Гап бўлакларини ажратиш усуллари
Бирор гап бўлагини ажратишга бўлган зарурият маълум грамматик ва интонацион шарт-шароитнинг мавжуд бўлишини талаб этади. Булар сўз тартиби, ажратилган бўлакнинг ҳажми, ўзига хос интонацияси, пауза, сўз алоқасининг характери ва бошқалар.
Шуни эътироф этиш керакки, бирор гап бўлагини ажратиш маълум сабаб билан рўй бериб, ажратилиш усуллари ҳам турлича бўлиши мумкин. Шу билан бирга умумий хусусиятлар, умумий шарт-шароитлар ҳам бўлади.
Гап бўлакларини ажратишда гап таркибидаги сўзларнинг тартибини ўзгартиш муҳим роль ўйнайди.
Маълумки, ҳозирги ўзбек адабий тилида айрим гап бўлаклари- нинг ўзига хос ўрни бор — аниқловчи ўз аниқланмиши бўлган отдан олдин, равиш ҳол эса феъл-кесимдан аввал келади. Бу тартиб- нинг ўзгариши, масалан, аниқловчининг аниқланмишдан сўнг қўйилиши, феъл-кесим билаи равиш ҳоли ўртасида бошқа гап бў- лакларининг бўлиши — гапнинг оҳангини, инверсияга учраган гап бўлагининг маъносини, қисман бўлса-да, ўзгартишга олиб келади. Бу ҳол ўрни ўзгарган гап бўлакларига диққатнинг тортилишига, натижада шу бўлакнинг ажратилишига сабаб бўлади: Улардан бири — серсоқол, рангпар в а о риц — ўз мантицининг ку: чини кўрсатишга тиришади(Ойбек). Ажралишмай, р о ҳ ат- д а мае р ур, нафас олдик бахт билан ҳар дам (Павленко). Сиз чиндан ҳам Н-нчи цисмданмисиз? — деб сўради Черниш, м у- лойимлашиб (О. Г о н ч а р).
Инверсияга учраган ҳар қандай гап бўлаги ҳам ажратила бер- майди; фақат гап таркибида қатъий ўринга эга бўлган гап бўлак- лари тартибининг ўзгариши уларнинг ажратилишига сабаб бўлади.
Кўпинча гап бўлакларининг ажратилиши учун уларнинг ўз- ларига оид сўзлар билан кенгайиб келишлари зарур бўлади. Бу ҳол гап бўлагига нисбий мустақиллик бериб, бошқа гап бўлакларидан ажратилишига олиб келади: И с босган, қийшайган деворлар ора- сидан бизникилар— қ а д р д о н к у л р а н г шин е л л а р!—пайдо бўлиб, тўппа-тўғри уйга қараб чопишади (О. Гончар). Хотини, ранги ў ч г ан, ўрнидан туриб, болани беланчакка солди (А. Қаҳҳор).
Баъзан айрим гап бўлаклари ўзидан олдин келган бўлакни изоҳлаб келиш йўли билан ажратилиши мумкин: Аллацаёқдан, у з о қд а н, онанинг мулойим овози келди (М. Горький).
Бу гапда узоқдан. сўзи аллақаёқдан сўзининг умумий маъно- сини конкретлаштиради.
Бу хил гап бўлаклари ўзига хос кўтарилувчи ёки пасаювчи интонация билан талаффуз этилиб, асосий гап бўлакларидан пауза билан ажратилади. Шу сабабли диққатни кўпроқ ўзига жалб қи- лади — натиж^да ўзи изоҳлаётган бўлакни бўрттириб, гапнинг бошқа бўлакларидан ажратиб кўрсатади. Одатда, изоҳланмиш сўз қандай сўроққа жавоб берса ва қандай вазифада келса, ажратилган изоҳлар ҳам шу хил сўроққа жавоб бўлади ва шу хил вазифада ишлатилади.
Баъзан ажратилган бўлакни аниқлаш, изоҳлаш, таъкидлаш учун изоҳланмиш билан бу турдаги ажратилган бўлаклар ўртасида яъни, масалан, хусусан, жумладан, айниқса каби сўзЛар келади.
Айрим ўринларда баъзи гап бўлакларининг ажратилиши гапнинг синтактик қурилиши, ажратилган бўлакнинг ўзига хос ху- сусиятидан келиб чиқмай, авторнинг шу гап бўлагининг маъносини бўрттириб, бошқа бўлаклардан ажратиб кўрсатиш ниятига боғлиқ бўлади. Бунда ажратилган бўлакларда модаллик аниқ ифодаланади: Лекин ҳар дафъа, шу тўғрида ўйлаган вақтда, беихтиёр унинг кўз олдига Андрей, Федя ва шулар сингари бир- мунча одамлар келарди (М. Г о р ь к и й).
Бу мисолимизда шу тўғрида ўйлаган вацтда иборасини автор ажратади, чунки у, онанинг кўз олдига Андрей, Федяга ўхшаган кишиларнинг келиши шу тўғрида ўйлаган вақтда бўлишини бўрт- тириб кўрсатмоқчи, эслатмоқчи бўлади: Шу йигитча — Эмутерио
Do'stlaringiz bilan baham: |