Билан кўмакчили бўлак бош келишикда бўлиб, одатда, сифатдош ёки ҳаракат номи орқали ифодаланади (агар бошқарувчи сўз от орқали.ифодаланоа, одатда, сабаб мазмуни англашилади).
Қиёслаш муносабати кўмакчи вазифасида цараганда сўзи орқали бошқарилган конструкцияларда ҳам ифодаланади. Караганда сўзи жўналиш келишигини бошқаради. Бошқарилувчи сўз от ёки сифатдош бўлиши мумкин: Ҳозирги пайтда, алгариги вацтларга цараганда, кийим-кечак ҳам мўл, озиц-овцат ҳам мўл (Б. Кер- б о б о е в).
Қиёслаш муносабати кўра кўмакчиси бошқарган конструкция орқали ифодаланади (бу кўмакчи баъзан асослаш муносабатини ҳам ифодалайди). Кўра кўмакчиси жўналиш келишигини бопща- ради. Бошқарилувчи сўз сифатдош ёки от характерида бўлади: Узи кўп билмайди ва жуда кўнгилчан, мана шунинг учун ҳам у фурсат келгунча, атроф-теваракдагиларга царши бормайди, уларни ўча- киштиришдан кўра, сир цилишни аъло кўради (О й б е к). Шуни ёдда тутингки, тиз чўкиб яшагандан кўра, тик туриб ўлиш яхшироц. Не цилар эдингиз! — деди дўнг товуш билан. — Қуруцца цочгандан кўра, кучли ёв билан олишиб, зарб еган яхши(Ойбек). Лекин кц- тарилишдан кўра, тоғ орцасига тушиш имконсиз туюлди (О й- бек).Айб қилмоцдан кўра, айбни иқрор қилмаслик ёмон (О й- б е к).
Урнига ва шунга ўхшаш кўмакчи ва кўмакчи вазифасидага сўзлар бир предмет иккинчиси билан, бир ҳаракат, ҳолат иккинчиси билан алмашганини, бири ўрнига иккинчиси рўй берганини ифодалайди. Урнига ёрдамчиси бош келишикдаги сўз билан бирикадй: Сен, ёппасига коллективлаштириш ўрнига, тескари таилвиқот қил- гансан. Совет ҳокимиятининг шон-шарафини кўтариш, уни кучай- тириш ўрнига, уни емиришга интилганлар бор (Б. Кербобое в).. Совхозларга амалий раҳбарлик цилиш ўрнига, бу ерда хали ҳам сансоларлик 6а бюрократизм элементлари ҳукм сурмоқда (Газе- тадан).
Устига, билан бирга ва шунга ўхшаш кўмакчи ва кўмакчк вазифасидаги сўзлар бир мазмунга иккинчисининг қўшилишини кўрсатади ва бош келишикдаги суз билан бирикади: Улжон, Абай- нинг бетоб ётгани устига, ўзини бу щдар қўрқитган Успонга жуда жаҳли чиқди (М. Авезов). Улжон, вазмин бўлиши билан бирга,- ҳар нарсани синчиклаб қарайдиган зийрак она эди (М. Авезов). Укув йили учинчи чорагининг тугашига оз вақт қолди. Ҳозир ўқи- тувчилар, программа материалларини кўрсатилган муддатда му- ваффақиятли тугатиш билан бирга, ўз эътиборларини ўтилган ма- териалларни чуқур ва асосли равишда такрорлашга қаратмоқда- лар (Газетадан).
Билан бирга кўмакчиси -(у)в шаклли ҳаракат номини ҳам бош- қаради: Бешинчи пардада Катерина фақат икки марта монолог сўзлайди ва Борис билан гаплашади; аммо булар, жуда қисқа бў- луви билан бирга, шу қадар кучли ва чуцур гапларки...(Добр о- л ю б о в).
Билан бирга кўмакчиси ўрнида баробар ёки билан бир қаторда сўзи шу вазифада келиши мумкин: Нури, бу йигит тўғрисида кўп- роқ нарса билишини исташ билан баробар, бу қизнинг унга муносабатини очиш каби яширин бир ният билан гапни чувалади (Ойбек).Чорвачиликни ҳозирги ночор ҳолидан чищриш учун, бошқа чоралар кўриш билан бир қаторда, чорвачиликни ривожлантириих- га раҳбарлик қилишни қатъий суратда юксак даражага кўтариш керак.
Билан бирга, билан бир цаторда кўмакчили конструкциялар, бир томондан, маълум предмет, ҳолатнинг хусусиятларини ифода- ласа, иккинчи томондан, икки хил ҳаракат, ҳолат, воқеа, ҳодисанинг бирга рўй беришини ифодалайди. Биринчи ҳолда кўмакчили конструкция маълум бир предмет билан боғланади: Бизнинг адабиё- тимиз, ўзига хос услубга эга бўлганлигини цайд цилиб ўтиш билан бир қаторда, унинг умумий томонлари ҳам борлигини кўрсатиб ўтиш керак (Журн.). Адабиёт умумпартия ишининг ажралмас қисми бў- лиш билан бирга, халц, оммасининг кўзини ёритувчи ҳаёт дарслиги ҳамдир (Дарсликдан).
Тўсиқсизлик мазмуни. Бу мазмун муносабати қуйидаги кў- макчилар ёрдами билан ифодаланади: 1) қарши кўмакчиси ёрдами билан тузилган конструкция кесимдан англашилган мазмунга бирор ҳаракат, ҳолат, хусусият тўсиқ бўлганлиги, аммо бу тўсиққа қарамай, асосий ҳаракат, ҳолат, хусусият рўй беришини кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |