ЎҚув адабиёти овқатланиш


Радионуклидларнинг меъёрланиши



Download 2,56 Mb.
bet214/264
Sana22.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#574041
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   264
Bog'liq
Овқатланиш гигиенаси - 2011

Радионуклидларнинг меъёрланиши. Меъёрларни ишлаб чиқишда ксенобиотикларнинг ўртача суткалик маҳсулотлар тўпламидаги алоҳида маҳсулот турларидаги улуши, шунингдек, маълум бир ҳудуддаги озиқ-овқат маҳсулотлари таркибидаги ҳақиқий миқдори аниқланади.
Озиқ-овқат маҳсулотларидаги цезий-137 ва стронций-90 радионуклидларининг миқдори шундай ҳисобланадики, ҳақиқий бўлмаган шароитларда аҳолининг таркибидаги радионуклидлар МЙД даражасида бўлган барча озиқ-овқат маҳсулотларини бир йил давомида мунтазам истеъмол қилганида ҳам кутиладиган ички нурланишнинг самарали дозаси 5 мЗв. дан ошмайди. Бундан келиб чиқадики, инсон 70 йиллик умри давомида 350 мЗв, яъни Радиацион муҳофаза бўйича ҳалқаро комиссия нурланишнинг йўл қўйиш мумкин бўлган дозаси сифатида тавсия этган дозадан ошиқ олмайди.
Маҳсулотлардаги радиоактивлик даражасининг МЙД кўрсаткичларидан ошиб кетиши давлат санэпидназоратини амалга оширувчи идоралар ва бошқа назорат қилувчи давлат хизматларининг муайян озиқ-овқатларнинг аҳоли овқатланишида қўлланилишини тўхтатиб, уни кейинчалик зарарсизлантириб (дезактивация қилиб), қайта текширувдан ўтказиши ва хулоса чиқариши учун асос бўлади.
Радиоюкламани камайтиришнинг алиментар йўллари. Ифлосланишнинг дастлабки босқичларида уран ва плутоний бўлинишлари реакцияларида йод-131 кўп ажралиб чиқиши ва кўчиб юриш (миграцион) қобилияти юқори бўлганлиги сабабли ҳам, йод-131 алоҳида хавфга эга бўлади. Бироқ ярим парчаланиш даври қисқа бўлишининг шарофати билан тўғри ташкил этилган муҳофаза тадбирлари унинг зарарли таъсирини салмоқли пасайтиришга имкон беради. Радиоактив йод билан ифлосланиш ҳолатида критик маҳсулот – сутдир. Аҳолининг 2 ... 3 ҳафта (организмдан йоднинг самарали чиқиб кетиш даври) давомида тоза сут билан
таъминланиши унинг тўпланиш даражасини кескин пасайтиришга имкон беради, калий йодат ёрдамида дори-дармонли муҳофазалаш эса қалқонсимон безни қўшимча ҳимоялаш имконини беради. Ифлосланган сутга қайта ишлов берилиб, радиоактив йоднинг парчаланиб кетишини таъминлайдиган муддат давомида сақланадиган қуюлтирилган сут, пишлоқ, сарёғ ва бошқа шу каби маҳсулотларни тайёрлашда ишлатиш мумкин. Бошқа озиқ-овқат ва ем тайёрланувчи хом-ашёлар борасида ҳам худди шунақанги тавсиялар берилади.
Тўғри пазандалик ишлови берилиши озиқ-овқат маҳсулотларидаги ва суткалик рациондаги цезий-137 ва стронций-90 миқдорининг аҳамиятли пасайишига ёрдамлашади. Маҳсулотларга ишлов беришни илиқ оқар сувда яхшилаб ювишдан бошлаб, заруратга кўра ичимлик содаси эритмасидан фойдаланиш керак. Баъзи сабзавотлар (карам, пиёз, саримсоқ)ни ювишдан олдин уларнинг ифлосланган устки қаватини шилиб ташлаш мақсадга мувофиқдир. Гўштга механик ишлов бериш бириктирувчи тўқималарнинг ифлосланган жойларини олиб ташлашдан иборат бўлади. Тугунаклар, илдизмевалар ва меваларнинг пўсти арчилади, чунки ташқи қаватлардаги радионуклидлар этидагига нисбатан анчагина кўпроқ (умумий радиоактивликнинг 50 % игача) бўлади. Бундай чора айниқса юқори ифлосланган ҳудудларда жудаям муҳимдир.
Маҳсулотларга ишлов беришнинг кейинги босқичи – тоза сувда 2 .. 3 соат давомида ивитиб қўйишдир. Ушбу босқич радионуклидлар билан айниқса кўпроқ ифлосланган маҳсулотлар (янги ва қуритилган қўзиқоринлар, ўрмон ёнғоқлари ва ҳоказо) учун тавсия этилади. Гўшт ва чучук сув балиқларини пазандалик ишлови берилиши олдидан унча катта бўлмаган бўлакларга бўлиниб, сувда ивитиб қўйиш лозим.
Радиоактивлик билан ифлосланиш ошган шароитларда маҳсулотларга иссиқлик ишлови беришнинг ягона афзал усули – қайнатишдир. Овқатни бундай тайёрлаш усулига алоҳида афзаллик берилишининг сабаби шундаки, қайнатганда радионуклидлар ва бошқа ёт моддаларнинг салмоқли қисми қайнатилган сувга чиқиб кетади. Турган гапки, бу маҳсулотлар қайнатилган сув истеъмолга яроқсиздир. Маҳсулотни 5 ... 10 дақиқа қайнатиб, суви тўкиб ташланади, кейин уни бошқа сувга солиб, қайнатишда давом этилади ва бу сувни энди овқатланишда ишлатиш мумкин. Ушбу усул гўштли, балиқли, сабзавотли биринчи таомлар ва гарнирларни тайёрлаш учун қўл келади, аммо қўзиқоринларни икки марта 10 дақиқадан қайнатиб, ҳар сафар сувини тўкиб ташлаш тавсия этилади. Бунинг сабаби шундаки, ифлосланган ҳудудлардаги қўзиқоринлар радионуклидларнинг энг кўп қисмини ўзига йиғиб олиш хусусиятига эгадир.
Нуклидларни қайнатилган сув (шўрва)га чиқариб юборишда сувнинг тузли таркиби ва рН ҳам таъсир қилади. Айтайлик, картошка ва гўштдаги стронцийнинг қайнатилган сув (шўрва)га чиқиши қуйидагичадир (хом маҳсулотнинг фаоллигига нисбатан процентларда): дистилланган сувда – 30, ичимлик сувида – 57, нордон-сут кальцийли ичимлик сувида – 85. Пўсти арчилиб қайнатилган картошканинг меъёрий таъм хусусиятларини
таъминлайдиган (6 г/л) ош тузининг мавжуд бўлиши 45 % цезийнинг қайнатилган сувга чиқиб кетишини таъминлайди (тузсиз қайнатилганда бу кўрсаткич 7 % ни ташкил этади).
Маҳсулотлар радионуклидлар билан ифлосланганда овқат тайёрлаш учун уларни қовуриш ва димлаш тавсия этилмайди. Пазандалик ишлови беришнинг ушбу турларида барча радиоактив моддалар маҳсулотнинг ўзида қолади, улардаги суюқликнинг буғланиб кетиши натижасида концентрацияси ҳатто ошади ҳам.
Сабзавот, мевалар, қўзиқоринларни тузлаганда, тузланган маҳсулотлар билан истеъмол қилинган цезий миқдори дастлабки маҳсулотларда мавжуд бўлганидан кўра икки баробар камроқ (маҳсулотлар тузланган номакоб овқатга солинмаган тақдирда) бўлади.
Донларга ишлов бериб, ун ва ёрмалар тайёрланганда, уларнинг салмоқли миқдордаги радиоактивликка эга бўлган устки қобиғи олиб ташланади. Шу туфайли ҳам ун ва ёрмалардаги радионуклидлар миқдори дондагига нисбатан 1,5 ... 3 баробар пастроқ бўлади.
Янги сутдан ёғли ва оқсилли концентратлар олиш йўли билан сутли маҳсулотлардаги нуклидлар концентрациясини аҳамиятли пасайтиришга эришиш мумкин (5.3-жадвал). Сутдаги радионуклидлар қайта ишлов берилган маҳсулотга тайёр маҳсулотнинг ёғлилигига тескари пропорционал равишда ўтади.

5.3-жадвал.



Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish