Корнехо, қўлига граната ушлапти-да, окопдан тикка туриб чиқипти (Космодемьянская). Бунда ҳам автор йигитчанинг ким эканлигини изоҳлаш, эслатиш, бош^а гап бўлакларидан ажратиш мақсадида шахснинг номини билдирувчи Эмутерио Корнехо сўзини келтиради.
Авторнинг маълум маънони ифодалаш нияти билан ажратиши кўпроқ кўмакчи билан келган сўзлар ёки аниқланмишдан олдин келган аииқловчилар орқали бўлади.
Қуйидаги мисолда автор ажратилиши мумкин бўлган ўринда ажратишни лозим топмаган: Олтинчи куни кечки пайт Аҳмаджон ўз взводи билан... милтиқ тозалаш билан машғул эди (А. Қаҳ- ҳор).
Умуман, жуда кўп ўринларда гап бўлакларининг ажратилиши авторни гапнинг бирор бўлагига аҳамият бериб, уни бўрттириб кўр- сатишига боғлиқдир. Ажратиш маълум модалликни ифодалаш учун грамматик восита сифатида хизмат қилади.
Гап бўлакларининг ажратилиш усуллари бу билангина тугал- ланмайди. Баъзан ажратилган бўлак ва аниқланмнш бўлакнинг қандай сўз туркумларидан ифодаланиши ҳам шу бўлакнинг ажратилиш характерини белгилаб беради. Шунга кўра, кишилик ол- мошлари ва атоқли отларга мансуб аниқловчилар, одатда, ажратилади.
Ажратилган бўлаклар маъноси, ифодаланиши, функциясига кўра, қуйидаги турларга бўлинади:
Ажратилган феълли конструкциялар.
Ажратилган кўмакчили конструкциялар.
Ажратилган сифатловчилар.
Ажратилган изоҳлар.
Ажратилган кўмакчили конструкциялар ўзига хос грамматик алоқасига кўра на ҳолга, на тўлдирувчига ўхшайди: Кеча, од ат га мувофиқ, нари-бери «етти» цилинди(Ойбек). ...ҳар купи ке- часи, лойгарчилик, қаттиқ с о в у қ в а б ў р он л ар г а ца- рамай, фронтга лой ва қорли йўллардан аскарлар ўтарди (О. Гончар). Юкларни қўриқлаб кетаётганлар орасида, бу икки к иши- д ан т ашқа ри, яна Медведич ҳам бор эди (Фурманов).
Кўмакчили конструкцйяларпинг ҳаммаси учун умумий семантик хусусият бор. Бу кўмакчили конструкциянинг мазмуни умумий гаи мазмуни билан мупосабатга киришишидир. Бу хил конструкциялар айрим гап бўлаклари билан эмас, гапнинг умумий мазмуни билан алоқага киришади. Бу семантик муиосабат маълум предмет, ҳара- кат, ҳолат, хусусиятнипг бир-бирига циёсланиш, солиштирилиши- дир; ажратилган кўмакчили коиструкцияларнинг умумий мазмуни билан асосий пишипг умумий мазмуни қиёсланади. Бу қиёслаш орқали маълум предмет ёки хусусиятлар ўхшатилади {каби, сингари), зид цўйиладм, циёсланади (қарши, яраша, қарамай, Караганда, кўра, ҳолда, ўрнига), бир-бирига қўшилади (ташқари, усти- га, билан бирга), маълум хатти-ҳаракат, хусусиятларнинг рўй бе- риши асосланади (бўйича, биноан, туфайли, мувофиқ, билан).
Ажратилган кўмакчили конструкцияларни, ўзига хос семантик ва грамматик белгисига кўра, қиёсий гап бўлаклари деб номлаган маъқул. Бу хил конструкциялар ҳам гап бўлаги бўлади, чунки улар, таркибларида ўз эга ва кесимлари бўлмагани учун, эргаш гап саналмайди, аммо семантик функциясига кўра эргаш гапга яқин туради. Ажратилган кўмакчили конструкция семантик ва грамматик хусусиятига кўра гап бўлаги саналади.
Do'stlaringiz bilan baham: |