Мускулларни ишини таъминлашдаги асосий энергия манбаи бу углеводлардир. Улар организмда аэроб ва аноэроб йўллар билан оксидланиш хусусиятига эгадирлар. Тезлик, куч ишлатиладиган спортнинг барча турлари, организмда гликолизнинг кучайиши ишчи гипоксияси ҳамда кислород етишмовчилиги билан кечади. Углеводлар энергия манбаи бўлиши билан бирга, гипоксияда ацидотик ўзгаришларни камайтиришга ёрдам беради. Спортнинг барча турларида углеводларга бўлган талаб кўпаяди. Шундай қилиб спортчилар овқатланишда углевод-оқсилли овқатланиш характерлидир. Яқин даврларгача организмдаги углеводни резерви қондаги қанд миқдорини меьёрда ушлаб туриш учун кетади, шунинг мускуллар ишини таьминлаш учун тез ҳазм бўлувчи, углеводлар (глюкоза) керак дейилади. Аммо текширишлар шуни кўрсатадики, узоқ муддатли спорт зўриқишларида ҳам углевод резервлари сақланиб қолади.
Углеводларга эҳтиёж, интенсив жисмоний тренировка кунларида эркаклар учун 615-583г, аёллар учун 477-546 г, 1кг тана вазнига ҳисобланганда 8-10 г ни ташкил этади. Суткалик нормада 1/3 кисмини тез ҳазм бўлувчи углеводлар (шакарлар), 2/3 қисмини крахмал ташкил этиш керак.
Витаминларга эҳтиёж.
Кўп жисмоний зўриқиш ёки организмнинг исиши билан кечадиган спорт машқларида витаминларга бўлган эҳтиёж ортади.
Алмашнув жараёнларининг кучайиши, оқсил ва углеводга бой бўлган кўп калорияли овқат рационлари ҳам витаминларга бўлган эҳтиёжини оширади.
Спорт фаолияти давомида барча витаминлар организмга яхши таьсир кўрсатади. Улар спортчиларнинг иш қобилиятини оширади, тренировкадан кейинги тикланиш даврини қисқартиради. Аскорбин кислотаси ва тиаминнинг таьсири кўпроқ ўрганилган.
Уларни қўшимча миқдорда рационга киритиш чарчаш ҳолатларини тез камайтиради Аскорбин кислотаси ва тиаминга бўлган талаб жисмоний зўриқиш характерига қараб Н.И.Яковлев томонидан тавсия этилган.
Жисмоний зўриқиш
Характери
|
тиамин
|
Аскорбин
кислотаси
|
Жисмоний меҳнат
|
0,6-
|
15-18
|
Максимал ва субмаксимал
|
1,1
|
25-
|
интенсивликдаги куч ва тезлик билан
|
|
|
боғлиқ спорт зўриқишлари
|
|
|
Спор машғулотларининг
|
2,0
|
30
|
давомийлиги
|
|
|
Спортчиларнинг кундалик овқатланишдаги витаминлар нормаси жисмоний меҳнат билан шуғулланувчи ишчилар учун белгиланган нормага тенг.
Спортчиларни витамин билан таъминлашда кўп миқдорда витамин В6 ни киритиш ҳам зарур пиридоксин менотроп хусусиятга эга бўлиб кучли жисмоний зўриқишларда аденозинтрифосфатизани ресинтезини тезлаштиради. Охирги вақтларда витамин Е (токоферол)га ҳам катта аҳамият берилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |