ЎҚув адабиёти овқатланиш



Download 2,56 Mb.
bet218/264
Sana22.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#574041
1   ...   214   215   216   217   218   219   220   221   ...   264
Bog'liq
Овқатланиш гигиенаси - 2011

Иссиқ нонушталар. Ҳозирги вақтда иссиқ нонушталарнинг саккизта рациони ишлаб чиқилган ва қўлланилмоқда (ишлаб чиқариш зарарларининг
асосий гуруҳларига мос равишда). Иссиқ нонушталар (ППО рационлари) иш сменаси бошланиши олдидан берилади, босим ошган шароит (кессонлар, барокамералар, ғаввослик ишлари)да ишловчилар бундан мустасно бўлиб, уларга ППО иш тугаганидан сўнг берилади. Иссиқ нонушта суткалик қувват ва озуқа моддалари эҳтиёжининг камида 50 % ини ташкил этиши керак.
Рацион № 1 радиоактив моддалар ва ионловчи нурланиш манбалари билан алоқада ишлайдиган, шу жумладан: 1) уран ва торий рудаларини қазиб олишда; уран, торий, тритий, радий, торий-228, радий-228, актиний-228, полоний, трансуранли элементлар, уран ва торийнинг бўлиниш маҳсулотларини олиш ва қайта ишлашда бевосита банд бўлган (юклаш ва сақлаш ишлари ҳам шу жумладан); 2) тадқиқот, ташиш, тажриба-ишлаб чиқариш атом реакторларида, уларнинг прототипларида, критйиғмалар ва импульсли реакторларда, тажриба термоядро ускуналаридаги қудратли изотопли нурлантирувчи γ-ускуналарида банд бўлганлар учун ишлаб чиқилган. Рацион № 1 да 59 г оқсил, 51 г ёғ, 159 г углеводлар бўлиб, унинг таркибига қўшимча равишда 150 мг С витамини киритилади. Рацион организмга антиоксидант нутриентлар, липотроп субстратларнинг қўшимча тушишини таъминлаши ва организмнинг радиоюкламадан муҳофазаланишини таъминлаши, липидларнинг пероксидли оксидланишини бартараф этиши ва радиацион мутагенез асоратларини пасайтириши лозим.
Рацион № 2 ишлаб чиқаришда ноорганик кислоталар, ишқорли металлар, хлор ва фтор бирикмалари, фосфорорганик ва цианли бирикмалар билан алоқада бўладиган ишчиларнинг ППО учун мўлжалланган. Унда 63 г оқсил, 50 г ёғ, 185 г углевод бўлиб, унинг таркибига қўшимча равишда А витамини ва С витамини мос равишда 2 ва 100 мг миқдорда киритилади.
Рацион № 2а ишлаб чиқаришда хром ва хромли бирикмалар билан алоқада бўладиган ишчиларнинг ППО учун мўлжалланган. Рацион ушбу тоифадаги ишчилар овқатланишининг гипоаллергенлик йўналтирилганлигини таъминлаши керак. У ҳайвон оқсиллари ва алмаштирилмас аминокислоталар, ўсимлик ёғи (ПТЁК), витаминлар бўйича анчагина қатъий мувозанатлаштирилгандир. Рацион № 2а таркибида 52 г оқсил, 63 г ёғ, 156 г углеводлар, бўлиб, қўшимча равишда С витамини – 150 мг, А – 2 мг, РР – 15 мг, S-метилметионин – 25 мг, шунингдек, 100 мл “Нарзан” минерал суви киритилиши лозим.

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   214   215   216   217   218   219   220   221   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish