ЎҚув адабиёти овқатланиш гигиенаси фани бўйича ўҚув қЎлланма профессор Г. И. Шайхова таҳрири остида


ОЗИҚ- ОВҚАТ БИЛАН МУЛОҚАТДА БЎЛАДИГАН ПОЛИМЕР МАТЕРИАЛЛАРДАН ТАЙЁРЛАНГАН ИДИШЛАРНИ САНИТАР ГИГИЕНИК ТЕКШИРИШ



Download 2,35 Mb.
bet131/170
Sana24.02.2022
Hajmi2,35 Mb.
#195045
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   170
Bog'liq
Овқатланиш гигиенаси ўқув қўлланма

5.1. ОЗИҚ- ОВҚАТ БИЛАН МУЛОҚАТДА БЎЛАДИГАН ПОЛИМЕР МАТЕРИАЛЛАРДАН ТАЙЁРЛАНГАН ИДИШЛАРНИ САНИТАР ГИГИЕНИК ТЕКШИРИШ
Санитар текширув озиқ-овқат маҳсулотлари билан контактда мўлжалланган полимер ва бошқа синтетик материаллардан тайёрланган маҳсулотларни текшириш инструкциясига биноан ўтказилади.
Полимер идишларга қуйидаги гигиеник талаблар қўйилади:
1. Барча озиқ-овқат учун ишлатиладиган полимер материалларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги томонидан рухсат этилган метериал маркаларидан тайёрланиши керак.
2. Рецептдаги материални бошқаси билан алмаштириш ёки шу материал бошқа маркасини бошқа нарса тайёрлашга ишлатиш учун Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги бош Санитар- эпидемиологик бошқармаси билан келишилган бўлиши керак.
3. Нотўғри ишлатишнинг олдини олиш учун идишга маркировкаси, ишлаб чиқарган завод белгиси, баҳоси ишлаш шароити белгиланади.
4. Идишларни ишлаб чиқариш учун норматив-техник хужжатлар санитария назоратига мувофиқ келиши керак.
5. Материлларни текширишда технологик режим ўзгарганда гигиеник сифати ўзгариши мумкин бўлган шароитда ишлаб чиқарувчи завод Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги томонидан тасдиқланган инструкция бўйича ишлаб чиқариш лабараторияси текширувидан ўтказилиши керак.
6. Завод ёки ишлаб чиқарувчи корхона хар-хил партияга сертификат тўлиқ техник таъриф берилиши керак.
7. Полимерлар ўзидан захарли модда формальдегид чиқазиши муносабати билан уларда формальдегид хусусияти аниқланади. Текширилиши керак бўлган жихозлар санитария кимёвий текширувдан ўтказишда уларни модуль (тус) мухит ёрдамида аниқланади. Бунинг учун мўлжалланган идиш қайси маҳсулот учун мўлжалланган бўлса, шу маҳсулот солиб сахланади ва кейинчалик шу маҳсулот кейинчалик модуль мухити хисобланилади, текширишдан ўтказилади.
Озиқ-овқат маҳсулотлари учун мўлжалланган намлиги 15 % гача бўлган идишларни текшириш озиқ-овқат маҳсулотларини идишдаги учувчан моддаларни ўзига тортиши ва идишдаги учувчан моддаларни атроф хавога ўтишига асосланиб борилади.
Бунинг учун идиш наъмунасини ювиб артиб унга озиқ-овқат маҳсулоти сорбент (нон, хом жигар,қанд) солиб эксикаторга жойлаштирилади наъмуна юзасини ўлчами 2000 см2. Эксикатор хажми- 75 литр бўлиши керак. Контрол учун олинган озиқ-овқат моддаси шиша идишга жойлаштирилади ва бир хил шароитда сақланади. Сут ёпиқ дагустация усулида сербанд озиқ-овқат моддаси органалептик текшируви ўтказилади хиди, таъми,ранг бўйича органалептик ўзгариш қайд этилади бу идиш наъмунаси озиқ-овқат маҳсулотини сақлаш учун яроқсизлик хисобланади. Агар органалептик ўзгариш қайд этилмаса хавога учувчан моддаларни аниқлашга киритилади. Бунинг учун идиш наъмунаси 7,5 литр хажмли шиша идишга жойлаштирилади ва 2 соатдан 10 суткагача сақланади. Сўнгра хаво тортиб олиниб органик моддаларни умумий миқдори фенол, формолдегид, метилспирти, Е-копралаэтам стирол ва бошқалар аниқланади. Пластмассадан тайёрланган идишларни амалиётга тадбиқ этишдан олдин уни хар томонлама гигиеник эксперизадан ўтказилади:
-органолептик,
-санитар-кимёвий,
-токсикологик,
-эмбрио-мутаген,
-бластомоген.
Пластмасс идиш-товоқларни фойдаланишга чиқаришдан олдин Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги томонидан рухсат олиниши ва янги тадбиқ этилаётган материал ҳақида тушунтириш хатида маълумотлар келтирилиши керак:
1. Янги турдаги материал ёки идишдан намунакелтирилиши керак. Намуна технология асосида тайёрланган бўлиб тайёрланган кунидан 10 кун ичида олиб келиниши шарт. Намуна сифатли, текис, ёриқларсиз, дағал томонлари бўлмаган бўлиб хиди 1-баллдан ошмаслиги керак. Агар материал таркибига янги маҳсулот киритилаётган бўлса уни тоза аралашмасиз холда келтирилиши керак.
2. Тушунтириш хатида қуйидагилар келтирилиши шарт: 1) Материал номи ва қўлланилиш жойи. 2) материала қўлланилаган намуна, уни қўлланилиши ва унга рухсат этилган норматив-техник хужжатлар (ГОСТ, ОСТ, РСТ, ТИ ва бошқалар.); 3) материал рецептураси ва уни қўллашда ишлатиладиган ГОСТлар, ОСТ, РСТ, ТИ ва бошқалар.Маҳсулот таёр бўлгандаги тўлиқ номи, физик-кимёвий кўрсаткичларииссиққа чидамлилиги кўрсатилиши керак ; 4) материал ишлаб чиқаришни қисқача технологияси 5) Маҳсулот тайёрлашда харорат режими кўрсатилиши; 6) Қайси озиқ-овқат маҳсулотини сақлашда ишлатиши кўрсатиб ўтилиши керак.
жадвал 6.2.1

Download 2,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish