Табиий мева шарбатлар. Табиий шарбатлар – янги мева ва сабзавотлардан сув ёки шакар қўшмасдан олинадиган маҳсулотлардир. Уларнинг таркибида бўёқлар, озуқа кислоталар ва консервантлар ишлатилмаслиги лозим. Шарбатларни қадоқлашдан олдин шарбатлар пастеризация, стерилизация жараёнларидан ўтказилади. Барча шарбатларнинг сифати стандарт талабларга жавоб бериши лозим. Шарбатларнинг таркибида миснинг миқдори 5 мг/л, қалайники 100 мг/л дан ошмаслиги талаб этилади.
Кола ичимлиги. Ҳозирги кунда кўпчилик мамалакатларда кола ичимликлари тарқалган бўлиб, улар ўзига хос таъми, чақоқ босувчанлиги, айримлари эса тетиклантирувчи ичимлик ҳисобланади. Ушбу маҳсулот асосан АҚШ ва иссиқ иқлимли давлатларда кўп тарқалган.
Кола ичимлиг таркибига турли хил компонентлар, шу қатори эссенциялар киради. Унинг номи 5 та тетиклантирувчи модда ушловчи кола ёнғоғидан олинган. Кола меваси ўзида алкалоидлар, кофеин (1,2-2 %) ва теобромин (0,01 % атрофида) тутади. Кола ёнғоқлари илгари учувчилар учун учиш, спортчилар учун эса мусобақаларга ва машғулотларга тайёрланиш олдидан истемол қилинадиган “Кола” шокладини тайёрлаш учун ишлатилган. Пепси-кола ичимлигининг асосини турли хил эссенциялар, ортофосфат кислота, кофеин, куйдирилган шакар, кола ёнғоғи экстаркти, шакар ва сув ташкил этади.
Минерал сувлар. Булар ҳар - хил кимёвий таркибли бўлиб, газ билан тўйинтирилган ер ости сувларидир. Айрим минерал сувлар кўп миқдорда микроэлементлар - темир, бром, йод тутади. Сунъий минерал ичимлик сувида натрий ва магний тузларини эритиб, карбонат ангидрит гази билан тўйинтириб кейин бутилкаларга қўйиб қопқоқланади. Сунъий минерал сувларда содали сувлар к иради. Минерал сувлар тиниқ, рангсиз, ёт моддаларсиз бўлиши керак. Озроқ минерал тузларнинг чўкмаси бўлиши мумкин.
Минерал сувлар совуқ (200Сгача), илиқ, субтерминал (20-370С), иссиқ терминал (37-420С), жуда иссиқ гипертерминал (420Сдан юқори). Турларига бўлинади.
Кимёвий таркибига кўра минерал сувлар карбонад ангридли, олтингугуртли, радонли, бромли, темирли, йодли ва бошқаларга бўлинади.
Табиий минерал сувлар даволовчи хусусиятга эга, лекин улардан ошхона суви шаклида чанқоқ қондириш учун ишлатилади. Ошхона суви сифатида ишлатиладиган сувлардан айниқса Нарзан, Ессентуки №20, Березали турлари машҳурдир.
МДҲ давлатларида 170 дан ортиқ бальнеологик (тиббиётнинг минерал сувлар ва лой-балчиқлар хусусияти ва улар воситасида даволаш билан шуғулланадиган бўлими) курортларида 3500 та минерал сув манбалари мавжуд.
Минерал сув манбаси аниқланган тақдирда ўша жойда минерал сувлар билан даволовчи бальнеологик даволаш муассасалари ташкил этилади. Минерал сувлар билан даволаш ички (ичимлик сифатида) ва ташқи (ванналар) усулларга бўлинади. МДҲ давлатларида бальнеологик марказлар асосан Кавказ (Кисловодск, Ессентуки, Пятигорск ва Жезеноводск) шаҳарларида мавжуддир. МДҲ давлатларидан ҳалқаро мақомга эга бальнеологик марказлар Сочининг (Мацеста) – олтингугуртга бой бўлган сувлари юрак қон-томир ва бошқа касалликларни даволашда фойдаланилади. Хорижийдаги бальнеологик марказлардан Карлови Варининг (Чехия) – сувлари овқат ҳазм қилиш тизими, ошқозон, ўн икки бармоқли ичак, жигар касалликларини даволашда ишлатилади.
Сурхондарё вилоятининг Бойсун тумани Омонхона Қишлоғида ернинг юқори бўр турон қаватидан чиқиб келадиган минерал сувли булоқ бор. Булоқ “Омонхона даволаш маскани”да жойлашган. Ушбу даволаш масканидан даволовчи-ошхона суви “Омонхона” минерал суви ишалб чиқарилади ва даволаниш учун узоқ муддатга истеъмол қилишга тавсия этилади. Ушбу минарл сув натрий-кальций-магний сульфатнинг XIII гуруҳига мансуб бўлиб “Кашин” (Россия) минерал сувига ўхшаш ва ошқозон-ичак тизимининг органик ва функционал бузилишлари, марказий асаб тизимининг астенизияси, моддалар алмашинувининг бузилишларида даволаш-ошхона суи сифатида шиша идишларга қуйиб тарқатилишига тавсия этилган. “Омонхона” даволаш-ошхона минерал суви ишлаб чиқариш бўйича технологик кўрсатма (ТК 64-22004062-001:2010) ишлаб чиқилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |