Узб еқистон сср фанлар академияси



Download 1,22 Mb.
bet83/196
Sana09.08.2022
Hajmi1,22 Mb.
#846742
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   196
Bog'liq
O\'zbek tili grammatikasi. II. 1976

Қарамай, щрамасдан кўмакчиси аввалги гап билан сўнггигапни бирлаштирувчи бир восита бўлиши мумкин. Бу ҳолда кўмакчили конструкция аввалги гапнинг мазмунини эслатади, унинг ўрнида келади. Шунинг учун ҳам кўмакчи бошқарган бўлак кўрсатиш ол­моши орқали ифодаланади: ...Шунга қарамай, эскилик ва дин цол- диқлари янгилик куртаклари ёнида ёввойи ўт сингари, ҳамон ўр- маламоцда, ўсиш, ривожланишимизга халақит бермоқда (Газета- дан). Шундай бўлишига қарамай, Муҳиддин шошиб қолди (Р. Ф а й з и й).

  1. тўсиқсизлик мазмуни кўмакчи вазифасидаги яраша сўзи бошқарган конструкцияларда ҳам ифодаланади: ...от энг яхши ҳай- вон, жуда суяман.— Суйганга яраша, ўзингники бўлса, — деди хўрсиниб Жўра (О й б е к).

Яраша сўзи бошқарган конструкцияда қиёслаш мазмун оттен- каси ҳам бўлади. Яраша элемента жўналиш келишигини бошқа- ради, бошқарилувчи сўз сифатдош, ҳаракат номи каби сўз туркум- лари билан ифодаланади.

  1. Маълум бир хусусиятнинг рўй бериш асоси ёки сабаби:

  1. кўмакчи вазифасидаги мувофщ сўзи асосий гапдан англа- шилган ҳаракат-ҳолат, хусусиятнинг рўй бериш ёки бермаслик асо- сини кўрсатади. Бошқарилувчи сўз от ёки от характерида бўлиб, жўналиш келишигида келади. Менда мавжуд баъзи маълумот- ларга мувофиқ, бўзчининг кизини ўлдирувчиларни цамамоқ. хусу- сида бу ерда'недир андиша, мулоҳазалар ва мушкулотлар бор эмиш(Ойбек). ...Бу ишнинг қалтис томони сира йўқлигига ва тажрибакор ақлнинг кўрсатишига мувофщ, бу ишдан фойда дарё- дай тошиб келишига яна чуқурроқ ишонгач, .завқланиб кетди-да, кўзларини яна маҳкамроц юмди (О й б е к). Ариза батраклар сою- зига ёзилиб, унда Мадамин Худойцулни узоқ йиллар жабрлаб, те- кинга ишлатиб келаётгани айтилган ва Совет қонунига мувофиқ, Мадаминдан ҳақ талаб қилингап эди (П. Т у р с у н).

Мувофиқ элементи бошқарган конструкцияда айрим ўринларда ҳаракат-ҳолат, хусусиятнинг қандай тарзда рўй бериши оттен- каси ҳам бўлади: Олимжон, замонасига мувофиц,, олифтанамо, ёшига қараганда, чиройли-силлиц киши эди(Ойбек). Султонму- род ўн тўртта доимий шогирдларини, илмдаги даражасига муво­фиц, кичик гуруҳларга бўлиб, пешинга қадар даре берди (О й- бек). Ҳайдар олтин тахтда қовоғини солиб ўтирган Ҳусайн Бой- царога, бутун кридага мувофиц, таъзим цилди (Ойбек).

  1. кўмакчи вазифасидаги биноан элементи бошқарган кон­струкция ҳам, мувофиц бошқарган конструкцияга ўхшаб, маълум ҳаракат-ҳолат, хусусиятнинг рўй бериш асосини кўрсатади; бу ҳо- латда асос қатъийроқ ифодаланади. Биноан элементи ҳам жўна- лиш келишигини бошқаради, бошқарилувчи сўз от ёки от характе- ридаги сўзлардан бўлади: Балхдан бугун олинган маълумотларга биноан, Дарвешали, подшоҳ Мажиддинни мансабдан туширмас экан, Султон Махмуд билан иттифоц тузиб, марказга қарши юриш цилажаги эшитилди(Ойбек).

  2. маълум ҳаракат, хусусиятларнииг рўй беришида асосни кўр- сатиш мазмуни бўйича кўмакчиси бошқарган конструкциядан ҳам англашилади: Ҳеч цаерда ёзилмаган ва ҳеч қаерда кўрилмаган цо- нун бўйича, Ясногорская бу бўлинмани, минометчилар эса Шурани ўзиники цилиб олган эди (О. Г ончар).Деҳцонларнинг эътицоди бўйича, худолар билан суҳбат қилаётганда ҳамма нарсани унутиш керак (Журнал). У, одати бўйича, шовцинсиз, тоза ҳавода тиним олиш учун ўрнидан қўзғалди(Ойбек).


Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish