Ажратилган кўмакчили конструкциялар
Маълум кўмакчили сўзлар билан бошқарилган гап бўлаклари ўрнига, ўзига оид сўзлар билан кенгайиб келишига, ифодаланаёт- ган фикрларга бўлган умумий семантик муносабатига кўра ажра- тилиши мумкин.
Кўмакчили конструкцияларнинг ажратилишида ҳамма кўмакчи- лар ҳам восита бўлавермайди. Фақат маълум бўлакнинг мазмунини алоҳида ажратиб ифодалашда хизмат қилувчи кўмакчиларгина бу вазифада қўлланиши мумкин. Бундай кўмакчиларга ташцари, ца- раганда, кура, каби, сингари, ўрнига, устига, билан бирга, қарши, бўйича, биноан, туфайли, мувофиц, царамай (царамасдан, ^ара- ганда), яраша, ҳолда, сари ва шунга ўхшаш кўмакчи ва кўмакч.и вазифасидаги сўзлар киради.
Ажратилган кўмакчили конструкциялар семантик жиҳатдан қуйидаги хусусиятлари билан характерланади:
Узи ифодалаган мазмунни бошқа гап бўлакларининг мазму- нидан айириб, бўрттириб, диққатни шу бўлакка жалб қилади.
Ажратилган кўмакчили конструкциялар мазмунан қисқар- тирилган гапга ўхшайди. Чунки улар асосий гап мазмунига ало- қадор бўлган алоҳида бир мазмунни ифодалайди. Аммо ажратилган кўмакчили конструкция грамматик жиҳатдан гап бўла олмайди.
Демак, ажратилган кўмакчили конструкция иштирок этган гаплар орқали мураккаб фикр ифодаланади.
Ажратилган кўмакчили конструкциялар асосий гапнинг умумий мазмуни билан, унинг кесими ҳамда кесимига тааллуқли сўзлар- нинг мазмуни билан алоқадор бўлиб, ҳаракат-ҳолатнинг нима асо- сида, нима билан рўй беришини кўрсатади. Бундай ташқари, цараганда, кўра, каби, ўрнига, устига, билан бирга кўмакчилари иштирок этган конструкцияларда маълум бир предмет ёки тушунча- лар устида фикр юритилади, улар маълум ҳаракат-ҳолат, ҳусусият- нинг объекта бўлади, уларда асосий ҳодиса, ҳолатга параллел иккинчи бир ҳодиса, ҳолат ифодаланади. Бундай тушунча каби, царши, бўйича, биноан, туфайли, мувофиқ, царамай, яраша, ҳолда, билан бирга кўмакчилари ёрдами билан тузилган конструкцияларда ҳам бўлади. Аммо кейинги конструкцияларда маълум бир ҳаракат-ҳолат, хусусиятнинг қандай қилиб, нима асосида рўй беришини ифодалаш мазмуни ҳам бўлади. Бу мазмун фарқлари кў- макчили конструкцияларни биринчи группа ажратилган кўмакчили конструкциялар ва иккинчи группа ажратилган кўмакчили конструк- цияларга бўлишга олиб келади. Бундай грамматик тасниф бу хил конструкцияларнинг мазмунига ва шаклига маълум даражада мос келади. Шу билан бирга, ҳар бир грамматик ҳодиса бирор грамматик номга эга бўлиши керак. Лекин ажратилган кўмакчили конструкцияларнинг кўп тури оддий гап бўлакларидан маълум даражада фарқланади (бундай хусусият айниқса ташцари, цараганда, кўра, ўрнига, устига, билан бирга, цар’ши, биноан, яраша ва бошқа кўмакчилар ёрдами билан тузилган конструкцияларга тааллуқли- дир). Бу фарқлар аввало шундан иборатки, ажратилган кўмак- чили конструкциялар мазмунан бутун гапга алоқадор бўлади, гапнинг умумий мазмунини изоҳлайди. Айрим кўмакчили конструкцйя- лар айрим гап бўлагига ҳам оид бўлиши мумкин. Аммо бунда ҳам ажратилган кўмакчили конструкция айриМ бўлакни изоҳлаш орқа- ли бутун гап мазмунини аниқлайди, таърифлайди. Айрим бўлакка оид бу хил конструкцияларда икки хил логик-грамматик алоқа бў- лади: мазмунан маълум бўлакка оид бўлса, логик-грамматик жи- ҳатдан кесим ва унинг таркибига тааллуқли бўлади: Аммо қиз, ялт этиб сўнган юлдуз каби, бир онда кўздан ғойиб бўлган эди (Ойбек).
Маълумки, бундай икки томонлама логик-грамматик муносабат оддий гап бўлакларида йўқ.
Бундан ташқари, кўмакчили коиструкцияларнинг биринчи группаси, оддий гап бўлагига ўхшаб, маълум сўроққа жаврб бўл- майди, гапнинг кесими билан грамматик алоқага киришмайди; бу хил конструкция гапнинг умумий мазмунига, кесим ва унга таал- луқли бўлакларнинг ҳаммасига алоқадор бўлади. Масалан: «Ун- сия»да, Навоийнинг хонасида, унинг ҳар вақтдаги яқинларидан ташцари, ашъорлар, олимлар бор эди (О й б е к). У, ўзини доимо паст тутиши билан бирга, катта мураккаб ва донолик билан ишлан- ган механизмнинг зарур винти деб сезарди (Б. С о б ко в).. Шунча вацтдан бери ош-тузимни ичиб келиб, цалтис пайт келганда, мени қўллаш ўрнига, юз ўгириб кетмоқчи, — деди (П. Тур сун). У те- мирдек одам. Шу билан бирга, унинг жуда шиддатлилиги ва ҳатто сирини маҳкам саклайдиган одамлигига царамай, унда болаларга хос сидқидиллик, самимийлик борлигини кўрасиз (Тургенев). Шундай фурсатда Иван Иванович, ўз одатлари бўйича, сўрар эди (Гоголь).
Ажратилган кўмакчили конструкцияларда маълум даражада предикативлик хусусияти бўлади. Уларда бирор предмет ёки тущун- чалар ҳақидаги ҳукм, бир мазмун билан иккинчи бир мазмуннинг қўшилиши каби мазмун муносабатлари англашилади. Бу жиҳат- дан уларда маълум даражада гаплик хусусияти ҳам бўлади.
Мазкур хусусиятларга кўра, кўмакчили ажратилган конструк- цияли гаплар, қўшма гап билан содда гап орасида турган конструкцияларни ташкил этади.
Кўмакчили сўзлар билан ифодаланган ажратилган бўлакларни,, бир томондан, ажратилмаган иккинчи даражали бўлаклардан, иккинчи томондан, эргаш гаплардан фарқлаш керак. Бу турдаги ажратилган бўлаклар ажратилмаган бўлаклардан: 1) таркибининг кенглиги, 2) маънони бўрттириб ифодалаши, 3) ўзига хос ажратилган интонация билан талаффуз этилиб, асосий гап бўлаклари- дан пауза билан ажралиб туриши билан фарқланади. Солиштиринг: Лайко шафац сингари цизариб кетди (М. Г о р ь к и й). —Равиш ҳоли. Ой, сув бетида цалциб бораётган тарвуз палласи сингари, бекинмачоц, ўйнаб, го% кўринади, гоҳ яширинади (Ҳ. Назир).'— Ажратилган бўлак,
Шуни ҳисобга олиш керакки, кўмакчи билан келган сўзларнинг ажратилиши асосан уларнинг ўзларига оид сўзлар билан кенгайиб келишига, кесимга нисбатан узоқроқ ўринда ўринлашишига (ке- симдан қанча узоқлашса, ажратилиш мазмуни шунча аниқ бўлади) ва авторнинг ифодаланаётган маънони бўрттириш, бошқа гап бў- лакларидан ажратиб кўрсатиш ниятига боғлиқ. Ана шундай шарт- шароит бўлмаганда, кўмакчили бўлак ажратилмай қолиши. ҳам мумкин: Ажратилмаган: ...Андрей ҳам тишларини иржайтириб кул-
гани ҳолда бош ирғитда (М. Г ор ь к и й). Ажратилган: Фабрика-- нинг орцасида, уни сассик бир ҳалқа орасига олгани ҳолда, қара- ғай ниҳоллари ўсган кенг ботқоқлик чўзилиб ётарди (М. Гор ь- кий).
Бундай конструкцияларнинг, оддий гэя бўлагидан асосий фарқи гапнинг айрим бўлагига эмас, гапнинг умумий мазмунига оид бў- лишидадир.
Иккинчи томондан, кўмакчи билан келган бўлак эргаш гапнинг кесими ҳам бўлиши мумкин: Соғайиб, госпиталдан кетиш купи яқинлашган сари, улар ўз дардларини камроқ ўйлардилар (Б. П о- л евой). ...чўлда ёниб турган кичкина олов бора-бора сўнгани каби, ёлғиз қўшиқ ҳам подвалнинг оғир шипи остида ўчади (М. Горький).
Кўмакчили сўзлар билан ифодаланган ажратилган бўлаклар шаклан эргаш гапга ўхшаса ҳам, аммо улар ўртасида аниқ чегара бўлади. Қиёс қилинг: Ажратилган ҳол: Кунлар, худди тасбиҳ дона- лари каби, бирин-кетин сурила-сурила хафта ва ойларга айланар эди (М. Г орький). Эргаш гап: Худди тепасига минг-минг юлдуз- лар сочилган каби, электр чироқлари чарақлаб ёнган Урал завод трубаларидан кечаю кундуз тинмай тутун чщар, эшелонлар ке- либ-кетиб турар, Украинадан кўчириб келтирилган дастгоҳларни ўз бағрига оларди (О. Г ончар).
Эргаш гаплар гап бўлганлиги, бирор предмет ҳақида ҳукм, тас- диқ ифодалагани туфайли, уларнинг таркибида ўзига мустақил бўлган кесими ва эгаси бўлади. Бу ҳол, маълумки, ажратилган бўлакда йўқ.
Кўмакчилар бошқарган бўлак от ва феъл характеридаги сўзлар бўлиши мумкин. Биринчи ҳолатда ажратилиш мазмуни бўлса ҳам, мазмунан мустақиллик унча сезилмайди, бу ҳолда предметлик мазмуни кучли бўлиб, асосий гап таркибидаги бирор предмет, нарса, ҳодиса учун қиёслаш объекта бўлиб қолади. Иккинчи ҳолатда эса ажратилган кўмакчили конструкция мазмунан анча мустақил бў- либ, асосий гапда ифодаланган мазмунга параллел бошқа бир воқеа, ҳодисани ифодалайди, гапнинг умумий мазмунига кўра ана шу икки воқеа, ҳодиса, ҳолат қиёсланади. Бу ҳолда кўмакчи бош- қарган бўлак сифатдош ёки ҳаракат номи орқали ифодаланади: У, онасиТулсум сингари, қишин-ёзин бойнинг уй ишларини қилади (О й б е к). У, ҳамма бойлар каби, айёр, муғамбир, пухта-пишиц эди (О й б е к). Уткинчиларнинг йўлини тўсмоқчи, этакларига ёпцш- моқчи бўлган гадойлар, шаҳарнинг бошқа гузарларига қараганда, бу ерда кўпроц эди (О й б е к). Ровонга борувчи ҳар бир развед- качига «яшил маяк»дан ташцари, алоҳида жойлардан <ияшил поч- та»лар ҳам кўрсатилар эди(Медведев). У, зиёфатни текинга туширишдан ташқари, бу чайцовчидан мўмайгина фойда ундириш мумкин деб ўйлади (Медведев). Лекин муттасил сафарлар без- дирган, чарчаган бўлишидан ташқари, Астрободдами, Балхдами, Марвдами, Машҳаддами, бирон жойда исёнкор ўғилларнинг ёки
хала ханжарини енг учида яшириб турган бошца бир ўғилнцнг исёнини кутар эди (Ойбек). Сабуров эса Проценконинг цараш- ларидан, курашнинг ғалаба билан тамом бўлшиини билиши устига, ■бу ғалаба цандай цилиб цўлга киритилишига ацли етиб турганини ҳам фаҳмлади (К. Симонов).
Айрим кўмакчилар— устига, билан бирга, ўрнига — фақат си- ■фатдош ва ҳаракат номини бошқарса, бошқаси — ташцари, щра- ганда, кўра, каби, сингари ҳам отни, ҳам феълни бошқаради.
Ҳар бир кўмакчи маълум мазмунни ифодалаш учун восита бў- либ қолади:
Маълум предмет ёки ҳаракат-ҳолатни бошқасидан айириб кўрсатади. Бу хил мазмун ташцари кўмакчиси орқали тузилган конструкцияда ифодаланади. Ташцари кўмакчиси чиқиш келиши- ►гидаги от ёки ҳаракат номини ёхуд сифатдошни бошқаради; Бу ер- да, Совет аъзоси генерал Сизокриловдан ташцари, танкчилар генерала ва бир цанча бошца генераллар ҳам бор эди(Казакевич). Бу ер, илм, санъат ўчоғи бўлишидан ташцари, мамлакатдаги энг гўзал шаҳарлардан бири эди (Ойбек). Б у ҳазрат билан Алишер- минг ораларида илгаридан дўстлик ва яцинлик бўлишидан таш- қари, Алишернинг тоғалари Ҳусайн Байцаронинг яцин одамлари- дан бўлганлар (Ойбек).
Қиёслаш муносабати. Бу хил муносабат, аввало, билан кў- макчили конструкцияларда ифодаланади. Билан кўмакчили конструкция мазмуни билан гапнинг бошқа бўлакларидан англашилган мазмун бир-бирига қиёсланади: У, Кунанбойнинг сўзини маъ- цул кўрмагани билан, Бужейнинг ҳам ёнини олмади (М. А в е з о в).
Бу типдаги конструкцияларда тўсиқсизлик оттенкаси ҳам бў- лади: Бошцаларга ҳўмрайиб царагани билан, ҳеч нарса айтмади,,
Do'stlaringiz bilan baham: |