ЎҚув адабиёти овқатланиш


ППО тарқатилиши қоидалари



Download 2,56 Mb.
bet223/264
Sana22.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#574041
1   ...   219   220   221   222   223   224   225   226   ...   264
Bog'liq
Овқатланиш гигиенаси - 2011

ППО тарқатилиши қоидалари. Парҳез-профилактика озиқ-овқатлари фақатгина “Ўта зарарли меҳнат шароитларида ишлаш билан боғлиқ бўлганлиги учун текин ППО олиш ҳуқуқини берадиган касблар, лавозимлар ва ишлаб чиқаришлар рўйхати” томонидан берилиши кўзда тутилган ишчиларга, ушбу ишлаб чиқаришлар иқтисодиётнинг қандай соҳаларига алоқадорлиги, шунингдек, ташкилий-ҳуқуқий шакли ва иш берувчиларнинг мулкчилик шаклидан қатъи назар, текин берилади. Юқорида кўрсатиб ўтилган Рўйхатга киритиладиган ўзгаришлар ва тўлдиришлар Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг қарорларига кўра Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Парҳез-профилактика озиқ-овқатлари ишчиларга ишлаб чиқаришда уларнинг ҳақиқатан ҳам ишлаётган кунларида кўрсатилган ишни иш кунининг камида ярми мобайнида бажарган пайтларида, шунингдек, меҳнат лаёқатини вақтинча йўқотган кунларида агар касаллик ўз хусусиятларига кўра касбий касаллик бўлса ва бемор касалхонага ётқизилмаган бўлган тақдирдагина берилади.
Парҳез-профилактика озиқ-овқатлари қуйидагиларга ҳам берилади:

  1. қурилиш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-қурилиш ва ишга тушириш ишларида банд бўлган ишчиларга, ўта зарарли меҳнат шароитларида тўлиқ иш куни билан ишловчиларга, буларда асосий ишчиларга ҳам, таъмирлаш ходимларига ҳам ППО берилиши кўзда тутилади;

  2. жиҳозларни тозалаш ва таъмирлаш ёки корхонанинг цехи (участкаси)да консервациялашга тайёрлаётган ишчиларга, ППО берилиши кўзда тутилган ишчиларга;

  3. касб касаллиги оқибатида ногирон бўлиб қолганларга, агар ишининг хусусиятлари оқибатида келиб чиққан ногиронлик бошланиши олдидан ППодан фойдаланган бўлса – ногиронлик тугагунига қадар, аммо ногиронлик берилганидан кейин бир йилдан кўп эмас;

  4. текин ППО олиш ҳуқуқига эга бўлган ва ишининг хусусиятларига кўра келиб чиққан касб касаллигининг бошланғич ҳолатлари пайдо бўлганлиги оқибатида вақтинча бошқа ишга ўтказилган ишчиларга – бир йилдан ошиқ бўлмаган муддат давомида;

  5. ҳомиладорлик ва туғруқ таътили бошлангунига қадар текин ППО олиш ҳуқуқини берадиган касб, лавозим ва ишлаб чиқаришда банд бўлган аёлларга – ҳомиладорлик ва туғруқ бўйича таътилининг бошидан-охиригача. Агар ҳомиладор аёллар зарарли омиллар билан алоқани йўқотиш учун шифокор хулосасига кўра бошқа ишга ўтказилса, ППО уларга таътилгача бўлган давр ва таътил мобайнида берилади. Кўрсатиб ўтилган сабабларга кўра бошқа ишга ўтказилган аёлнинг бир ярим ёшгача бўлган фарзанди бўлса, унга ППО то фарзанди бир ёшга тўлгунига қадар берилади.

Парҳез-профилактика озиқ-овқатлари қуйидаги ҳолларда берилмайди:

  • ишланмаган кунларида;

  • таътил кунларида;

  • хизмат сафарлари кунларида;

  • ишлаб чиқаришдан узилган ҳолда ўқиш кунларида;

  • ППО берилмайдиган бошқа участкаларда ишлаган кунларда;

  • давлат ва жамоатчилик мажбуриятларини бажариш кунларида;

  • умумий касалликлар бўйича вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даврида;

  • даволаниш учун касалхонада ёки санаторийда бўлган кунларда.

ППО олиш ҳуқуқига эга бўлган, аммо саломатлик ҳолатига кўра ёки яшаш жойи узоқ бўлганлиги туфайли вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даврида ёки касб касаллиги оқибатидаги ногирон бўлиб қолганлар ошхонадан ППО ололмаган пайтларида ташкилотнинг тиббий-санитария хизматининг, бундай хизмат бўлмаган тақдирда – давсанэпидназоратни амалга ошириш ваколатига эга бўлган ҳудудий муассасаларнинг мувофиқ маълумотномасига кўра тайёр овқат кўринишидаги ППОни уйга олиб кетишларига руҳсат берилади. ППО уйга бериб юборилишининг бундай тартиби бир ярим ёшгача бўлган фарзанди бор аёллар зарарли ишлаб чиқариш омиллари билан алоқани йўқотиш учун бошқа ишга ўтган ҳолатларда ҳам қўлланилади. Бошқа барча ҳолатларда ППОнинг уйга тайёр таом сифатида берилишига йўл қўйилмайди. ППОни ўтган вақт учун берилишига ва ўз вақтида олинмаган ППО учун пуллик тўлов тўланишига руҳсат берилмайди.
Иссиқ нонушталар тайёрланиши ва берилиши амалга ошириладиган жамоатчилик овқатланиши ташкилотлари тўлиқ технологик циклдаги корхоналар сирасига киритилиши ва тузилиши ҳамда таркибига қўра амалдаги санитария меъёрлари ва қоидаларига тўлиқ мос келиши керак.
ППО тайёрланиши ва тарқатилиши таомлар картотекаси томонидан тасдиқланган тўлиқ иш ҳафтаси (5 ... 7 кун) тахминий таомномасида кўзда тутилган маҳсулотлар рўйхатига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилади. Таомлар картотекасига мувофиқ равишда ҳар кунга ёйма таомнома тайёрланади. Иссиқ нонушталарни юқори малакали (парҳез таомларини тайёрлаш технологияси бўйича махсус билимга эга бўлган) ва белгиланган тартибда парҳез (даволаш, профилактика) ва витаминли овақтлар тайёрлашга рухсат берилган ошпазлар тайёрлаши лозим.
ППО учун таомлар тайёрлашда қовуриш, фритюрда ва очиқ оловда тайёрлаш каби пазандалик ишлови бериш усулларидан фойдаланилмайди. ППО рационлари таркибига тузланган, дудланган, маринадланган маҳсулотлар, колбаса маҳсулотлари, кремли пазандалик маҳсулотлари, консервалар киритилмайди. Қийин эрувчан ёғлар, ўткир зираворлар, сирка, аччиқ дориворлардан фойдаланилмайди.
Иссиқ нонушталар кўринишида ташкил этилган овқатланиш ишчи учун оптимал озиқ-овқат танлови намунаси сифатида хизмат килиши керакки, у бошқа мустақил овқат истеъмоллари (уйда)ни ҳам шундай амалга оширмоғи керак. Давсанэпидназоратни амалга ошириш ваколатига эга бўлган тиббий ходимлар ва ҳудудий муассасалар ходимлари томонидан ўтказилувчи гигиена бўйича ўқитиш тадбирлари шундай кўникмаларни ҳосил қилишга қаратилиши керак. Улар суҳбатлар, маърузалар ўтказишни режалаштиришади, кўргазмали тиббий ташвиқот воситалари (эсдаликлар,
плакатлар, буклетлар ва ҳоказолар)ни тайёрлашади ва тарқатишади (илишади). Ишчининг бутун кунлик рациони профилактика овқатланиши талабларига мос ҳолда тузилганидагина максимал даражадаги ППО самарадорлигига эришиш мумкин. ППОдан фойдаланувчи ишчиларнинг текин озиқ-овқат тарқатилиши қоидалари билан таништирилиши меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича таништирув инструктажининг мажбурий дастурига киритилиши керак.
Ишчиларнинг белгиланган қоидаларга биноан ППО билан таъминланиши учун масъулият иш берувчига юклатилади. Ўта зарарли меҳнат шароитидаги иш билан банд ишчиларга ППО тарқатилишини назорат қилиш давсанэпидназоратини амалга ошириш учун ваколатли мувофиқ хизматлар, ҳудудий муассасалар тимсоли давлат томонидан амалга оширилади, шунингдек, жамоа шартномаси доирасида мувофиқ касаба қўмиталари идораларининг назорати остида бўлади.



    1. Download 2,56 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   219   220   221   222   223   224   225   226   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish