АМАЛИЙ КШНИКМАЛАР
1. Металл идишли консерва маҳсулотларида қўрғошин миқдорини аниқланг.
Мақсад: идишда қўрғошин миқдорини аниқлаш
№
|
Бажарилиш тартиби
|
Бажарди
|
Бажара олмади
|
1
|
Эфир мойли тампон билан ёғсизлантириш
|
20
|
0
|
2
|
40 %ли сирка кислотаси суртилган тампонни банка ичига қўйиш
|
20
|
0
|
3
|
Худди шу жойга калий йод эритмали тампон қўйилади
|
20
|
0
|
4
|
Агар қўрғошин миқдори 1 %дан кўп бўлса олтин рангга киради
|
20
|
0
|
5
|
хулоса
|
20
|
0
|
|
жами
|
100
|
0
|
максимал балл-100
2. Консерваларни штрих кодини аниқланг.
Мақсад: консерва маҳсулотларини ҳақиқийлигини аниқлаш.
№
| Бажарилиш тартиби |
Бажарди
|
Бажара олмади
|
1
| Рақамларни аниқлаш |
20
|
0
|
2
|
Жуфт рақамларни қўшиш, хосил бўлган натижани 3 га кўпайтириш
|
20
|
0
|
3
|
Назорат рақамидан ташқари тоқ рақамларни қўшиш.
|
20
|
0
|
4
|
2 ва 3 бандлардаги рақамларни қўшиш
|
20
|
0
|
5
|
Хосил бўлган натижанинг охирги рақамини 10 дан айириш. Агар фарқ назорат рақамига мос келса маҳсулот ҳақиқий хисобланади.
|
20
|
0
|
|
жами
|
100
|
0
|
максимал балл-100
ТЕСТ САВОЛЛАРИ
1. Осётр икраларини консервалашда ишлатиладиган модда:
олтингугурт ангидрид
ортофосфорат кислота
натрий бензоат
уротропин
2. Озиқ-овқат ишлаб чиқаришда Грохом тузи нима мақсадда ишлатилади:
эритма
консервант
стабилизатор
стимулятор
бўёқ
3. Қайси сабзавотларни етиштиришда оқава сувлардан фойдаланиш таъқиқланган:
помидор, бодринг
бодринг, сабзи
сабзи, редиска
картошка, помидор
барчаси тўғри
4. Мева шарбатларида миснинг рухсат этилган миқдори:
6 мг/л дан кўп
3 мг дан кўп
6 мг/л гача
100 мг/л дан кўп
3 кг дан кўп
5. Мева шарбатларида рухнинг рухсат этилган миқдори:
100 мг/л гача
100 мг/л дан кўп
150 мг/л гача
200 мг/л гача
300 мг/л гача
ЎРГАТУВЧИ ДАСТУРЛАР
1. Тайёрланиш турига қараб консерва маҳсулотларини 2 тури:
Ҳақиқий консервалар
Презервалар
2. Консерваларнинг 5 тури:
гўштли
балиқли
сабзавотли
гўшт-сабзавотли
сутли
3. Консервалар учун ишлатиладиган тараларнинг тури:
тунукали
шишали
4. Консервалар ташқи кўринишига баҳо беришда аниқланадиган 4 та кўрсаткич:
ёрлиғининг бўлиши
чокларнинг ҳолати
штрих кодни аниқлаш
Банканинг ҳолати (деформацияси)
5. Герметикликни аниқлашнинг 2 та усули:
Арбитраж
Тезкор
6. Бомбажнинг 3 тури:
физик
химик
биологик
7. Консерва маҳсулотларинг текшириладиган 5 таркибий қисми:
ёғлар
шакар
туз
зираворлар
Герметикликни бузулишига олиб келадиган 2 та сабаб:
банкалар деформацияси
сақлаш пайтида металларни занглаши
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
1. Консерва банкаларини юзасига қўйиладиган талаблар?
2. Консерваларни стерилизация қилиш тартиби?
3. Консервалар бузилганлигини ташқи кўринишлари?
4. Консерваларга рухсат этиладиган аралашмалар ва уларнинг миқдори?
5. Консерваларнинг сифат кўрсаткичлари?
4.9. ЯХНА ИЧИМЛИКЛАРНИ САНИТАР ГИГИЕНИК ТЕКШИРИШ
Газланган яхна ичимликлар Яхна ичимликлар ишлаб чикариш жараёнида сифатли ичимлик суви, шакар, мева экстракти ва шарбатлари, органик кислотлари (лимон, сут, вино), овқат бўёқлари ва эссенцияларидан фойдаланилади. Алкоголсиз яхна ичимликларга газланган яхна ичимликлар, табиий мева шарбатлари, кола ичимлиги ва минерал сувлар киради.
Алкоголсиз яхна ичимликларни тайёрлашда ишлатиладиган сув ичимлик суви учун қўйиладиган барча талабларга жавоб бериши лозим. Бундан ташқари яхна ичимликлар ишлаб чиқаришда асосий талаб сувни карбонат ангидрид билан бойитилишга қаратилиши лозим. Бунинг учун сув суюқ холдаги карбонат ангидрид махсус сатуратор аппаратида босим остида тўйинтирилади.
Яхна ичимликларнинг сифати стандарт талабаларга жавоб бериши лозим. Уларнинг ташқи кўриниши тиниқ ва бегона чўкмаларсиз бўлиши лозим. Яхна ичимликлар таркибида мишьяк ва оғир металл тузларини бўлишига йўл қўймаслик лозим. Карбонат ангидриднинг рухсат этилган меъёри 0,04 %. Яхна ичимликларнинг таркибида шакарни ўрнини босувчи ва суррагатларга рухсат берилмайди, диабетиклар учун шакар ўрнига махсус сахарин қўшиб ишлаб чиқариладиган ичимликлар бундан мустасно. Айрим ичимликларда сахарин ўрнига сорбит ёки ксилит қўшиш мумкин.
Сульфитланган мевалардан тайёрланадиган мева шарбатларида олтингугурт оксидининг миқдори 20 мг/л дан ошмаслиги лозим. Яхна ичимликларнинг сақланиш муддати 20 0С да 7 кунгача, диабетиклар учун ишлаб чиқариладиган ичимликлар учун 100 мг/л дан ошмаслиги керак.
Яхна ичимликларни ишлаб чиқаришда технологик жараённи бузилиши, гигиеник қоидаларга риоя қилмаслик натижасида ичимликлар микроблар билан зарарланишининг манбаи бўлиши мумкин. Ичимликларнинг микроб билан зарарланиш манбаи - бу сув, шакар, мева, шарбатлар, идишлар, аппаратлар, жиҳозлар ҳамда корхона ходимлари булиши мумкин.
Яхна ичимликлар ишлаб – чиқаришда технологик жараён ёки идишларни ювиш қоидалари бузилса дизентерия, паратиф, қорин тифи каби юқумли касалликларнинг тарқалишига сабаб бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |