Узб еқистон сср фанлар академияси



Download 1,22 Mb.
bet82/196
Sana09.08.2022
Hajmi1,22 Mb.
#846742
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   196
Bog'liq
O\'zbek tili grammatikasi. II. 1976

Қарши кўмакчиси жўналиш келишигидаги сўзни бошқаради. Бошқарилувчи сўз асосан ўтган замон сифатдоши орқали ифодала­нади; баъзан бошқарилувчи сўз от бўлиши ҳам мумкин. Ҳар икки ҳолатда ҳам бошқарилувчи сўз бирор шахснинг истаги, хоҳишини ифодалайди, шунинг учун ҳам бошқарилувчи сўз кутмоқ, хоҳиш каби феъл ёки от бўлади: Бироқ, Сидиқжоннинг кутганига ц,арши, Зуннунхўжа қовоғини солиб, тескари царади (А. Қаҳҳор). Мен ҳам, Гюбертнинг кутганига қарши, лип этиб тор йўлакка кирдиму, чоғроқ бир ҳовлига чиқиб олдим (Г. Брянцев).Қўлтиқлашиб бир-бирига узатган цўллар Навоийни, унинг хоҳишига царши, юқо- ри чиқариб қўйган эди (О й б е к).
Қарши кўмакчиси бошқарган айрим конструкцияларда кесим­дан англашилган мазмуннинг рўй бериш сабабини ифодалаш от- тенкаси ҳам бўлади: У, ҳар эҳтимолга қарши, шахсий окопчаларга бўлинишлари ҳақида фармойииг берди (Г. Б р я н ц е в).

  1. Тўсиқсизлик мазмуни царамай, қарамасдан кўмакчили кон­струкцияларда ҳам ифодаланади. Бу кўмакчилар жўналиш келиши­гидаги сўзни бошқаради., Бошқарилувчи бўлак қуйидагича ифода­ланади:

а) от билан: Эртаси кучли бош оғриғига қарамай, Амир Мўғул кўчиш ҳаракатига тушди(Ойбек).Аммо унга бўлган бутун му- ҳаббатига қарамай, энди сулҳ тўғрисида сўз бўлмаслигини қатъий билдирди (О й б е к).
б) ҳаракат номи билан: Кеча зўр бериб цаттиқ жанг қилиш на­тижасида қаттиц чарчашга царамай, бу кечаси командирлардан деярли ҳеч ким ухламади(Фурманов).
в) ўтган замон сифатдоши орқали: Чарчаганлигига қарамай,
Анатолийнинг кайфи хуш ва шод эди(Медведев).
От ёки сифатдош' орқали ифодаланган бошқарилувчи сўз бўл- моқ боғламаси билан келиши мумкин. Бу боғлама ўтган замонни ифодалаганда, сифатдошнинг -ган формасини, ҳозирги замонни ифодалашда, ҳаракат номининг шаклини олади: Маълум бўли- шича бурун замонда, завод, эгаси бўлишига қарамай, у ҳам жабр кўрган эқан (А. Қ а ҳ ҳ о р). Остларида бир неча қават кўрпа бў- лишига царамай, устларига шинель ёпинганлар(Казакевич). У, чарчаган бўлишига щрамай, Юлдузхон билан тезроқ учрашши орзусида катта-катта қадам ташлаб, тез юриб борарди (Р. Ф а й- з и й). Жамил узоқда турган бўлишига қарамай, Тоҳир билан Ла- тфа ўртасидаги суҳбат мазмунини тахминан билар эди (М. Ибра­гимов).
Бонщарувчи сўз таркибида баъзан эгалик қўшимчаси бўлади. Эгалик қўшимчаси икки ҳолатда қўлланадн:
а) царамай, қарамасдан кўмакчилари бошқарган конструк- цияли ганларда икки субъектнинг ҳаракат-ҳолати ёки бир субъект- нинг икки хил ҳаракат-ҳолати ҳақида фикр юритилса: Раиснинг ча- қиришига қарамай, сўнгги ёзилган нотщлардан биронтаси ҳам мин- барга чицмади (Вл. Попов).Салима, ҳали анча ёш бўлишига қарамай, ишни уддалаб кетди.
Баъзан субъект белгисиз бўлади, аммо шаклга кўра, у эга ҳи- собланмайди, у белгисиз қаратқич ҳукмида бўлади: Шунча топши- риқ, гап-сўз бўлишига царамай, ҳа деса планни рўкач цилиб, ўзи- мизни юпатиб келмоқдамиз (Р. Ф а й з и й).
б) қаратқич ва қаралмиш муносабатига киришган от ва от алоқаси бўлса: Иккинчи звенонинг ерида, куннинг иссиғига қара- май, Погодин культивация щларди (Ш. Рашидов).Расмий қо- нуннинг қаттиқ бўлишига қарамай, дағал жоҳилликнинг шидда- тига қарамай, бундай йўл тутиш, айниқса, Катерина сингари характерлар учун аслида имкон бўлмайдиган иш эмасдир (Дарс- ликдан).
Эгалик қўшимчаси кўпроқ учинчи шахс шаклида қўлланиб, бошқа шахс шакллари кам ишлатилади: Сиз, ишда, ахлоцда синал- ган комсомол бўлишингизга қарамай, ёшларни тарбиялашда ҳеч нарса билмас экансиз (Р. Ф а й з и й).

Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish