ЎҚув адабиёти овқатланиш


Болалар озиқ-овқат маҳсулотлари ассортиментларини ишлаб чиқариш ва айлантиришга бўлган санитария-гигиена талаблари



Download 2,56 Mb.
bet226/264
Sana22.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#574041
1   ...   222   223   224   225   226   227   228   229   ...   264
Bog'liq
Овқатланиш гигиенаси - 2011

Болалар озиқ-овқат маҳсулотлари ассортиментларини ишлаб чиқариш ва айлантиришга бўлган санитария-гигиена талаблари. Болалар овқатланиши маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ишлатилувчи хом- ашё болалар организмининг физиологик эҳтиёжлари ва метаболик имкониятларига тўлиқ мос келиши шарт. Болалар овқатланиши учун мўлжалланган озиқ-овқат маҳсулотлари оммавий истеъмол учун мўлжалланган худди шунақа маҳсулотлардан фарқ қилиб, уларнинг тайёрланиши учун таркибидаги туз ва ёғи камайтирилган, овқат қўшимчалари чекланган, ўткир аччиқ зираворлари бўлмаган нисбатан юқорироқ сифатга эга бўлган хом-ашёдан фойдаланилади ва улар амалдаги санитария ва эпидемиология қоидалари ва меъёрларига мувофиқ ҳолда хавфсизлик кўрсаткичларининг оширилган талабларига жавоб бера олади. Болалар овқатланиши маҳсулотлари болалар организмининг физиологик эҳтиёжларини таъминлаши керак.
Янги маҳаллий маҳсулотларни ишлаб чиқариш ёки хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг озуқавий қиймат кўрсаткичларини чекловчи санитария- эпидемиология қоидалари ва меъёрларидан фарқ қилувчи янги маҳсулотларини олиб кириш ушбу маҳсулотларнинг мақсадга йўналтирилганлигига мувофиқ ҳолда Ўзбекистон республикасида ўрнатилган қонунчилик тартибларига мувофиқ ҳолда амалга оширилади.
Янги болалар овқатларини ишлаб чиқаришда уларнинг мажбурий сертификатланиши зарурияти ҳисобга олинади. Барча болалар озиқ- овқатлари ассортименти учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигидан келиб чиққан ҳолда тақдим этилувчи техник хужжатлар ва болалар озиқ- овқат маҳсулотларининг меъёрий хужжатларга мос келиши (мос келмаслиги) ҳақидаги санитария-эпидемиология экспертизаси асосида белгиланган намунадаги давлат қайдининг гувоҳномаси берилиши шарт. Ўзбекистон Республикасига импорт қилинувчи болалар озиқ-овқат маҳсулотлари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги талабларига жавоб бера олиши шарт.
Гўдак ёшидаги болалар озиқ-овқатлари, одатда, донали майда герметик ўрамларга қадоқланган ҳолда чиқарилади; болалар овқатланиши учун суюқ маҳсулотлар хажми 0,35 литрдан катта бўлмаган ўрамларга қадоқланган ҳолда чиқарилади. Болалар овқатлари ҳақидаги маълумотлар (ёрлиқ)да унинг қўлланиш соҳаси ва ёшга оид тавсиялар берилади.



      1. Download 2,56 Mb.

        Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   222   223   224   225   226   227   228   229   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish