Сут (сут-қатиқ маҳсулотлари). Зарарли иш шароитидаги ишчиларга белгиланган меъёрларга мувофиқ текин сут ёки бошқа тенг қийматли озиқ- овқат маҳсулотлари берилади. Кенг профилактикага мўлжалланган иссиқ нонушталар (ўта зарарли меҳнат шароити мажмуасидан муҳофазалаш билан боғланган)дан фарқли ўлароқ сутни одатда муайян зарарли ишлаб чиқариш омили (моддаси)нинг таъсиридан алиментар профилактика қилиш учун берилади. Таъсиридан сақланиш учун профилактика мақсадларида сут истеъмол қилиш тавсия этилувчи зарарли ишлаб чиқариш омилларининг рўйхатида 1000 дан ортиқ номдаги кимёвий моддалар санаб ўтилади. Текин сут берилиши меъёри сменада 0,5 литрни ташкил этиб, бу қанча вақт давом этишининг аҳамияти йўқ.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан тасдиқланган Рўйхатда назарда тутилган ишлаб чиқариш омиллари мавжуд бўлган иш жойларида текин сут берилиши ишчиларнинг ҳақиқий иш билан банд бўлган кунларида амалга оширилади. Ишчиларга сут ўрнига 500 г миқдордаги сут- қатиқ маҳсулотлари (турли навдаги чучук қатиқ (кефир), био-кефир, простокваша, ацидофилин, ёғлилиги паст (3,5 % гача) ряженка, шунингдек, табиий мева-резавор мевалар қўшилган йогуртлар) берилиши мумкин. Алмаштиришга профилактикавий мақсадга мувофиқлик (пробиотик, десенсибилловчи таъсир ва ҳоказоларга эҳтиёж) ёки индивидуал янги сутни кўтара олмаслик асос бўлиши мумкин. Шу тариқа, антибиотиклар ишлаб чиқариш ёки қайта ишлов бериш билан банд бўлган ишчиларга янги сут ўрнига пробиотиклар билан бойитилган сут-қатиқ маҳсулотлари
(бифидобактериялар, нордон-сут бактериялари) ёки янги сут асосида тайёрланган колибактерин берилиши мумкин.
Сут тарқатилиши ва истеъмол қилиниши тамаддихоналар, ошхоналарда ёки санитария-гигиена талабларига мос равишда махсус жиҳозланган хоналарда амалга оширилиши лозим. Сут ўрнига пул тўланиши, уни бошқа тенг қийматли озиқ-овқатлар (ишчиларга сут ўрнига берилиши мумкин бўлган, текин берилувчи тенг қийматли озиқ-овқат маҳсулотлари меъёрларида назарда тутилган)дан бошқа маҳсулотлар билан алмаштириш, шунингдек, бир ёки бир неча сменага олдиндан ёки ўтиб кетган сменалар учун сут бериш ва уни уйга бериб юборишга йўл қўйилмайди. Ўта зарарли меҳнат шароитлари билан боғлиқ равишда парҳез-профилактика овқатланишининг бошқа тури – иссиқ нонушта олувчи ишчиларга сут берилмайди.
Қўрғошиннинг ноорганик бирикмалари билан алоқада бўлувчи ишчиларга қўшимча равишда сут-қатиқ маҳсулотларига қўшимча равишда 2 г пектин у билан бойитилган консерваланган ўсимлик озиқ-овқат маҳсулотлари, ичимликлар, желе, жемлар, мармеладлар, мевали ва сабзавот- мевали шарбатлар ва консервалар тарзида берилади (пектиннинг ҳақиқий миқдори ишлаб чиқарувчи томонидан кўрсатилади). Ушбу маҳсулотларни 250 ... 350 г миқдордаги эти билан тайёрланган мева шарбатлари билан алмаштиришга руҳсат берилади. Сутни ва пектин билан билан бойитилган консерваланган ўсимлик озиқ-овқат маҳсулотлари, ичимликлар, желе, жемлар, мармеладлар, мевали ва сабзавот-мевали шарбатлар ва консерваларни, шунингдек, эти билан тайёрланган табиий мева шарбатларини бериш иш бошланиши олдидан амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |