Металларни штамплаш
Режа:
1. Материалларни штамплаш.
2. Совук ҳолда ҳажмли штамплаш.
3. Шакл ўзгартириш операциялари
Таянч иборалар
Штамплаш, очик штамп, ёпик штамп, ҳажмли штамп, листли штамп, содда штамп, мураккаб штамп, штамплаш машиналари, штамплаш пресси, штамплаш афзаллиги, металдан фойдаланиш, штамп арикчаси, листли штамплаш операциялари, бўлиш ишлари, шакл ўзгартириш операциялари, кесиш пичоклари, кесиш кучлари, листларни тугирилаш, валцовкалаш, лист кайириш.
Материалларни штамплаш
Буюмни босим билан штамп ёрдамида ишлаб уни шаклини ўзгартириш операциясига штамплаш деб аталади. Штампни тузилиши ва шакли олинадиган заготовканиқига ухшаган қолип.
1-расм. Штамплаш.
расм. Ёпик штамплаш схемаси.
1.Юқорги штамп.
2.Заготовка
3.Остки штамп
4.Арайиш
5.Итаргич
Метал қолиплар. Штампларни бир хил буюмларни кўплаб сериялаб ишлаб чиқаришда катта аҳамиятга эга.
Штамплар каттик ва мустаҳкам Легерланган Пўлатлардан тайёрланади. Штампларни тайёрлаш жуда кўп вакт ва маблаг талаб этади. Лекин кўплаб буюм ишлаб чиқарилганда ҳамма ҳаражатлар копланади. Штампланган поковкалар болгаланган поковкалардан арзон, юқори унумли, ўлчамлари аниқ ва тиник бўлади.штамплар ажралма килиб ясалади. Штампнинг юқори булаги устки штамп деб, пастки булаги эса, пастки штамп деб аталади. Штамплар билан автотракторлар, у/х машиналар, самолёт, вагон ва саноатнинг жуда кўп тармокларида ишлатилади. Штамплашда заготовка учун керак бўлган аниқ метал микдорини аниқлаш катта аҳамиятга эга. Бетни кучириш етарли микдорда булмаса штамп бушлиги тулмайди, кўп булса метални ортикчаси қолип бушликлар атрофида калин арайиши ҳосил бўлади. Бу арайишларни кейинчалик киркиш ва тозалаш учун кўп вакт кетади. Бошлангич материал сифатида сорт прокати ва даврий прокат профилидир.
Керак бўлган материални куйидаги формула билан топилади.
Gиб=Gпок+Gпр+Gкуй
Gб-заготовка учун зарур бўлган метал огирлиги
расм. Заготовкаларни штамплаш этаплари.
Gпок-арайишга чиққан метал оғирлиги, кг
Gзаг- куйиндига чиққан метал оғирлиги,кг
Gуг-метал огирлиги
Штамплар содда битта операцияни бажариш учун ва мураккаб бир вактни узида бир неча операцияларни бажариш учун (штамп юзида бир канча арикчалар мавжуд)
Торайиш огирлиги куйидаги формуладан топилади.
Бунда, -метални солиштирма огирлиги г/см2
S- поковканинг периметри
f- аралашманинг кундаланг кесими юзаси, мм2
Штамплаш учун машиналар. Штамплаш молотларида, штамплаш прессларида, гидравлик ва фрикцион прессларда горизонт штамплаш машиналарда бажарилади.
Иссик ҳажмли штамплашни очик ва ёпик турлари бўлади.
Очик штампларда штампни кесимини четки кирралари буйича арикча килиниб, штамплаш вактида босим ҳисобига ортиқча металл арайиш бўлиб чикади.
Ёпик штамплашда метални деформацияланиши берк фазода бажарилади. Метални штамплаш натижасида арайиш чикмайди.
Буюмларни иссиклайин штампларни умумий технологик операциялар куйидагича:
Заготовкани киркиш, заготовкани киздириш, штамплаш (агар заготовка мураккаб булса, уни бир неча марта штамплаб штамп ҳолига келтирилади)
Аралашмани тозалаш, термик ишлаш куйиндидан тозалаш, керак ҳолларда совуклайин калибирлашдан иборат.
Штамплашни бир неча алмашинувчи операцияларини алохида штамп арикчаларида бажарилади. Мисол иссиклайин штампларида заготовкани ўлчамлари болгалаб олинган поковканиқидан аниқроқ бўлади. Киздириб штамплашда кизиган буюм юзасидаги куйиндидан тозалаш керак акс ҳолда куйинди зарралари металл юзасига кириши мумкин.
расм. Кривошип штамплаш пресслаш.
Темирчилик штамплаш ишлаб чиқариш корхоналарида поковкаларини тайёрлашда кривошип-штамплаш пресслари кенг таркалган. Болгалаш машиналарида штамплашга караганда аниқ ўлчамли, сифатли, кам металл исроф бўлади. Кривошип-штамплаш прессларини кучи 5000-8000 кг бўлиб бир минутда 35-90 марта урилади. Молотлар билан штамплашда уриш натижасида деформация асосан заготовкани юза катламида булса, кривошип-штамплаш прессларида деформация кичикдан катталашиб боргани учун заготовкани деформацияси бир текисда бўлади. Энг кўп ишлатиладиган кривошип ва гидравлик пресслар бўлиб, кривошип штамплаш прессини схемаси расмда берилган.
1.Ременли узатма.
2. Электродвигател
3.Тормоз
4.Шатун
5.Ползун
6.Стол
7.Муфта
8. Тишли узатма
9.Вал
Do'stlaringiz bilan baham: |