УНДАЛМАЛАР
Ундалма — сўзловчининг нутқи қаратилган, бонща бир шахе ёки предметни ифодалаган сўз ёки сўз бирикмасидир.
Ундалма бош келишикдаги от ёки от маъносидаги сўзлйр ор- қали ифодаланиб, гапнинг умумий мазмунини тўлдирадй, гапнинг кимга қарашли эканини кўреатиб туради. ^ у’
Ундалма диалогик нутқда, монологда, автор нутқида, мурожа- ат, шиор, буйруқ, чақириқ, эълонларда ишлатилади:— О т аж он дейман, ўйинга уста экансиз-ку,— деди Урмонжон кулиб.— Шуни айтгин, ўғлим, ўйинга уста эканман... Бир меняй? Шу одамларга ҳам ўйин-кулги ярашар экан-ку!— Бу одамларга жуда- жуда кўп нарсалар ярашади, от аж он (А. Қаҳҳор).Ишчи- л ар, уйғон, сенга ишлашга етишди замон (Ҳ.. Ҳ а к и м з о д а). Бутун фикрим — ҳаётим сенда, Украина! Эй ю р а к қ у ё иг и (Ҳ. О л имжон).Колхозчи ў ртоқ, тез-у тоза тер (Г азе- тадан).
Ундалма гапнинг бош ёки иккинчи даражали бўлаклари билан мослашув, бошқарув ёки битишув алоқасига кириша олмайди. Аммо у*гапнинг айрим бўлаклари ёки бутун гап мазмунига алоқа- дор бўлиб, гапнинг зарур қисмларидан бири ҳисобланади. Шунинг учун ҳам у айрим гап бўлаклари ва гапнинг умумий мазмуни билан ўзига хос грамматик алоқага киришади. Маълум бир гапдан ундалманинг чиқарилиши ёки ҳатто ўрнининг ўзгартирили- ши гапнинг умумий мазмунига таъсир этади, авторнинг айтмоқ- чи бўлган фикри англашилмай қолади.
Ундалманинг ажратилган изоҳловчига яқин бўлган турида грамматик алоқага кириш хусусияти аниқ кўринади, чунки ундалма маълум бир бўлакнинг маъносини изоҳлайди: ...Бош турмушим тўри, кўнглимнинг жўри — Буларнинг ҳаммаси сен, В а т а н и м — онам (Ҳ. П ў л а т).
Мисолдаги Ватаним — онам ундалмаси сен олмошининг маъносини изоҳлайди, аниқлаштирйди. Шу билан бирга, Ватаним — онам ундалмаси бутун гап мазмуни билан ҳам алоқададир.
Бу хил синтактик категориянинг асосий вазифаси ундалма бўл- са ҳам, унда изоҳлаш хусусияти ҳам бор. Бундай ундалмаларнинг ажратилган изоҳлардан фарқи қуйидагича:
Ундалма чақириш интонацияси билан талаффуз этилади. Ажратилган изоҳлар эса ажратилган, суст интонация билан ай- тилади.
Ундалма нутқ қарашли бўлган объектни ифодалайди, изоҳ- лар эса бирор бўлакни изоҳлайди (ундалма баъзан изоҳлашиҳам мумкин. Аммо унинг ундалмалик хусусияти биринчи планда бўлади).
Ундалма бош келишикда бўлади, изоҳлар изоҳланмишнинг шаклига кўра, турлича бўлиши ҳам мумкин.
Ундалмалар номинатив гапларта шаклан ўхшайди. Аммо мазмунан ва грамматик, интонацион хусусиятига кўра улардан фарқ- ланади.
Номинатив гапларга мисоллар: Будапешт! Эндиликда ҳамма- нинг оғзидан шу сўз тушмас эди (О. Гончар). Дунай, Дунай! дегани шу экан-да! (О. Г ончар). Эҳ, фриц!— деб мушт ўхталар- ди ёв тарафга қараб Хома.— Мен сенга қирц биринчи йилда дунёнинг ярмини босиб ўтишга ўтасан-ку, аммо уйингга қайтиб боролмайсан, демаганмидим? (О. Гончар). Жаҳаннамдай қиз- гин қумликлардан кейин бу водий эртаклардагидай гўзал, о Фар- ғона! (Ойбек). Собир жангда, меҳнатда қотган, дағаллашган бармоцларидан ҳандалак шарбатини шир-шир ощзиб, хурсанд қичцирди: О жоним Фарғона, оқ олтиним, боғим (Ойбек).Оҳо, янги Фарҳод ва Ширинлар!— кузларини жўрттага чщчайтириб, қошларини ўйнатиб қичқирди Уктам.— Сирдарё бўйларида ўз Ширининг учун қаҳрамонлик кўрсатмоқчимисан (О й б е к).
Номинатив гаплар маълум бир ҳис-ҳаяжон, мақсад ифбдала- ган гапдир. Шунинг учун ҳам у гап интонацияси билан талаффуз этилади. Ундалма тугал бир мақсад ёки тугал бир ҳис-ҳаяжонни ифодаламайди, интонацияда ҳам тугаллик бўлмайди.
Ундалмалар семантик ва стилистик функциясига кўра уч груп- пага бўлинади:
нутқ қаратилган объектни ифодалайди. Нутқ қаратилган объект уч хил бўлиши мумкин: а) шахс, б) шахс бўлмаган жонли предмет, в) жонсиз предмет.
а) ундалма шахсни ифодалаганда, кишининг номи, фамилия- си, тахаллуси, қариндошлиги, ёши, жинси, касби, унвони ва бош- қа хусусиятларини кўрсатиши мумкин: Собир Умарович,
сизни табриклайман (Яшин). Шуни яхши билингки, Собир Умарович, сизнинг жонингиз халқ учун, партия учун керак (Яшин). Қани, дакангхўроз, заказингни қила бер(А. Қа ҳ- ҳор). Бугун тилингга шакар суртиб олганмисан, чан г а л. О л, ж и ян, йўл юриб келгансан (Ойбек). Хуш келибсизлар, орала р, хуш кўрдик!— деб уларга эшикни кўрсатди (М. Ибрагимов).. Фридун косани жойига қўйди-да:— Қўрқма, она, синдир- майман,— деди (М. Ибрагимов). Ҳеч қаерга юборма, Муса тоға, ҳеч қаерга... Болаларга кийим-бош қилинглар (М. Ибрагимов). Йигит, бир кишига адабиётдан даре беришга рози бўлармидинг?— деб сўради (М. Ибрагимов). Ҳаммамизга ҳам рухеат этинг, ў р т о қ лейтенант (Фурманов). У рто қ генерал майор, менга ҳам жангга киришга рухеат беринг (Яшин).
Узбек тилида хотиннинг эрга мурожаатини ифодалаш учун одатда отаси, эрнинг хотинга мурожаатини ифодалаш учун ойиси (онаси) сўзлари қўлланади: Кўз тегмасин, отаси, Фридун жуда яхши йигит бўлибди!— дер эди Сарбия хола (М. Ибрагимов).
Баъзан ундалма сўзловчининг ўзи бўлиши, сўзловчи ўзига ўзи мурожаат этиши мумкин. Бу ҳол айрим монолог гапларда (ички нутқ) ёки шеъриятда традицион қоидага мувофиц, шеър автори- ни кўрсатиш учун охирти байтда қўлланади: Чуқур ёз, ширин ёз, шошилмай соз ёз, Халц цилмас эътироз, С об и р Абдулла, (С. А б д у л л а).
б) ундалма жонли предмет бўлиши мумкин. Бундай ундалмалар ҳайвон, парранда, ҳашарот номлари бўлиб, кўпинча, масал, матал, эртакларда ва баъзан шеъриятда қўлланади: Бир булбул- ни кўриб цолди. Эшаквой унга деди: «Менга щра, булбулчам,
Do'stlaringiz bilan baham: |