Гигиеник экспертиза ўтказиш учун намуна олиш меъёрлари
№
|
Намуна тури
|
Намуна хажми
|
Намунани минимал сони
|
1
|
Кичик хажмли маҳсулотлар
|
Хажми 50 дан 200 гача см3
Хажми 200 дан 1000 см3
|
10
5
|
2
|
Махулот модели
|
Хажми 1000 см3гача
|
5
|
3
|
Пластмасс қопламалар
|
4,5см
|
30
|
4
|
Метал сеткалар
|
4,5см
|
30
|
5
|
Ўровчи материаллар
|
1 м2
|
-
|
6
|
Консерва учун лакланган идишлар
|
-
|
50
|
7
|
ўрамлар
|
500см
|
-
|
8
|
Металл боғламлари
|
10см
|
-
|
9
|
Резина пластиналар қалинлиги 1,5 – 2,5мм
|
130 – 130мм
|
30
|
10
|
Резинадан тайёрланган кичик хажмли маҳсулотлар
|
До 100см2
|
30
|
Маҳсулот ёки материал юзаси жадвалда келтирилган маҳсулотлар билан таққосланади 7) Маҳсулотни эксплуатация шароити харорат режими ,шунингдек маҳсулотни ювиш воситалари ва дезинфекция қилиш усуллари келтирилади; 8) консерва идишлари учун алоҳида шартлар.
Оддий модуль мухитнинг холатлари кўриб чиқилади.
5 балл – хиди, таъми бадбўй
4 балл – хидлаб кўрилганда сезилади.
3 балл – иситилганда, аралаштирилганда сезилади.
2 балл – текширувчининг эътиборини жалб қилгандагина сезилади.
1 балл –фақат тажрибали текширувчигина сезади.
Мезонлар бўйича озиқ-овқат модулларида хеч қандай хислат ўзгариши келтириб чиқармаслиги керак.
Модуль мухит зарарли моддаларни кимёвий текшириб кўриш учун ишлатилади.Мезонлар бўйича модульга хеч қандай зарарли моддалар ўтказмаслиги лозим. Бунинг учун жихосга 4% ли сирка кислота солиб сув хаммомида қайнатилади ( 2 соат давомида) Кейин контрол хисобида тоза 4 % ли сирка кислотаси ишлатилиб текширилади.
Овқат таъсирига зангламайдиган пўлат ва алюминий чидамли. Махсус қоплама (рух,мисс,эмаль,) қопланмаган теъмир идиш-товоқ ишлаб чиқариш учун амалий жихатдан яроқсиз. Рухланган металл идишлари сув ва қуруқ маҳсулотлар сақлаш учун мўлжалланган, эмалланган идишлар тез дарс кетиши ва металлик асоси очилиб қолгани учун турмуш шароитига нисбатан умумий объектлардан кам қўлланади.. Эмаль ўзидан озиқ-овқат маҳсулотлари учун токсик бўлган элементларни: бор,фтор,никель,кобальтни ўтказмаслиги керак. Лойдан қилинган сопол идишлардан фойдаланиш унинг глазуридан қўрғошин миқдори ажралиши билан гигиеник талабларга жавоб бермаслигидан далалат беради. Бунинг олдини олиш мақсадида сапол идишлардан филтрланган глазурь билан ишлов берилиши,уни эса завод шароитида юқори хароратда қўрғошин билан кремний кислотасининг мустахкам бирикмаси ҳосил қилинади. Жихоз, идиш-товоқлар ишлаш учун қўлланиладиган материалларда қўрғошин-0,15%, рух-0,3%, мисс-3,5%, мишяк-0,015% дан ошмаслиги керак.
Идиш-товоқ, тара ва ўровчи материалларни лаборотор экспертизадан ўтказишда қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
- намуна юзаси текис, тоза, ёриқларсиз бўлиб хиди 1 баллдан ошмаслиги керак:
- намунани ташқи кўриниши турли эритмаларни таъсир эттириб кўрилганда ўзгармаслиги керак.
-текширилувчи намуна озиқ-овқат билан контакда бўлганда уларни органолептикаси, ранги , таъмига тасир этмаслиги керак.
- текширилувчи намуна ташқи мухит омиллари таъсирида ўзгармаслиги ва инсон саломатлиги учун зарарли бўлмаслиги керак.
Синтетик ва бошқа турдаги материалларни , металларни давлат санитария назорати икки турга бўлинади. Огоҳлантирувчи ва жорий назорат. Жорий санитар назоратида шу маҳсулотга якуний хулоса берилади.
Янги маҳсулотга рухсат олиш “Озиқ-овқат маҳсулотлари билан контакда бўлувчи полимер ва синтетик маҳсулотларни санитар-кимёвий инструкцияси ”асосида олиб борилади.
Пластмасс материалларни ишлаб чиқариш жараёни хар томонлама гигиеник-токсикологик текширувлар талабларги жавоб бераганда амалга оширилади. Токсикологик текширувлар икки турдаги жониворларда ўтказилади, уларда умумтоксикологик аллергик, кумулятив хусусиятлари ўрганилиб хулосалар берилади.
Текширилувчи пластмасс намунани модел эритмага солиб синаб кўрилади. Турли идишлар учун турли модел эритмаларидан фойдаланилади. Агар намуна сут сақлаш учун мўлжалланган бўлса модел эритма учун: дистилланган сув, 3% сут кислотасидан фойдаланилади. Тайёр овқат ва иссиқ ичимлик сақлаш учун ишлаб чиқариш учун мўлжалланган идишлар намунаси учун дистилланган сув ва 1%ли уксус кислотаси : гўшт, балиқ сақлайдиган идишлар учун 5%ли ош тузи эритмасини модел эритмаси сифатида қўлланилади. Барча намуналар маҳсулот билан 10 кун давомида сақлаб синаб кўрилади. Текширув вақтида ҳароратни: хона ҳароратидан 800С ҳароратгача бўлган турли режимга ўтказиб кўрилади:
Тажриба тугатилгач модел эритмани барча органолептик кўрсаткичлар ранги, ҳиди, таъми, чўкма тушиш даражаси текширилади.Агар эритмани хиди 1 балдан ошса, чўкма кўп миқдорда тушса, эритмани ранги ўзгарса намунани озиқ-овқат корхонасида ишлатиш қатиъян ман этилади. Агар эритмани органолептик кўрсаткичлар ўзгармаса намунага хлоридлар, метил спирти, формальдегид, Е – капролактами таъсир эттириб кимёвий текширувлар ўтказилади. Пластмасс материал таркибида рухсат этиладиган турли модел эритмалар:
Do'stlaringiz bilan baham: |