Узб еқистон сср фанлар академияси



Download 1,22 Mb.
bet84/196
Sana09.08.2022
Hajmi1,22 Mb.
#846742
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   196
Bog'liq
O\'zbek tili grammatikasi. II. 1976

Бўйича кўмакчиси бош келишикдаги от ёки от характеридаги сўзни бошқаради.

  1. кўра кўмакчиси бошқарган конструкция ҳам маълум ҳара- кат, хусусиятнинг асосини кўрсатиши мумкин (Кўра кўмакчиси баъзан қиёслаш муносабатини ҳам ифодалайди); бу кўмакчи жў- налиш келишигидаги отни бошқаради: Граф Дюрернинг илтимо- сига кўра, генерал Кавказ планининг ҳам бир учини чиқариб цўйди (Б. К е р б о б о е в).

Билан кўмакчиси бошқарган сўз бош келишикда бўлади; бош- қарилувчи сўз от, сифатдош,'ҳаракат номи орқали ифодаланиши мумкин. Одатда, бошқарилувчи сўз сифатдош ёки ҳаракат номидан бўлса, қиёслаш муносабати ифодаланади.
Сабаб муносабати кўмакчи вазифасидаги туфайли, сабабли сўз- лари иштирок этган конструкциялар орқали ҳам ифодаланади. Бу элементлар бош келишикни бошқаради. Бошқарилувчи сўз сифат­дош ёки от ва от характеридаги сўзлар орқали ифодаланади: Нико­лай табассум билан, худди ўша пайтда ҳамма ўқларини отиб тамом- лагани туфайли, бир оз тўхтаб цолганини тушунтиради (М. Ш а й х- зода). Кеча келмаганлиги сабабли, топшириқни бажармаганини айтиб узр сўради. Шундай қилиб, ҳалол меҳнат туфайли, бадавлат турмуш кечириш, цишлоқни обод қилишнинг ўзи катта роҳат
дейсиз-да (Р. Ф а й з и й). Узбек халқи, ўзининг Совет ҳукумати туфайли, ўзининг виждони ва ақли бўлган Коммунистик партиям туфайли, ўзининг жонажон оғаси рус халци туфайли, жабру аламли капиталистик босцичдан ўтмасдан социализм жамияти цурди (В. 3 о ҳ и д о в). ...Бу ғоялар Навоийнинг бутун ижодиётини су-
ғоргандир, бу ғоялар туфайли, у ўлмас сиймо бўлиб қолди (Р. Ғ V- ломов).

  1. Ухшатиш муносабати.

  1. Ухшатиш муносабати сингари, каби кўмакчилари бошқарган конструкциялар орқали ифодаланади; бунда маълум ҳаракат-ҳо- лат, хусусият, предмет бошқа бир ҳаракат, ҳолат, хусусият, пред- метга ўхшатилади. Сингари, каби кўмакчилари бош келишикдаги бўлакни бошқаради. Бошқарилаётган бўлак сифатдош ёки от ор- қали ифодаланади.

а) бопщарилаётган бўлак сифатдош (одатда ўтган замон си- фатдоши) орқали ифодаланганда, гапнинг умумий мазмунидан ёки гапнинг кесими, ёхуд кесим составидан англашилган ҳаракат, ҳо- лат, хусусият ўхшатилади: Гулнор намли кўзлари билан Йўлчига тикилиб, бир нимадан ҳурккан сингари, яна унга суқилди (О й- бек). Ниҳоят, орқасини ёстицдан узиб, муҳим савдо иши билан шуғулланган каби, жиддий равишда гапириб кетди (Ойбек). Бу саволга цандай жавоб беришга щйналган каби, носқовоғини ўйнаб ерга тикилди (Ойбек).
Баъзан сифатдошнинг ҳозирги ёки келаси замон шакллари ҳам бошқарилиши мумкин: Амир абадий, муцаддас жойга кетаётган каби, руҳи енгиллик билан зиндон томонга бораркан, орқасидан лапанглаб Тўғонбек ҳам етди(Ойбек). Улар, худди сайрга бора- диган сингари, тантанали равишда сафарга тайёрлана бошлади~ лар (Фурманов).
Бу ҳолат, албатта, ўхшатиш конструкциясининг рўй бериш пайти билан белгиланади. Одатда сифатдошнинг ва бонщарувчи феълнинг шакли бир-бирига мос келади. Баъзан, замон кўчирилганда: феъл­лар шаклан бир хил бўлмаслиги ҳам мумкин. щ
Айрим ҳолларда ўхшатиш конструкцияси ичида субъект ва пре­дикат орасидаги логик ҳамда грамматик муносабатни таъкидлаш учун сифатдошга эгалик қўшимчаси қўшилиб келади: Кўп хотин- лар^ азада айтиб йиғлагани каби, фарёд кўтаради(Ойбек).
Ухшатиш мазмунини таъкидлаш учун гўё, худди юкламалари цўлланилиши ҳам мумкин: Гулнор, гўё ўзини жасоратсизликда айб- лаган ва ўз аҳволидан умидсизланган, ўксинган каби, кўзлари ёш билан тўлди(Ойбек). Андрей эса унинг сочларини силар ва худди куйлаган каби, сўзларди (М. Горький). Қарғалар, худди Москва атрофидаги сингари, тинмай қағиллашиб турипти (Каза­кевич).
Бошқарилувчи бўлак от орқали ифодаланганда, ўхшатиш кон­струкцияси бирор предметга боғланади, унинг хусусиятини бошқа предмет хусусиятига ўхшатиб, ’таърифлайди. Лекин ўхшатилган предмет мазмунан маълум предметга боғланса ҳам, грамматик жиҳатдан кесимдан англашилган ҳаракат-ҳолатнинг қандай рўй беришини кўрсатади: Гулнорнинг гавдаси, юрагида цўзғолган ҳис- лар бўронида, нозик новда каби, цалтирар эди(Ойбек). Лекин ҳозир паришон варақалардаги кўчирилган эски ғазаллар, эски ша­ров каби, унинг руҳини кучли маст қила бошлади (Ойбек). Қо- роНғилик, Гулнорнинг қайғуси каби, қуюцлаша борди (Ойбек). Бўстон, қафасдан чищан қуш каби, ташқари отилди (Ойбек). Ҳарамдаги барча аёллар, салом берган келинлар каби, энгашиб қаршиладилар (Ойбек).
Айрим ўринларда сингари, каби кўмакчилари ўрнида янглиғ ёки ўхшаб сўзлари қўлланади: Биз худди ердан узилиб чищандай, ос- мони фалакда сузамиз, мудраб ётган одам янглиғ, у вазиятни сўз билан ҳам, ҳаракат билан ҳам бузмасликка тиришиб индашмаймиз (М. Горький). Кўр илон ўзини юқорига ирғитди ва энсиз бир лента янглиғ ,офтобда ялтираб кетди (М е д в е д о в). Шу кеча, эл қаттиц уйқуга кетган пайтда, ўғриларга ўхшаб, бищниб, яшириниб, оёқ учида юриб, бир амаллаб Асилбек ўтовининг эшигига етишди (М. Авезов). Уч ҳафта ўтгандан кейин, худди романлардаги оишқларга ўхшаб, Азаматнинг ранги ўчиб, сўлиб бораётганини сездим (Лермонтов).
Ухшатиш мазмуни -декЦ-дай элементининг маълум сўзларга қў- шилиши ёрдами билан ҳам англатилиши мумкин.
Бу элемент ҳам отга ёки сифатдошга қўшилади, -декЦ-дай эле­мента қўшилган бўлак кўпинча ўзига оид сўзлар билан кенгайиб келади, бу ҳолат ўхшатиш конструкциясига логик ва интонация жиҳатдан мустақиллик беради: Йўлчининг юраги, сандонга тушган оғир болғадай, кўкракни гурс-гурс урмоқда эди (О й б е к). Йўлчи, «ур!» деб ҳайқирди-да, овига чанг солган арслондек, миршаблар устига ташланди (О й б е к). Икки-уч юз қадам наридаги якка-ёл- ғиз дарахтлар ва пастқам уйларнинг қамиш ва ёғоч бўғотлари ту­ман ичида, оқшом маҳалдаги кўланкадай, баҳайбат паҳмаярди (П.Турсун). Яна бир оз шу каби гаплардан кейин, нимадир му- лоҳаза цилишгандек, ҳаммалари жим бўлишди (П. Турсун).
-декЦ-дай бошқа сўз шаклларига қўшилиши ҳам мумкин: Бес­сонов қизнинг боқшии, худди шундай бўлиши керакдай, оҳиста қар- шилади (А. Т о л с т о й).
Бу хил конструкцияларнинг таркибида ҳам ўхшатиш мазмунини кучайтириш учун худди, гўё юкламалари қўлланиши мумкин: Кур- бон ота билан хайрлашиб жўналгандан кейин Сидиқжон хийла ергача, худди тўсатдан уйғонган кишидай, гаранг бир аҳволда борди (А. Қаҳҳор). Ҳаммалари кулиб юборишди ва худди шўх- лик қилиб қўлга тушган болалардек, бир-бирларига илиц кўз билан царай бошлашди (А. Ҳусайн). Мен йўлдан, у эса худди қалли- ғини цўлтиғидан олиб бораётгандай, жуда эҳтиёт билан мени уш- лаб, қор кечиб борар эди (А. Толстой).

  1. Ҳолат муносабати.

  1. маълум ҳаракат, ҳолатнинг қай тарзда рўй беришини ифо- далаш учун ҳолда лексик элемента қўлланади. Бу элемент муста- қил гап бўлаги вазифасини бажара олмайди, у функциясига кўра* ёрдамчи сўз вазифасида келади. Ҳолда элемента асосан сифатдош билан бирикади: бу хил сифатдош одатда ўзига оид сўзлар билан кенгайиб келади: 1905 йил революциясини Петров, қаттиқ, больше­вик бўлган ҳолда, баррикадаларда цўлида милтиц билан туриб қаршилайди(Ойбек). Тансиқ ижирғаниб, ерга қараган ҳолда, тўғри ошхонага югурди (Ойбек).Холмурод... оёқларини бутоқ- ларга қўйиб, дарахтга маҳкам ёпишган ҳолда, бу ерда нима бўла- ётганини томоша цилди (П. Т у р с у н).

Бошқарилувчи сўз — сифатдош бош келишикда келади. Баъзан сифатдош составила эгалик аффикси ҳам бўлиши мумкин. Бу ҳолда сифатдошнинг маълум субъектга тааллуқли экани таъкидла- нади: У, теварак -атрофга кўз югуртгани ҳолда, қўлини Челкашнинг чангалидан цущаришга уринарди (М. Гор ь к и й). Фабриканинг орцасида, уни сассиц, бир ҳалқа орасига олгани ҳолда, қарағай ва цайин нщоллари ўсган кенг ботцоқлик чўзилиб ётарди (М. Горь­кий). Николай ҳам, ўз кароматининг ростлигига қаттиқ ишонгани ҳолда, келажак тўғрисида сўзлаб берарди (М. Горький).
Ҳолда элементининг ҳолатда шакли ҳам шу вазифада қўлла- нади: Сорокин яна отини нуцтади ва цон томиб турган циличини кўтариб, ранги оппоц оқарган ва даҳшатли бир ҳолатда, оломон ўр- тасида от ўйнатиб сўкинарди ва тасалли берарди (А. Толстой).
Ҳолатда элемента сифат ва сон бирикмасини ҳам бошқариши мумкин: Онани туртишар, у тентираклаб, ҳатто шуурсиз бир ҳолда, олдинга босарди (М. Г орький).

Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish