчи, сиз ўзингиз ҳақиқатан ҳам биз билган одаммисиз (М. Ибрагимов). Лекин пулни кўп мактаб юбор- дим, шошма, ерда ҳам хосият кўп (Ойбек).
Юқоридаги феъл шакллари қисман ўз маъносида қўлланмай, айтилаётган фикрга ёки унинг айрим қисмларига эшитувчининг диққатини жалб этиш учун ишлатилади (бу айниқса дейман, бор­ди-ю, кўрасизки, қаранг каби феълларга тааллуқли).
Бу хил феъл типидаги кириш бўлаклар (ўйлайманки, айтай­лик, биласизми ва ҳоказо) эргаш гапли қўшма гапларнинг бош гапларига яқин туради. Мазмун, интонация бу хил киритма бўлак- ларни қайси синтактик конструкцияга оид эканлигини ҳал этади.
в) айтган сифатдошига -декЦ-дай суффикси қўшилишидан ҳосил бўлган айтгандек феъли (шаклига кўра, равиш) киритма бўлак вазифасида келади: Айтгандай, манабизнинг қутбчилар- дан сенга табрикнома... (В. Осеева). Ҳа, айтгандек, янги ун- вонлар муборак бўлсин, медицина фанлари доктори бўлдим, деб шипшитиб қўймайсиз-а! (М. Муҳамедов).

Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish