Узб еқистон сср фанлар академияси



Download 1,22 Mb.
bet87/196
Sana09.08.2022
Hajmi1,22 Mb.
#846742
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   196
Bog'liq
O\'zbek tili grammatikasi. II. 1976

газетадан фамилиясини ўчириб ташлаган деб ўйлашаётганини биларди (В. О с е е в а).
Ажратилган изоҳларнинг синтактик функцияси
Ажратилган изоҳлар, синтактик функцияларига кўра, изоҳлан- миш сўзларнинг эквивалентлари ҳисобланвб, улар қандай функ- цияда бўлса, булар ҳам шу функцияда келади. Шунга кура, ажра­тилган изоҳлар тўрт турга: ажратилган изоҳловчилар, ажратил­ган аниқловчилар, ажратилган тўлдирувчилар ва ажратилган ҳол- ларга бўлинади.
Ажратилган изоҳловчилар
Ажратилган изоҳловчилар ҳозирш ўзбек адабий тилида кенг, қўлланади. Бунинг сабаби изоҳловчиларнинг грамматик жиҳатдан, бошқа бўлакларга нисбатан, анча мустақил бўлишидадир.
Изоҳловчи орқали ифодаланган маънони бошқа гап бўлакла- ри маъносидан ажратиб, бўрттириб ифодалаш лозим топилса, у ажратилади. Ажратилган изоҳловчи кўтарилган ва бир оз суст интонация билан талаффуз этилади ва у одатда изоҳланмишдан сўнг қўлланади.
Ажратилган изоҳловчи кўпинча ўзига оид сўзлар билан кенга­йиб келади, бу ҳолда унинг ажратилиши янада аниқроқ ва ёрқин- роқ бўлади: БаратойОзарнинг санъаткор цизи, Кўнглингда Бокунинг оқ тонги яшар (Ҳ. Ғулом).Йўл бўйида турар -ёрБир-бирини севувчи дўстлар (Ҳ. Ғ у л о м).
Кишилик олмоши ёки отлашган сўзларга оид бўлган изоҳлов- чилар ҳам ажратилади: Биз, 22- группада ўқувчи цизлар, Хайри- нисо ҳам биз билан ёнма-ён туриб ўқиишни истаймиз (3 у л ф и я). Шунда ўзисув қопқачисиШлюзларда туради мағрур (С. Акбарий). Уларнинг олдингиси,— кубанча кийинган, ...ел- касига бошлиқ илган киши, дивизия бошлиғининг олдинги отини ўйнатиб келди... (А. Толстой). Улардан бири, Надежданинг онаси, ширин овоз билан деди... (А. Толстой).
Кишилик олмоши (умуман, от ўрнида келган олмошнинг бош- қа турлари ҳам) ажратилган изоҳловчилар билан кўпроқ қўллана- ди. Бунинг сабаби, аввало, олмошнинг мавҳум маъноли бўлиши бўлса, сўнгра олмошга оид изоҳловчи ундан сўнг қўлланади, бу изоҳловчининг ажратилишига сабаб бўлади.
Олмош ва унга оид ажратилган изоҳловчи кўп вақт мазмунан бирикиб, бир тушунчани ифодалайди: Сен, ит, нима учун болани ёлғиз қўйиб квтдинг (Ҳ. Ҳ а к и м з о д а). Бе, мен, тентак, нега йиғлаяпман?— деди у, гўё ўзи ҳам тушунмаётгандек(Каза­кевич).
Уз изоҳланмиши билан бирикиб кетган бундай изоҳловчилар изоҳланмишнинг морфологик белгисини ҳам ўзига олади: Мен,
Муқимийга, ҳамиша муддаодир кўзларинг (М у қ и м и й). ...хўш,
у олижаноблик қилиб, мен, чулоща турмушга чиқади... (Б. П о- левой).
Изоҳловчи ва изоҳланмишнинг бундай муносабатга киришган хиллари айрим ҳолларда фразеологик бирикмани ташкил этади: Мен, Олег Кошевой, «Ёш гвардия» аъзолари сафига кира туриб, қуролдош дўстларим олдида... қасамёд қиламанадеев). Мен, ёмондан, айрилиб, яхшини топганинг қани? (Фольклор).
Елғиз келган изоҳловчи қуйидаги ўринлардагина ажратилади:

  1. Агар автор бирор предметга изоҳ беришни лозим топса: Орқада тикка турган ёшгина йигит, Мамадали, ўзини одамлар- нинг орасига олди (А. Қ а ҳ ҳ о р). Унинг орқасида, ориқ, чўзиқ юзли аёлхотини, қисиқ кўзли новча, гимназистўғли ўтирип- ти(Чехов).

Бундай ажратилган бўлакларнинг интонацияси ўзига хос бў- либ, бошқа гап бўлакларидан паст ва суст талаффуз этилиши би­лан ажралиб туради.

  1. Агар изоҳловчи кишилик олмошига ёки отлашган сўзга оид бўлса: Тўхтагин, циз, бу мен ■—■ Омонжон (Ҳ. Олимжон).Бу- ларнинг энг каттасиолти яшарлиси, қўлида қизил байроц, ушлаб турарди (В. А ж а е в).

  2. Агар изоҳловчи атоқли отлардан сўнг келса: Бугун унинг тушига Кутжони, ёлғизи, кирган эди (М. Авезов).

  3. Агар изоҳловчи изоҳланмиш билан яъни, масалан, хусусан, айниқса, ҳатто, ҳам, шу жумладан, ёки ва шу каби сўзлар ёрдами билан бирикиб келса: Бувам, яъни акамнинг отаси, ҳозир раис- нинг ўрнида турипти (Б. Полевой). МТСларнинг ватанпарвар меҳнаткашлари, шу жумладан ёшлар, лекциялар ва докладлар тинглашни истайдилар (Газета дан). Бу оиланинг бир йилдан. бери зиндонга ўхшаган қўрғонда қамалиб ётган аъзолари, айниқ- са, ёш болалари, боща чиқиб жуда яйрадилар (С. Айний).

Ажратилган изоҳловчилар ўз изоҳланмишларидан сўнг ёки ол­дин келишлари ҳам мумкин: Соқоли ўсиб кетган, бақувватдан келган бир кишиштаб капитани Жуковдарҳол комендант олдига суқилиб бора бошлади (А. Толстой). Ҳалокат ёқасига келиб қолган армиянинг офицери, сиз мана шу офицерга честь берибсиз, бу билан сиз хўрланиб қолмадингиз (О. Г он чар).
Ажратилган изоҳловчиларнинг изоҳланмишдан олдин келиши оз учрайди; бу вазиятда сабаб муносабатлари англашилади.
Баъзан ажратилган изоҳловчи билан изоҳланмиш ёнма-ён келмайди: Бу ерга яқинда бир янги одам келиб қолди, Яковнинг амакиваччаси, ўзи сил касал (М. Горький).
Одатда, ажратилган изоҳловчилар гап бўлакларидан вергул ёки тире билан ажратилади. Агар ажратилган изоҳловчи ўзига оид сўзлар билан кенгайиб келган бўлса, турли богловчи ва боғ- ловчи вазифасидаги сўзлар билан бирикиб, вергул ёки тире ораси­га олинади: Худди шундай, сен билан менга ўхшаган одамлар, яъни совет кишилари, истиқбол тўғрисида ўйламай яшай олмай- дилар(Федоров). Машиналарнинг эгалариистараси иссиқ.
ва серғайрат йигитларПрага қўзғолонининг қатнашчилари экан (О. Гончар).
Баъзи ўринларда ажратилган изоҳловчининг олдидан тире қўйилиб, сўигидан вергул ишлатилади: Эртаси тушга яқин Мой- басарнинг иккита чопариҚосимбой билан Жумагул, от чопти- риб келиб, ЖигитикУркембойнинг овулига тушди (М. А в е- з о в).
Баъзан, аксинча, ажратилган изоҳловчининг олдидан вергул қўйилиб, сўнгидан тире ишлатилади: Совет армиясининг генерали, ўша сиз айтганқандайдир осиёли»—мен бўламан(Яшин).
Бу ҳол изоҳловчи билан изоҳланмиш ўртасидаги маъно муно- сабатларига ёки авторнинг ажратилган бўлак орқали маънони қандай ифодалаш ниятига боғлиқ бўлади.
Қуйидаги ўринларда ажратилган изоҳловчилар тире билан ажратилади.
а) агар ажратилган изоҳловчи гап охирида келса:
Буличов: Бусенинг ишинг эмас. Қани, ўтир, сендан ҳаммаси дод деяпти. Шура Кимухам мае и? (М. Горький);
б) агар ажратилган изоҳловчининг ўз ичида вергул ишлатил- ган бўлса: Унинг алоқачиси Петя Уралецпешонаси кенг, кўзла- ри йирик йигитчапалатка ёнида бир сщим ўт билан терлаб кетган отини артиб турар эди(Казакевич);
в) ажратилган изоҳловчини ва изоҳланмиш сўзни уюшиқ бўлаклардан фарқлаш учун: ... Катта ва мўмин кўзли, қип-цизил юзли, серғайрат бир чолдворянлар сардори, тўн кийган ва жуда катта қорин солган волость бошлиғи ўтирарди (М. Горь­кий);
г) агар ажратилган изоҳловчи бир неча бўлса, изоҳланмиш би­лан ажратилган бўлакларни фарқлаш учун: Бу ерларга келган ухалқ ўғли, илоир, Ватан тоғлари сари очиб қучоғин (О й б е к).
д) агар ажратилган изоҳловчи изоҳланмишнинг маъносини очиб берса (бу ҳолда ажратилган изоҳловчи билан изоҳланмиш ўртаси- да яъни сўзини қўйиш мумкин бўлади): Алексейнинг қулоғига ироқдан келаётган жанг садоситўпларнинг гумбирлаши, авто- матларнинг тариллаши, милтиқларнинг тарсиллаши эшитилар эди (Б. Полевой). Бу уйда тўққизта учувчидан бўлак уйнинг эгаларикампир ва унинг бўйга етган цизи ҳам турар эдиI (Б. Полевой).
Интонацияси умумий бўлган изоҳловчи ва изоҳланмиш ўртаси- да тире ишлатилади: Орқадаги ўрмон билан ҳавониосмонни зулмат қоплаб ётарди (М. Г орький). ...чанг босган япроқларда яқинлашиб қолган куз аломатларисариқ доғлар равшан кўри- нади (М. Горький).
ёаъзан йккй йзоҳловчй ёир-бирйнй йзоҲламай, маЪлуМ преД- метнинг икки хил белгисини ифодалаши мумкин: Куйлар чалар шоирбастакор, Фикр топар сиҳирли диёр...(Ойбек).
Бу мисолда шоирбастакор предметнинг икки хил хусусия- ти — унинг шоир ва бастакор (композитор) лигини кўрсатади. Бундай изоҳловчилар ажратилмайди.
Изоҳловчи ва изоҳланмиш шаклан бир хил бўлмаслиги ҳам мумкин: Армиянинг ҳамма хўжалик ишларига шулар қарар эди,— қўлга тушган хамма ўлжа,— хоҳ пул, хоҳ мол, ғалла, ем- хашак ёки рўзғорда керак бўладиган матокийим-бош, кўрпа- ёстиқ, ойна, қурол-аслаҳалар бўлсин,— шуларнинг қўлига келиб тушарди (А. Тол стой). Мана ўша лейтенант, ҳозир эса гвардия майори, ҳўл асфальтда чопиб кетаётган каретада унинг ёнида ўти- рибди (Казакевич).
Бу ҳолатда ёзувчи ажратилган бўлак орқали қўшимча маъно оттенкаларини: биринчи мисолда тўсиқсизлик, иккинчисида пайт маъносини ифодалайди.
Узбек адабий тилида олмошга мансуб ёки ўз аниқловчиси бўлган сифатдан ифодаланган аниқловчилар, мазмунига кўра от- лашади. Демак, шаклан аниқловчи бўлган сифатлар от туркуми- га ўтиб, ажратилган изоҳловчиларни ташкил этади: Қаҳрамон
йигитлар мени кечирсин. Бу галги шеърим ҳам қизларга дойр, Сени, ҳур ва озод сени куйламоқ...(Зулфия).Шу пайт афғон қирларидан бош кўтарар от,— Бизнинг азиз, қадрдон (Т. С а й- д а л и е в).

Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish