ЎҚув адабиёти овқатланиш гигиенаси фани бўйича ўҚув қЎлланма профессор Г. И. Шайхова таҳрири остида


Гигиеник экспертиза ўтказиш учун намуна олиш меъёрлари



Download 2,35 Mb.
bet132/170
Sana24.02.2022
Hajmi2,35 Mb.
#195045
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   170
Bog'liq
Овқатланиш гигиенаси ўқув қўлланма

Гигиеник экспертиза ўтказиш учун намуна олиш меъёрлари



Намуна тури

Намуна хажми

Намунани минимал сони

1

Кичик хажмли маҳсулотлар

Хажми 50 дан 200 гача см3
Хажми 200 дан 1000 см3

10
5

2

Махулот модели

Хажми 1000 см3гача

5

3

Пластмасс қопламалар

4,5см

30

4

Метал сеткалар

4,5см

30

5

Ўровчи материаллар

1 м2

-

6

Консерва учун лакланган идишлар

-

50

7

ўрамлар

500см

-

8

Металл боғламлари

10см

-

9

Резина пластиналар қалинлиги 1,5 – 2,5мм

130 – 130мм

30

10

Резинадан тайёрланган кичик хажмли маҳсулотлар

До 100см2

30

Маҳсулот ёки материал юзаси жадвалда келтирилган маҳсулотлар билан таққосланади 7) Маҳсулотни эксплуатация шароити харорат режими ,шунингдек маҳсулотни ювиш воситалари ва дезинфекция қилиш усуллари келтирилади; 8) консерва идишлари учун алоҳида шартлар.


Оддий модуль мухитнинг холатлари кўриб чиқилади.
5 балл – хиди, таъми бадбўй
4 балл – хидлаб кўрилганда сезилади.
3 балл – иситилганда, аралаштирилганда сезилади.
2 балл – текширувчининг эътиборини жалб қилгандагина сезилади.
1 балл –фақат тажрибали текширувчигина сезади.
Мезонлар бўйича озиқ-овқат модулларида хеч қандай хислат ўзгариши келтириб чиқармаслиги керак.
Модуль мухит зарарли моддаларни кимёвий текшириб кўриш учун ишлатилади.Мезонлар бўйича модульга хеч қандай зарарли моддалар ўтказмаслиги лозим. Бунинг учун жихосга 4% ли сирка кислота солиб сув хаммомида қайнатилади ( 2 соат давомида) Кейин контрол хисобида тоза 4 % ли сирка кислотаси ишлатилиб текширилади.
Овқат таъсирига зангламайдиган пўлат ва алюминий чидамли. Махсус қоплама (рух,мисс,эмаль,) қопланмаган теъмир идиш-товоқ ишлаб чиқариш учун амалий жихатдан яроқсиз. Рухланган металл идишлари сув ва қуруқ маҳсулотлар сақлаш учун мўлжалланган, эмалланган идишлар тез дарс кетиши ва металлик асоси очилиб қолгани учун турмуш шароитига нисбатан умумий объектлардан кам қўлланади.. Эмаль ўзидан озиқ-овқат маҳсулотлари учун токсик бўлган элементларни: бор,фтор,никель,кобальтни ўтказмаслиги керак. Лойдан қилинган сопол идишлардан фойдаланиш унинг глазуридан қўрғошин миқдори ажралиши билан гигиеник талабларга жавоб бермаслигидан далалат беради. Бунинг олдини олиш мақсадида сапол идишлардан филтрланган глазурь билан ишлов берилиши,уни эса завод шароитида юқори хароратда қўрғошин билан кремний кислотасининг мустахкам бирикмаси ҳосил қилинади. Жихоз, идиш-товоқлар ишлаш учун қўлланиладиган материалларда қўрғошин-0,15%, рух-0,3%, мисс-3,5%, мишяк-0,015% дан ошмаслиги керак.
Идиш-товоқ, тара ва ўровчи материалларни лаборотор экспертизадан ўтказишда қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
- намуна юзаси текис, тоза, ёриқларсиз бўлиб хиди 1 баллдан ошмаслиги керак:
- намунани ташқи кўриниши турли эритмаларни таъсир эттириб кўрилганда ўзгармаслиги керак.
-текширилувчи намуна озиқ-овқат билан контакда бўлганда уларни органолептикаси, ранги , таъмига тасир этмаслиги керак.
- текширилувчи намуна ташқи мухит омиллари таъсирида ўзгармаслиги ва инсон саломатлиги учун зарарли бўлмаслиги керак.
Синтетик ва бошқа турдаги материалларни , металларни давлат санитария назорати икки турга бўлинади. Огоҳлантирувчи ва жорий назорат. Жорий санитар назоратида шу маҳсулотга якуний хулоса берилади.
Янги маҳсулотга рухсат олиш “Озиқ-овқат маҳсулотлари билан контакда бўлувчи полимер ва синтетик маҳсулотларни санитар-кимёвий инструкцияси ”асосида олиб борилади.
Пластмасс материалларни ишлаб чиқариш жараёни хар томонлама гигиеник-токсикологик текширувлар талабларги жавоб бераганда амалга оширилади. Токсикологик текширувлар икки турдаги жониворларда ўтказилади, уларда умумтоксикологик аллергик, кумулятив хусусиятлари ўрганилиб хулосалар берилади.
Текширилувчи пластмасс намунани модел эритмага солиб синаб кўрилади. Турли идишлар учун турли модел эритмаларидан фойдаланилади. Агар намуна сут сақлаш учун мўлжалланган бўлса модел эритма учун: дистилланган сув, 3% сут кислотасидан фойдаланилади. Тайёр овқат ва иссиқ ичимлик сақлаш учун ишлаб чиқариш учун мўлжалланган идишлар намунаси учун дистилланган сув ва 1%ли уксус кислотаси : гўшт, балиқ сақлайдиган идишлар учун 5%ли ош тузи эритмасини модел эритмаси сифатида қўлланилади. Барча намуналар маҳсулот билан 10 кун давомида сақлаб синаб кўрилади. Текширув вақтида ҳароратни: хона ҳароратидан 800С ҳароратгача бўлган турли режимга ўтказиб кўрилади:
Тажриба тугатилгач модел эритмани барча органолептик кўрсаткичлар ранги, ҳиди, таъми, чўкма тушиш даражаси текширилади.Агар эритмани хиди 1 балдан ошса, чўкма кўп миқдорда тушса, эритмани ранги ўзгарса намунани озиқ-овқат корхонасида ишлатиш қатиъян ман этилади. Агар эритмани органолептик кўрсаткичлар ўзгармаса намунага хлоридлар, метил спирти, формальдегид, Е – капролактами таъсир эттириб кимёвий текширувлар ўтказилади. Пластмасс материал таркибида рухсат этиладиган турли модел эритмалар:






Download 2,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish