Узб еқистон сср фанлар академияси



Download 1,22 Mb.
bet97/196
Sana09.08.2022
Hajmi1,22 Mb.
#846742
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   196
Bog'liq
O\'zbek tili grammatikasi. II. 1976

Ишқилиб киритма бўлаги иштирок этган гапнинг кесими кела- си замонга оид бўлса, бу кириш бўлак орқали орзу-умид мазму­ни англашилади.
в) орзу-умид: бу маъно кошки, кошкийди, ишқилиб, шояд кабилар орқали ифодаланади: Кошки, акаси Йўлчи бўлса эди (О й б е к). Кошки эди, сизнинг шу куркам сафарларингизда жуфт жуфт бўлиб эркаклар, сизни севаман деб ваъда берган йигитлар бўлса эди, бахтиёр далаларимизнинг ҳуснига ҳусн цўшилиб, меҳ- натлар унумлироц., куйлар янгроқроқ чщар эди (Ғ. Ғ у л о м).
г) афсус, ачиниш: бу маъно қуйидаги киритма бўлаклар орқа- ли ифодаланади: афсус, эсиз, аттанг, бахтга қарши, таасуфки, ак- сига олиб ва бошқалар: Афсус, минг афсуски, дунёга жуда эрта келганман (О й б е к). Бир вақт ёзган хатида самимий маслаҳат- ларини, дўстона аччиғ сўзлар билан кўрсатилган ҳациқатларни, афсуски, Бадиуззамон қулоққа олмабди (О й б е к). Эсиз, бола- лар-эй!—деди Дўсмат (П. Турсун). Зуҳра юлдуз кўкда армон қилади, эсизки, маконим бу боғдан йироц (Уйғун).Эсизгина, портлатувчилар кетиб қолганлар. Яна чащирсак, фурсат кетади (ТУТ Рашидов). Эҳ, аттанг, шунча меҳнат қилсанг-у, меҳна- тинг кўкка совурилса (Ш. Рашидов).
д) ишонч: қуйидаги киритма бўлаклар бу маънони ифодалаш учун қўлланади: шубҳасиз, албатта, муқаррар ва бошқалар: Бу- ни, шубҳасиз, кўрамиз, текширамиз, ўрганамиз, тагига етамиз, ўзимизнинг кучимиз етмаса, Иван Петровичга арз қиламиз (А: Қаҳҳор). Озодликка чанқоқ, элларга етгач, кулбасини ёри- тар, албатта, хатинг (Ғ. Ғулом). Албатта, ҳамма куч ишчи- нинг болғасида, унинг билагида ва меҳнатида (М. Ибраги­мов). Енгур зулматни нур, албатта, шаксиз (У й ғ у н ва И. Султон). Ҳозир барҳаёт бўлган, Темир шаҳзодаларидан энг тадбиркори, энг қобили ва энг муносиб соҳиби тахт, шубҳасиз, Ҳусайн Бощародур (У й ғ у н ва И. Султон). Қўйинг, майли, алар билгунча цилсун! Зулм чацмоқлари, майли, қутурсун, Ҳасад тўлқинлари қирғоққа урсин, муқаррар, оқибат бизнингча бўлғай (Уйғун ва П.Султон).
е) таажжуб: бу маъно ажаб (ки), таажжуб (ки), наҳот (ки) каби киритма бўлаклар орқали ифодаланади: Ажаб, бу чол док- ладга қўшимча қилиб, нима демоқчи, экан (А. Қаҳҳор). Собиржонқорининг чарвоғида ўтказган дамларимиз қандай дам- лар эди, наҳотки, ўша кунлар эсингдан чищан бўлса (А. Қ а ҳ- ҳор). Ажаб, занжирбанд шер, енгаман дер (У йғун ва И. С ул- тон). Таажжуб, янгича аза, янгича базм (Уйғун ва И. С ул- тон).Ажабо! Шаҳаншоҳ Боғижаҳонорода истироҳатга машғул эди. Кутилмаганда бир фурсатда келишларига не ҳодиса боис бўлди экан (У й ғ у н ва И. С у л т о н).

  1. айтилаётган фикрнинг манбаини кўрсатади. Бу хил маъно қуйидаги киритма бўлак ва кириш бирикмалар орқали ифодала­нади: менимча, фикримча, фаҳмимча (да), унинг сўзига кўра, ай- тишларича, билдиришига қараганда, назарида, эсимда, маълумот беришича, (унинг) нуқтаи назарида, эшитишимча ва бошқалар: Менимча, унда оз деганда ярим йиллик иш бор, ишчи кучини қаердан топамиз-у, харажатни қаердан оламиз (III. Рашидов) Аммо, менимча,сал кўрпачага қараб оёқ узатиш керак (Ш. Р а- шидов). Бундан ташқари, менинг билишимча, Кольчугин мар- ҳум Эденберг деган кишининг эшигида етти йилга яқин ишлаган (Г. Брянцев). Сенингча, Лукин қандай одам (Медведов). Шоир киноя билан кулди-да, ҳаммага эшиттириб деди:— Фик­римча, рутбаларнинг, мансабларнинг паст-баланди йўқ (О й б ек).

Узгаларнинг фикрига шубҳа билдирилганда ёки бошқаларнинг фикри зканини таъкидлаш учун кесим эмиш феъли билан қўлла- нади:— Билмадим... Айтишларича, меҳмонлари билан ёзлик боғи- га келиб, саёҳат қилиб юрган эмиш (М. Ибрагимов).

  1. Фикрни ифодалаш усули, стилига муносабат билдирилади. Бу хил маъно қуйидаги киритма бўлак ва кириш бирикмалар ёр- дами билан ифодаланади: унинг сўзи билан, бошқача айтганда, бир сўз билан (айтганда), очиқ қилиб, қўполроқ цилиб айтганда, яъни айнан, тўгрироғи, қисқаси ва бошқалар: Қисқаси, қашилоқ- ликдан иш қидириб узоқ шаҳарларга кетар эди (П. Турсун). Езувчиликбу бир ихтисос, киили фаолиятининг алоҳида бир тури, очиц айтганда, фаолиятнинг энг оғир тури (М. И. К а- линин). Аммо, мен сизга айтсам, Муҳайёси тушмагур ҳам бир жаҳон, цизларнинг султони, юз-кўз демаган олов (М. Мухаме­дов).

  2. Ифодаланаётган фикрнинг, айрим ҳаракат-ҳолат, хусусият- нинг оддийлиги, одатда рўй берувчи ҳодиса эканлигини ифодалаш учун одатда, одат бўйича, одатга мувофиқ каби киритма бўлак- лар қўлланади: Кўчалар, одатдагича, гавжум, ғала-ғовур (Г. Брян­цев). Еб-ичиб ўтиришни, одатдагича, хушомадгўйлик билан таклиф қилди (Ойбек). Бугун Гулнор вафотининг саккизинчи куни, кеча, одатга мувофиқ, қариндош-уруғлар тўпланиб келиш- ди. Қиз томон, одатга мувофиқ, хонанинг пойгасини банд этади (Ойбек). Музокарадан зериккандай, азамат гавдасини тиклади, кенг кўкраги билан оғир нафас олди-да, одати бўйича, зарда цил- ган каби*кескин гапирди (Ойбек). Навоий девондан қайтиб, одати бўйича, Шайх Баҳлулни йщлади (Ойбек).

  3. Нутқнинг айрим қисмлари ўртасидаги муносабат, гап бўла- ги ёки айрим фикрларнинг тартиби: бу хил маъно қуйидаги кирит­ма бўлак ва кириш бирикмалар орқали ифодаланади: хуллас, хусусан, асосан, зотан, умуман, унинг устига, биринчидан, қайта- раман, эслатиб ўтаман, демак, аксинча, шундай қилиб, аввало, охири, айнщса, ҳолбуки, ваҳоланки, деярли, жумладан ва бошқа- лар: Аъло ўциш ўзи юксак шуҳрат, ҳа.р шуҳратинг тилларда дос- тон, Зотан, менда бўлса зеҳну цудрат, Нега қолай аъло олмасдан (С. Жўра). Биринчиси, Иван Никитич Смирновнинг буйруғини тушунмадим. Иккинчиси, ўжарлик қилдим, ўзимни хато фикримда қаттиц, туриб, сизларнинг ҳацли сўзларингизга қулоқ солмадим (Ш. Рашидов).Аксинча, Ҳусайн Бойқародек улуғ, тажрибали деб ном чиқарган ҳукмдорнинг катта қўшин билан келиб, ҳеч иш чицаролмай, ғурурини сулҳ билан цондиришга мажбур бўлганли- ги уларнинг кўкрагини кўтарган эди (О й б е к). Сен, ойи, куйдим- ёндимингни қўй, аксинча, хурсанд бўлишинг керак (М. Горь­кий). Дарвоқе, Ғофур, келинга айт, хизмат-пизмат щлиб турсин (Ҳ. Ҳакимзода). Айтганча, мана бу Павелнинг нутқини босиб чиқармоқчи бўлдик (М. Г орький).

  4. Киритма бўлакларининг айримлари тингловчининг диққати- ни айтилаётган фикрга жалб этиш учун хизмат қилади; бу маъно кўрдингки, билдингки, тушунасизми, ўйлаб кўр, қани, марҳамат қил, эшит, кечир каби кириш бўлаклар орқали ифодаланади.

Киритма бўлак ва кириш бирикмаларни ташкил этган сўзлар айрим ҳолларда мустақил ундов гап бўлиб келиши (асосан эмо- ционал маънони ифодаловчи ундов гаплар) ёки тўлиқсиз гап бў- лиши ёхуд оддий гап бўлаклари вазифасида бўлишлари мумкин:

  1. Киритма вазифасидаги сўзлар мустақил гап ёки гап бўлаги вазифасида:

  1. Хайрият! Каторга деган эдилар, хеч гап эмас, онажон (М. Горький).Э, аттанг!—деб пичирлади ДавлатёрКўпла- шиб келганимизда, шу ерда қамаб олар эканмиз... (ГГ. Тур- сун). «Агар ўлаётган бўлсам, ҳали ҳеч нарса қилганим йўқ ва жуда кам яшадим-ку! Афсус» Ҳали ўлимни истамас эдим (Г. Б р- янцев). «Ниҳоят! Албатта, Зоядан бирор хабар бордир, балки хат келгандир!» деб ўйладим (Космодемьянская). Албат- та-да, давлатмандлар большевиклар тўғрисида яхши гап айтиш- майди (М. Ибрагимов). Афсус, афсус!— деб гапга аралашди Ҳикмат Исфахоний (М. Ибрагимов).

  2. Киритма вазифасидаги сўзлар гап бўлаги вазифасида: Ҳар ким ўйнади тўптошини, шубҳасиз тутди циморнинг бошини (Ҳ. Ҳакимзода). Узун-узун арғамчи ерда ётса майлими, Эсиз- гина Гулбаҳор гўрда ётса майлими! (Ҳ. Ҳ а к и м з о д а). Сенинг фикрларинг шубҳасиз (Г. Брянцев). Агарни магарга никоҳ қил- салар, бир ўғил туғилгай: отиКошки (Ғ. Ғулом). Гапирганда ҳам, албатта рус тилида гапирар эди (Мед вед о в). ...Афтидан иш курган бир гуруҳ йигитлар билан қуршалган Навоийни кўриб, югурди (Ойбек). Унинг афтидан шоферлиги билиниб, турарди (Медвед о в). Мен назаримда анча муҳим бўлган баъ$и маълу- мотларни келтираман (Газетадан).

/
Киритмаларнинг ўрни асосан уларнинг маъно ва функцияси- га боғлиқ бўлади. Бирор гап бўлагига оид кириш бўлак шу бўлак билан бевосита ёнма-ён келади. Агар киритма гапнинг умумий мазмунига тааллуқли бўлса, у гапнинг бошида ёки охирида бўла- ди; бунда маъносига аҳамият бериб, логик урғу олган киритма бў- лак гапнинг бошида бўлади; гапнинг сўнгида келган киритма одатда эмоционал мазмун касб этади: Ҳақиқатан, қизиқ бир ном, ҳайвонларнинг ош цозонини «ишкамба» деб эдилар. Кандай муно­сабат билан одамга «ишкамба» номини берганлар (С. Айний). Тўғри,— дедиу,— биз билан савдо қилувчилар топилади. (М. Иб­рагимов). Хуллас, Коляни бир амаллаб кийинтирди (М е д- ведов). Нщоят, мен ўрмоннинг бурчагига етиб олдим, аммо бу ерда ҳеч қандай йўл йўқ эди (Тургенев). Менйнг айтмоқчи бўлган гапларимнинг ҳаммаси сизга маълум бўлса керак, албат­та? (М е д в е д о в). Эсингни еб цўйибсан, шекилли,— деб жавоб берди Сархон (М. Ибрагимов).
Киритма бўлаклар бош гапгагина оид бўлса, у эргаш гап- дан сўнг, бош гап олдида келади: Азиз шаҳзода, дунёда юз йил яшамоқ юз йил азоб чекмоқ эканини билсангиз эди, эҳтимол, менга юз йил умр тиламаган бўлар эдингиз (У й ғ у н в а И. С у л- тон). Гюбертнинг ҳузурида бўлган вақтимда, эҳтимол раҳбар- лик билан кенгашиб олишим керак бўлган масалалар чициб қолар (Г. Брянцев). Ундоқ бўлса, албатта, ўртоқ Самандаровнинг суриштирганлари ўринли (А. Қаҳҳор).
Киритмаларнинг айримлари кўпроқ гап бошида (тўғри, демак, ҳақиқатан ва ҳоказо), бошқалари гап охирида (шекилли), баъзи бирлари гапнинг ўртасида келади (унинг назарида, масалан каби). Бу киритмаларнинг маълум семантик функциясига боғ- лиқдир. Албатта, киритмалар турли функцияда ҳам келади, аммо бу ҳол айрим киритмаларгагина тааллуқлидир.
Қуйида албатта киритма бўлагининг функциясига диққат қилинг: а) Албатта, мен кўрсатган далилларга ҳам қўшилади (М е д в е д о в). Албатта, менинг бўйнимга биров арцон солаёт- гани йўқ (А. Қаҳҳор). б) Иван Никитич, сув бор, албатта, бироқ тўрт кунда чиц,ариш қийин (Ш. Рашидов), в) Сен айт- ган одамлар, албатта, соддадил ва очиқ кўнгил одамлар (М. И б- р а г и м о в). Сиз, албатта, янги ташкилот тўғрисидаги гапларни эшитгандирсиз, Шамсия хоним? (М. Ибрагимов).

Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish