ЎҚув адабиёти овқатланиш


Ҳомиладор ва эмизикли аёллар овқатланиши



Download 2,56 Mb.
bet227/264
Sana22.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#574041
1   ...   223   224   225   226   227   228   229   230   ...   264
Bog'liq
Овқатланиш гигиенаси - 2011

Ҳомиладор ва эмизикли аёллар овқатланиши


Рационал овқатланиш ҳомиладорликнинг ижобий кечиши, ҳомиланинг ривожланиши, туғруқ жараёни ва чақалоқ саломатлигининг муҳим шартидир. Ҳомиладорликнинг биринчи ярмида аёлларнинг овқатланиши макронутриентлар сони бўйича унинг ҳомиладорликкача бўлган овқатланишидан фарқ қилмаслиги лозим. Бунда органогенез (ҳомиладорликнинг биринчи триместри) даври учун рационнинг озуқавий ва биологик қиймати қанчалар муҳимлигини ҳисобга олган ҳолда, ҳар куни тўлақонли оқсил ва микронутриентлар оптимал физиологик миқдорларда


тушиб туриши таъминланиши шарт.
Ҳомиладорликнинг иккинчи ярмида (5 ойдан кейин) ҳомиланинг, плацентанинг, сут безларининг, бачадоннинг вазни ошиши туфайли ҳам қарийб барча нутриентларга бўлган талаб ошади (5.7-жадвал). Айни пайтда қувват сарфланиши қувват истеъмолига мос бўлишини қатъий назорат қилиш зарур. Тана массаси индексини бутун ҳомиладорлик даври мобайнида 25 кўрсаткичи атрофида сақлаш зарур. Масалан, бўй 160 сантиметр бўлган пайтда тана вазни қўшилиши 55 дан 64 килограммгача ортиши мумкин. Ҳомиладорликнинг иккинчи ярмида тана вазнининг қўшилиши ҳафтасига 300 ... 350 г.дан ошмаслиги лозим.

5.7-жадвал Аёллар (жисмоний фаоллик коэффициенти 1,4), шунингдек, ҳомиладор ва эмизикли аёлларнинг озуқа моддалари ва қувватга бўлган


физиологик эҳтиёжининг суткалик меъёри




Ёш

Қув- ват, ккал

Оқсиллар, г

Ёғ- лар, г

Угле- вод- лар, г

Минерал моддалар, мг

жа- ми

ш.ж. ҳай-
вон

Каль- ций

Фос- фор

Маг- ний

Те- мир

Рух

Йод

18...29

2000

61

34

67

289

1000

1200

400

18

15

0,15

30...39

1900

59

33

63

274

1000

1200

400

18

15

0,15

40...59

1800

58

32

60

257

1000

1200

400

18

15

0,15

Жисмоний

фаоллик ва

ёшга мос меъёрга

қўшимча










Ҳомиладор- лар

+350

30

20

12

30

300

450

500

20

5

0,03

Эмизикли аёллар:
1 ... 6 ой
7 ... 12 ой

+500
+450

40
30

26
20

15
15

40
30

400
400

600
600

50
50

15
15

10
10

0,05
0,05

(5.7-жадвалнинг давоми)



Витаминлар



Мис*, мг



Мар- га- нец*, мг



Фтор*, мкг



Хром*, мкг



Мо- либ- ден* мкг

С,
мг

А,
мкг рет. экв.

Е,
мг

D,
мкг

В1,
мг

В2,
мг

В6,
мг

Ни-
а- цин, мг

Фо- лат, мкг

В12,
мкг

70

800

8

5

1,1

1,3

1,8

14

200

3

1,5

...

2

...

1,5

...

50

...

75































3,0

5

4,0

200

...











































250

70

800

8

5

1,1

1,3

1,8

14

200

3

1,5

...

2

...

1,5

...

50

...

75































3,0

5

4,0

200

...











































250

70

800

8

5

1,1

1,3

1,8

14

200

3

1,5

...

2

...

1,5

...

50

...

75































3,0

5

4,0

200

...











































250







Жисмоний фаоллик

ва ёшга мос меъёрга

қўшимча













20

200

2

10

0,4

0,3

0,3

2

200

1

Қўшимча меъёрланмайди, шифокор

томонидан индивидуал равишда































40

400

4

10

0,6

0,5

0,5

5

100

1

маромлаштирилади

40

400

4

10

0,6

0,5

0,5

5

100

1




* Истеъмолнинг хавфсиз даражаси
Ҳомиладорликнинг иккинчи триместридан бошлаб углевод (моно- ва дисахарид)ларни истеъмол қилишни чеклаб қўйиш зарур, чунки углеводлар миқдори ва ҳомиланинг вазни орасида бевосита боғлиқлик борлиги исботланган. Қанд миқдори 40 ... 50 г/сут.дан ошмаслиги лозим. Рациондаги ўсимлик (кунгабоқар, жўҳори, зайтун) ёғлари улушини умумий ёғлар миқдорининг 40 % игача ошириш керак. Бунда рациондан қийин эрийдиган (қўй ва мол) ёғлари ва маргарин чиқариб ташланади. Тўлақонли оқсилга бўлган эҳтиёж (барча оқсилларнинг 55 % и) гўшт ва балиқ (25 %), сут ва сут маҳсулотлари (25 %) ва тухум (5 %) ҳисобидан қондирилиши керак.
Ҳомиладорларнинг кундалик рациони иложи борича ранг-баранг бўлмоғи лозим (5.8-жадвал).
5.8-жадвал

Ҳомиладор, янги кўзи ёриган ва эмизикли аёллар учун тавсия этилувчи озиқ-овқатларнинг суткалик тахминий тўплами


Маҳсулот

Ўлчов
бирли- ги

Ҳомила- дорлар

Кўзи ёриганлар (туғруқхоналарда)

Эмизик-
ли аёл- лар

Жавдар нон

г

100

150
200
18
100
300
500
15(+200г мева ва
200 мл шарбат уйдан бериб юбо- рилганлари билан) 20(+300 г уйдан бериб юборил- ганлари билан) 200
100
400
( 200 мл уйдан бериб юборил- ганлари билан)
60
25

60
6
1
100
10

100

Буғдой нони

г

100

200

Буғдой уни

г

50

25

Ёрмалар ва макаронлар

г

60

60

Картошка

г

300

200

Сабзавотлар, ошкўкилар

г

500

500

Мевалар, резаворлар,

г

250

500

шарбатлар










Қуруқ мевалар



г




20



20

Гўшт, парранда гўшти



г




180



170

Балиқ

г

100

100

Янги сут

мл

250

300

Сут-қатиқ маҳсулотлари

мл

200

500

Ёғсиз творог



г




100



80

Сметана

г

30

20

Пишлоқ

г

15

10

Сарёғ

г

20

35

Ўсимлик ёғи

дона

25

20

Тухум

г

1

½

Шакар, ширинликлар

г

50

60

Туз

г

6

6

Эркин суюқлик (сув, чой, сут, компотлар, суюқ овқатлар)ни 1,0 ... 1,2 литрдан ошиқ истеъмол қилмаслик керак. Ош тузини истеъмол қилиш ҳам назоратни ва ҳомиладорликнинг охирига бориб 5 ... 6 г/сут. гача камайтиришни талаб қилади. Ҳомиладорлик пайтида микронутриентларга бўлган эҳтиёж қарийб икки баробар ошади, буни эса анъанавий озиқ-овқат маҳсулотлари ҳисобидан (айниқса, қиш-баҳор даврларида) тўлдириб бўлмайди. Бундай вазиятда рационга тўйинтирилган маҳсулотлар ва поливитаминли дориларни киритиш керак бўлади.
Эмизикли аёллар оптимал рационининг кимёвий таркиби ҳомиладорларнинг овқатланишидан нафақат умумий миқдорига кўра, балки макронутриентларнинг нисбатига кўра ҳам аҳамиятли фарқланади. Ҳайвон оқсилининг улуши умумий оқсилнинг 60 ... 70 % игача ошади, ўсимлик ёғи эса умумий ёғнинг 25 % игача камаяди. Эмизикли аёл рациони нутриентограммасининг характеристикаси ҳақиқий эҳтиёжларга мос бўлиб, лактациянинг миқдорий ва сифатий нисбатлари оптималлигини сақлаб туриш билан боғлиқдир. Рациондаги суюқлик миқдори 2 литрдан кам бўлмаслиги лозим.
Шу билан бирга, ҳомиладор ва эмизикли аёллар овқатланишида қуйидаги озиқ-овқатларни иложи борича камроқ истеъмол қилиниши лозим:

  • ҳайвон ёғи ва қандга бой маҳсулотлар, маргарин;

  • тузланган ва дудланган озиқ-овқатлар гуруҳи;

  • аллерген потенциали ошиқ бўлган;

  • таркибида овқат қўшимчалари бўлган.

Аллергия ёки кўтара олмаслик ҳолатлари юз беришининг олдини олиш учун аёл илгари истеъмол қилмаган озиқ-овқатлардан эҳтиёткорлик билан фойдаланиш керак.
Болани эмизиш пайтида рациондан барча ўткир зираворлар ва баъзи таъм берувчиларни, пиёз, саримсоқпиёз, ёввойи саримсоқпиёз, аччиқ қаҳва ва чойни, алкоголли ичимликларни, шу жумладан, пивони ҳам чиқариб ташлаш талаб этилади. Санаб ўтилган маҳсулотлар сутга ёқимсиз таъм ва хид беради. Алкоголлар эса тезгина сутга ўтади ва болада неврологик бузилишларни юзага келтиради. Эмизикли аёл овқатланишига аллергенлик потенциали юқори бўлган озиқ-овқатлар: шоколад, какао, цитрус мевалар, ёнғоқлар, асал, помидор, тухум, қулупнай, увилдириқ (икра), креветкаларни эҳтиёткорлик билан киритиб, эмизилгандан сўнг боланинг ҳолати диққат билан баҳоланиши керак. Бодринг, олхўри, ўрик (туршак), анжирни ўта кўп истеъмол қилиш натижасида болада ошқозон-ичак йўллари бузилишлари (диспепция, метеоризм) пайдо бўлиши мумкин. Айнан шунақанги сабабга кўра эмизикли аёлнинг рационидаги узум чекланиши (ёки чиқариб юборилиши) керак.
Одатда 6 ... 9 ой давом этадиган меъёрий лактация туғруқдан кейинги даврнинг ижобий кечишига ва аёл тана вазнининг меъёрига келишига ёрдамлашади, фақат бунда оптимал ҳаракат фаоллиги тартибига риоя қилиниши шарт.

      1. Download 2,56 Mb.

        Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   223   224   225   226   227   228   229   230   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish