Узб еқистон сср фанлар академияси



Download 1,22 Mb.
bet101/196
Sana09.08.2022
Hajmi1,22 Mb.
#846742
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   196
Bog'liq
O\'zbek tili grammatikasi. II. 1976

сен тинч (Мақол). Бу қўшма гапни ташкил этган содда гаплар умумий бир фикрни — кишининг тинчлиги нима билан бўлишини ифодалайди, бу мазмун ҳар бир содда гап алоҳида олинганда англашилмай қолади.

  1. Қўшма гап таркибидаги гаплар грамматик томондан ҳам бир-бирларига боғлиқ бўладилар. Бу хил гаплар кесимнинг бир хил ёки бир-бирига мос шаклда эканлиги, уларда умумий дара- жали бўлакларнинг бўлиши, содда гаплар таркибида мазмуни изоҳланаётган бўлакларнинг мавжудлиги, кесимлар бир хил бўл- ганда, уларнинг бир ўринда умумлашган ҳолда берилиши ва бошқа хусусиятлар қўшма гап таркибий қисмларини грамматик структура томондан бир-бирига яхлит боғлаб қўяди.

  2. Қўшма гап таркибидаги гапларнинг интонация жиҳатдан ҳам ўзига хос хусусияти бор. Қўшма гап таркибидаги бир гапнинг интонацияси ва ҳар икки гап орасидаги пауза иккинчи бир гапни талаб этади; интонация қўшма гапнинг охирида тугалланади.

Демак, қўшма гапни ташкил этган гаплар мазмуни, грамматик қурилиши ва интонадияси билан алоҳида қўлланувчи мустақил содда гаплардан фарқ қилади. Шунинг учун ҳам ҳар қандай сод­да гапни бириктириб, қўшма гап ҳосил қилиш мумкин эмас.
Узбек тилида қўшма гаплар маълум мйзмун муносабатларини ифодалаши, грамматик белгилари, тузилиши ва интонациясига кўра, уч типга бўлинади:

  1. Боғловчисиз қўшма гаплар.

  2. Боғланган қўшма гаплар.

  3. Эргаш гапли қўшма гаплар.

Қўшма гапларнинг тузилиши
Қўшма гап маълум воситалар билан ўзаро жипс боғланган гаплар бирикмасидан иборат. Маълум мазмунни ифодалашда хиз­мат қилган гаплар грамматик, лексик-грамматик ва лексик воси­талар ёрдами билан ўзаро бирикади. Бундан тапщари, қўшма гап­ни тузишда қўшма гап қисмларининг замон муносабати, гаплар­нинг интонадияси ва ўринлашишининг ҳам роли каттадир. Кўрса- тиб ўтилган воситалар фақат қўшма гапни тузиб қолмасдан қўш- ма гап қисмлари орасида маълум семантик муносабатларнинг ўр- натилиши учун ҳам хизмат қилади.

  1. Грамматик воситалар. Қўшма гапни ҳосил қилувчи грамматик воситаларга боғловчилар, юкламалар, кўмакчилар, ке­лишик формантлари киради. Бу воситалар билан боғланган ва эр­гаш гапли қўшма гаплар тузилади (бу воситалар қўшма гапнинг ҳар қайси турида алоҳида изоҳланади).

  2. Лексик-грамматик воситалар. Қўшма гапни тузишда хизмат қилган лексик-грамматик воситаларга сифатдош, равишдош, шарт феъли, буйруқ феъли, ҳаракат номи шакллари киради. Бу сўз турлари, ўз семантикаларига кўра, маълум бирик- мада, конструкцияда қўшма гапни тузишда хизмат қилади (бу воситалар эргаш гапли қўшма гаплар бобида изоҳланади).

  3. Лексик, воситалар. Махсус лексик воситалар ва ай­рим гап бўлакларининг семантикаси, функцияси, ўрни қўшма гап­ни тузишда, маълум мазмун муносабатларининг ифодаланишида муҳим воситачилик ролини ўйнайди. Лексик воситалар қўшма гапнинг ҳамма турида қўлланади. Аммо қўшма гапни тузишда грамматик ва лексик-грамматик воситалар қўлланган ўринларда лексик воситаларнинг роли сусаяди, аммо йўқолмайди. Айниқса, боғловчисиз қўшма гапларда лексик воситаларнинг роли каттадир, улар боғловчисиз қўшма гапни тузувчи асосий восита бўлиб хиз­мат қилади.

Қўшма гапни тузувчи лексик воситаларнинг қуйидаги кўри- нишлари бор:

  1. Айрим'лексик элементлар. Боғловчисиз қўшма гап­ни ташкил этган гапларни бир-бирига боғлашда шу гаплар тар- кибидаги айрим лексик элементлар ва баъзи гап бўлакларининг роли каттадир. Бу хил лексик элементлар боғловчилик функция- сини турлича бажаради.

  1. Айрим кириш бўлак ва кириш; бирикмалар ҳамда айрим суз бирикмалари қўшма гапларни ҳосил қилишда хизмат қилади. Бундай бўлак ҳамда бирикмалар биринчи қисми таркибида бўлса, мазмунан сўнгги гапни, агар иккинчи қисми таркибида бўлса, ол~ динги гапни талаб этади.

Изоҳлаш муносабатини ифодалаш учун яъни, умуман, бир суз билан, бошқача айтганда, масалан, қисқаси, бунинг устшга, щисца- сини айтганда, шу билан бирга, тўғрироғи ва шу каби сўз ва ибо- ралар қўлланади: Ижтимоий аҳволларини сўрайман, яъни бой- ми, бечорами, дещонми, чорвадорми? (С. И.).
Қиёслаш муносабатини ифодалаш учун шунга қарамай, шун­дай бўлса-да, афсус (афсуски), аксинча, акс ҳолда, ҳақиқатда, биринчидан, иккинчидан, бир томондан, иккинчи томондан, мщар- рар, менинг фикримча, унингча, бахтга царши, бундан ташщри каби кириш бўлак ва кириш бирикмалар ишдатилади: Ҳуринисо икки ёқлама қайғуга цолди: бир томондан, эрига ичи ачиса, иккин­чи томондан, ўғлининг ноцобиллигидан куйиб жизғинак бўлаёзди (А. Қ а ҳ ҳ о р). Булар билан крронғида сўзлашганига севинди, акс ҳолда кўкариб шишган башараси чапанининг иззат нафсини сўн- дирган бўлар эди!(Ойбек). Бу имо-ишораларга баъзи одамлар таажжубланди, баъзилар тайинли жавоб бермади, масалан, Уми- да хайрихоҳлик билдирса ҳам, мушукнинг зулмидан қутулиш учун унинг бўйнига қўнғироқ осиш энг яхши нарса, лекин бу қўнғироц- ни ким осади дегандай цилди (А. Қаҳҳор). Лекин бу нарса Қаландаровнинг тафтини босолмади, аксинча, юрагига ўт ёщлди (А. Қаҳҳор).

Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish