Болаларнинг табиий овқатлантирилишида қўшимча овқат маҳсулотлари ва таомларини киритишнинг тахминий схемаси (кунига)
Озиқ-овқат,
таом
|
Ўлчов
бирлиги
|
Ёш, ой
|
3
|
4
|
5
|
6
|
7
|
8
|
9...12
|
Мева шарбати
|
Мл
|
5...30
|
40...50
|
50...60
|
60
|
70
|
80
|
90..100
|
Мева пюреси
|
г
|
5...30
|
40...50
|
50...60
|
60
|
70
|
80
|
90...100
|
Сабзавот
|
г
|
–
|
10...100
|
150
|
150
|
170
|
180
|
200
|
пюреси
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Сутли бўтқа
|
г
|
–
|
–
|
50...100
|
150
|
150
|
180
|
200
|
Творог
|
г
|
–
|
–
|
10...30
|
40
|
40
|
40
|
50
|
Тухум сариғи
|
дона
|
–
|
–
|
–
|
0,2
|
0,5
|
0,5
|
0,5
|
Гўшт пюреси
|
г
|
–
|
–
|
–
|
5
|
5...30
|
50
|
60...70
|
Балиқ пюреси
|
г
|
–
|
–
|
–
|
–
|
–
|
5...30
|
30...60
|
Кефир, сут-қа-
|
мл
|
–
|
–
|
–
|
–
|
200
|
200
|
400...50
|
тиқ маҳсулот-
|
|
|
|
|
–
|
|
|
0
|
лари, “кейин-
|
|
|
|
|
|
|
|
|
ги аралашма”
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Янги сут (таом
|
мл
|
–
|
–
|
10 0
|
|
200
|
200
|
|
тайёрлаш
|
|
|
|
|
200
|
|
|
200
|
учун)
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Қоқ нон,
|
г
|
–
|
–
|
–
|
|
5
|
5
|
|
печеньелар
|
|
|
|
|
3...
|
|
|
10...15
|
Олий навли
|
г
|
–
|
–
|
–
|
5
|
5
|
5
|
|
буғдой нони
|
|
|
|
|
|
|
|
10
|
Ўсимлик ёғи
|
г
|
–
|
–
|
1 ... 3
|
–
|
5
|
5
|
|
(таомларга)
|
|
|
|
|
|
|
|
6
|
Сарёғ
|
г
|
–
|
–
|
–
|
3
|
4
|
5
|
|
(таомларга)
|
|
|
|
|
|
|
|
6
|
|
|
|
|
|
4
|
|
|
|
Чақалоқларнинг аралаш ва сунъий овқатлантирилиши фақатгина гипогалактика ҳолатларида, кўкрак сути тўлақонли ишлаб чиқарилишини тиклашнинг иложи бўлмаганда ёки тиббий сабабларга кўра (она ёки бола касаллигида) кўкрак сути билан эмизиб боқишнинг иложи йўқ бўлганидагина тайинланади. Бундай ҳолатларда 5 ... 6 ойликкача бўлган ёшдаги болаларнинг рационал сунъитй овқатлантирилишини саноат миқёсида ишлаб чиқарилувчи махсус озиқ-овқатлар – она сутини алмаштирувчилар (мослаштирилган сут аралашмалари, озуқа формулалари) ташкил этиши керак.
Она сутини алмаштирувчилар – бу гўдак ёшидаги болаларнинг физиологик эҳтиёжларини қондириш учун сигир сути ёки бошқа чорва молларининг сути, соя оқсиллари асосида
тайёрланган ва она сути ўрнида ишлатишга мўлжалланиб, кимёвий таркиби бўйича унга максимал даражада
яқинлаштирилган суюқ ёки кукунсимон кўринишдаги озиқ-овқат маҳсулотларидир. Она сутини алмаштирувчилар қуруқ ва суюқ (ишлатиш учун тайёр), янги ва ивитилган турларга ажратилади.
Бола ҳаётининг 5 ... 6 ойидан бошлаб камроқ даражада мослаштирилган
“кейинги аралашма” деб аталувчи қўшимча овқат қўлланилади. Сунъий ва аралаш овқатлантиришда одатда 4,5 ... 5 ойликдан бошлаб қўшимча овқат киритилади.
Эмизикли ёшдаги болалар овқатланишининг ўхшаш кўрсаткичлари қуйидагилардир:
боланинг умумий ҳолати ва унинг психоэмоционал ривожланиш даражаси;
ёш меъёрига нисбатан жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари;
организм нутриентлар билан таъминланганлигининг лабораториявий кўрсаткичлари (овқат статусининг биологик маркерлари).
Гўдак ёшидаги болалар овқатланишининг иккинчи критик даври 1 дан 3 ёшгача бўлиб, бу вақтда бола ҳамма билан бирга овқатлана бошлайди ва овқат танловининг динамик стереотипи шаклланади. Ушбу ўтишнинг тўғри бўлиши бутунлай ота-оналарга боғлиқдир. Боланинг умумий дастурхонга ўтказилишининг асосий гигиеник вазифаси овқатланишда ширинликлар (шу жумладан, салқин ичимликлар), колбасалар, ёғли қандолатчилик маҳсулотлари, болалар овқатланишида ишлатилиши таъқиқланган овқат қўшимчалари бўлган маҳсулотлардан фойдаланишни чеклашдан иборатдир. Айни пайтда эса бола мунтазам равишда сутли (соғлом болалар учун чекланмаган миқдорда, исталган ёғлиликда) маҳсулотларни, сабзавот ва меваларни, гўшт ва балиқни, нон ва донли маҳсулотларни истеъмол қилишни
ўрганиши керак. Боланинг овқатланиш тартибига риоя қилиш муҳим аҳамиятга эга: у мунтазам равишда кунига 5 ... 6 марта овқатланиши керак.
Болалар овқатланишини ташкил қилиш. Мактабгача ёшдаги (3 дан 6 ёшгача) ва мактаб ёшидаги (6 дан 17 ёшгача) болалар овқатланишини ташкил қилишнинг гигиеник назоратини икки босқичи бор: 1) мактабгача таълим муассасаларида ва мактаблардаги ташкиллаштирилган болалар овқатланишининг санитария-эпидемиология назорати; 2) ота-оналарни ва болаларнинг ўзини рационал овқатланиш кўникмаларига гигиеник ўқитиш.
Мактабгача муассасаларда овқат рационларини тузишда болаларнинг ёши, уларнинг асосий нутриентларга бўлган эҳтиёжи, саломатлик ҳолати, индивидуал хусусиятлари, шунингдек, йил вақти, иқлимий, миллий ва бошқа ўзига хос томонлари ҳисобга олинади. Ҳозирги вақтда мактабгача таълим муассасаларидаги болалар овқатланишларини ташкил этиш учун болалар гуруҳларининг ёши бўйича ва болаларнинг қатнаш тартибига кўра табақаланган таҳминан 10 кунлик таомномалар ишлаб чиқилган. Мактабгача муассасадаги барча болаларга озуқа моддалари ва қувватга бўлган суткалик эҳтиёжининг 75 ... 80 % ини таъминловчи уч марталик овқат олишлари керак. Бола муассасада сутка давомида бўлганида, суткалик рационнинг 25 % ини ташкил этувчи тўртинчи марта овқатланиш киритилади. Мактабгача ёшдаги муассасаларда тайёр таомларнинг С витамини билан, зарурат туғилганида эса, бошқа витаминлар билан ҳам бойитилиши ўтказилади. Болаларнинг ташкиллаштирилган овқатланишини назорат қилиш тиббий ходимлар (ҳар куни) ва давсанэпидназоратни амалга ошириш учун ваколатли бўлган ҳудудий муассаса ходимлари (режали) томонидан амалга оширилади.
Дарсларда 5 соатдан ошиқ ўтирадиган мактаб ўқувчиларининг овқатланишини ташкиллаштириш гигиена нуқтаи назаридан барча синф болаларининг озуқа моддалари ва қувватга бўлган суткалик эҳтиёжининг энг камида 20 дан 25 % игача ташкил қилувчи нонуштани истеъмол қилишларини назарда тутади. Икки марталик овқатланиш (оптимал вариант) ни ташкил қилишда рацион болалар суткалик эҳтиёжининг камида 50 % ини таъминлаши керак.
Мактаб овқатланиши (тайёрлаш ва тарқатиш тури)ни ташкил этишнинг асосий шакллари қуйидагичадир:
ўзи тайёрловчи ошхоналар;
тарқатувчи тамаддихона (буфетлар);
“бортдаги” овқатланиш.
Ўзи тайёрловчи ошхоналар мактабдаги овқатланишни ташкил қилишнинг энг оптимал шакли бўлиб, ярим тайёр маҳсулотлардан мустақил равишда таомлар тайёрланиши, уларни ташиш ва қайта иссиқлик ишлови берилиши босқичи йўқлиги (озуқавий қиймат ва хавфсизликни таъминлаш нуқтаи назаридан олганда оптимал вариант), “шведча стол” тури бўйича овқатланишни ташкил этиш имконияти мавжудлиги билан ажралиб туради. Овқатланишни ташкил этишнинг ушбу шаклида тайёр таомларнинг кераклича С витамини билан бойитилиши осонгина амалга оширилади.
Тарқатувчи тамаддихона (буфет) лар ва “бортдаги” овқатланиш (тайёр овқатларнинг олдиндан индивидуал қадоқланиши ва музлатилиши)дан фойдаланилувчи мактаб овқатланишини ташкил этишда таомлар ихтисослаштирилган мактаб овқатланиши комбинати (тайёрловчи корхона)да тайёрланиб, кейин ташилади ва мармитларда ёки СВЧ-ўчоқларда иккиламчи иссиқлик ишлови берилади. Ушбу икки босқичли жараён витаминларнинг йўқотилиши ва таомларнинг органолептик хоссалари пасайиши билан бирга кечади.
Овқатланишни ташкил этиш шаклидан қатъи назарар, барча мактабларда болаларнинг рационал овқатланиш кўникмаларига гигиеник ўргатилиши ўтказилади. Гигиена нуқтаи назаридан, мактабларда ширин салқин ичимликлар, ширинликлар, қовурилган картошка – чипслар, тузланган ёнғоқлар ва бошқа яширин ёғ ва шакар манбаларини сотувчи автоматлар ўрнатилиши мақсадга мувофиқ эмас. Мактаб тамаддихонаси (буфет) ёки ошхоналарида кўрсатиб ўтилганларидан бошқа кремли қандолатчилик маҳсулотлари, картошка-фри, тезкор овқатланиш умумий шаҳар тармоғидагига ўхшаш таомлар (ҳам ирга ўраб пиширилган сосиска, кулча ичидаги котлетлар ва шу кабилар) сотилмаслиги керак. Мактаб овқатланишида синтетик овқат қўшимчаларини қўллаб ишлаб чиқариладиган колбасалар ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларидан фойдаланишни иложи борича чеклаш талаб этилади. Мактабдаги ишга яроқли музлатгичли ускуналар билан жиҳозланган тамаддихона (буфет) ассортиментига сутли маҳсулотлар (йогуртлар, десертлар, твороглар, музқаймоқлар ва ҳоказо), мевалар (бананлар, цитрус мевалари, олмалар), шунингдек, давсанэпидназоратни амалга ошириш учун ваколатли бўлган ҳудудий муассасалар томонидан руҳсат берилган сабзавотли ва аралаш салатлар (турган гапки, консервантлар ва бошқа овқат қўшимчалари қўшилмаган) бўлиши керак. Мактаблар жамоатчилик овқатланиши корхоналарига бўлган санитария-гигиена талаблари жамоатчилик овқатланиши ташкилотларига бўлган санитария талабларига тўла мос бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |