Узб еқистон сср фанлар академияси



Download 1,22 Mb.
bet90/196
Sana09.08.2022
Hajmi1,22 Mb.
#846742
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   196
Bog'liq
O\'zbek tili grammatikasi. II. 1976

Ажратилган изоҳ гаплар
Айрим гаплар мазмунан маълум гап таркибидаги бирор бўлак- ни изоҳлаб, аниқлаб келиши мумкин. Бундай гаплар ўзи изоҳ- лаб келган бўлакдан сўнг бевосита келади, уларнинг айримлари асосий гап билан бирикиб, қўшма гапни ташкил эта олмайди: Хотини, ранги о ппоқ, кўзларини катта-катта очиб, унга ва- ҳимали қаради(А. Қ а ҳ ҳ о р).
Бу мураккаб гап таркибидаги ранги оппоқгапи хотинисўзи- дан англашилган маънони аниқлайди.
Бу хил ажратилган изоҳ гаплар мураккаб гапни ташкил этади.
Ажратилган изоҳ гапларнинг бопща бир тури асосий гапнинг айрим бўлаклари билан ёки унинг умумий мазмуни билан муно­сабатга киришади: Кечқурун, она чой ичиб ўтирганда, ...таниш
бир одамнинг товуши келди(М. Горький). Бу конструкция таркибидаги она чой ичиб ўтиргандагапи кечцурунсўзидан анг­лашилган пайтни конкретлаштиради, изоҳлайди. Шу билан бирга, бу изоҳ гап асосий гапнинг кесимидан англашилган ҳаракатнинг қачон рўй берганини ҳам кўрсатади. Демак, изоҳ гап грамматик- семантик жиҳатдан асосий гап билан бирикиб, цўшма гапни ҳам ташкил этади. Аммо бундай эргаш гап оддий эргаш гапдан функция доирасининг кенглиги билан фарқланади.
Кўринадики, ажратилган изоҳ гапларнинг ҳар икки типи, маълум бир бўлакни изоҳлашига кўра, бир-бирига яқин бўлса ҳам, улар маъно ва функциялари билан фарқланадилар: ажра- тилган изоҳ гапларнинг биринчи типи учун ажратиш маъноси ус- тун бўлса, иккинчи типи учун изоҳлаш маъноси етакчидир.
Ажратилган изоҳ гапларнинг биринчи типининг кесими сифат­дош ёки сифат орқали ифодаланади.

  1. Ажратилган изоҳ гапнинг кесими бош келишикдаги -ган шаклли сифатдош орқали ифодаланади: Жувон, б о ш и д а н р ў- моли тушиб кет ган, Сидщжонга орқасини ўгириб зўр иш- таҳа билан тут териб емоқда эди (А. Қаҳҳор). Йигитлардан бириувада кийимли, чорпахил ва юзи офтобда куйган, коран- дами, чорикорми, кўзларини чақчийтириб, оғзини катта очиб, йўғон товуш билан атрофга бонг урди (Ойбек). Машиналар- нинг орқа томонида ўтирган икки ҳарбий киши, бирининг ранги о ппо қ, с о қ о ли ёмғирдан ҳў л б ў ли б кет ган, иккинчисис ем из, такаббур, б аджаҳал башара киши,— ўринларидан туриб, честь бериб турдилар (А. Толс­той).

  2. Ажратилган изоҳ гапнинг кесими сифат орқали ифодалана­ди: Нариги супадат е па с и то к л иКўнчилар улфатигап-сўз улоқда(Ойбек). Бироқ икки қизбири о п по қ, ик­кинчиси цорачадан келган—унга шундай табассум билан боқар... эдики, Радик бирдан уялиб кетар ва кўзларини яна улардан олиб қочар эди (Фадеев).

Ажратилган изоҳ гапларнинг иккинчи типининг кесими сифат­дош ёки равишдош орқали ифодаланади:

  1. сифатдош орқали ифодаланганда, асосан -ган шаклли си­фатдош қўлланиб, бу ўрин-пайт келишиги қўшимчасини олади ёки шундай қўшимчани олган пайт билдирувчи сўзлар билан бирикади: Қечқурун, она чой ичиб ўтирганда, ...таниш бир одам- нинг товуши келди (М. Горький).Мартда, ой чщмаган пайт- ларда, жануб кечалари қоронғу бўладики,... дарахтларни ҳам кўриб бўлмайди (Б. К е р б о б о е в).

  2. ажратилган изоҳ гап кесими равишдош орқали ифодалана­ди: Гуландомнинг руҳи, гўзаллиги уни бир цадар ўз таъсирига олгандан, у ҳозирчалоацал овқат ва ичкилик келгунчау би­лан одмироқ суҳбат қилишни истади(Ойбек).

Ажратилган изоҳ гаплар оддий изоҳлардан таркибларида эга ва кесимларининг бўлиши билан, яъни гап бўлишлари билан фарқланади. Бу фарсқлар уларнинг семантикаси ва айрим функ­ционал хусусиятларида ҳам кўринади.

Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish