Пархез ошхоналар – бу мустақил, махсус 50 ва ундан ортиқ ўринли ташкилотлар хисобланади. Пархез бўлимлар (зал) 12 тадан кам бўлмаган ўринга эга бўлган умумий тартибдаги ошхоналарнинг бир бўлими хисобланади. Пархез бўлимлар пархез ошхоналар каби пархез овқатланишни тўлиқ хажмда ташкил этадилар. У алохида зал ва ошхонага (иссиқ ва совуқ цех) эга бўлиши лозим.
Катта қувватга эга бўлмаган (12-24 ўринли) пархез бўлинмаларида алохида таом тайёрлаш зали кўзда тутилмаслиги мумкин. Иссиқ ва совуқ цехлардаги асосий бажариладиган фаолият бу пархез овқат тайёрлаш бўлиб, тайёр овқатни тарқатиш учун эса – тарқатув дарчаси мажуд. Овқатларни тарқатиш асосий зал ва пархез бўлимининг овқат тайёрлаш залидан аниқ чегараланган бўлиши керак. Агар пархез оватланувчиларнинг сони нисбатан кам бўлса, ушбу ошхонада алохида декоратив девор билан алохидаланган, столлари бирлаштирилган жой ажратилиши зарур.
Пархез овқатланиш тармоғининг ўринлар билан боғлиқ хисоб – китоб меьёрлари Савдо – сотиқ вазирлиги буйруқлари асосида аниқланади. Ушбу меьёрларга кўра умумий овқатланиш корхоналарини умумий майдонининг 5 % пархез овқатланувчилар учун, таълим муассасаларининг эса 10 % (ёки талабалар умумий сонининг 2 % ) хисобга олган холда жой ажратилади.
Ишлаб чиқариш корхоналарида пархез овқатланиш тармоғи учун ўринлар сони ишлаб чиқариш қувватига қараб белгиланади. Бу ерда асосий меъёр бўлиб хизмат кўрсатувчи контингент сони хисобланади. Ажратилиши зарур бўлган ўринлар сонини топиш учун кўп сменали ишда ишловчилар сони аниқ коэффициент - 0,9 га кўпайтирилади, 10 % ишловчилар турли сабабларга кўра ҳисобга олинмайди (командировка, малака ошириш, касалланиш). Ишловчиларнинг умумий сони 1000 та бўлган ишлаб чиқариш корхоналари умумий овқатланиш тармоғи учун 220-260 (ўртача 250) ўрин ажратилади, шундан 45-60 та (ўртача 50 та) ўрин пархез овқатланувчилар учун ажратилади.
Парҳез овқатланиш ошхоналарини оқилона жойлаштириш ишлаб чиқариш корхонасининг майдони ва тушлик учун ажратилган вақт давомийлигига боғлиқ. Ошхоналарнинг хизмат кўрсатиш радиуси тушлик учун ажратилган вақт давомийлигига боғлиқ холда қуйидагича белгиланади: тушлик учун ажратилган вақт давомийлиги 30 минут бўлса, 75-100 метрдан ошмаслиги, 30 минутдан кўп бўлса, 300-400 метр, 1 соат бўлганда эса хизмат кўрсатиш радиуси – 400-500 метр қилиб белгиланади. Катта ишлаб чиқариш корхоналарида пархез ошхона ва цехлар орасида транспорт тармоғи жорий қилинган бўлиб, бундай холларда хизмат кўрсатиш радиуси бирмунча ортиши мумкин.
Касалларни ажратиб олиш ва пархез овқатланишни тавсия этиш тартиби қуйидагича: даволовчи шифокор (участка ёки цех терапевти, гастроэнтеролог ва бошқа мутахассислар) пархез овқатланиши зарур кишиларни аниқлайдилар, булар: зўрайиш даврида бўлмаган овқат хазм қилиш трактида сурункали касаллиги бўлган, жигар ва ўт йўлларининг сурункали касалликларида, қон айланиш органларининг касалликлари (ишемия ва гипертония касаллиги, 1-2 босқичдаги сурункали қон айланишини етишмовчилиги), буйрак ва сийдик ўтказувчи аьзолар касалликларида (нефрит, буйрак – тош касаллиги), турли этиологияга эга бўлган анемия, остеомиелит (овқат етишмаслиги билан боғлиқ бўлган), модда алмашинуви билан боғлиқ касалликлар (қандли диабет, семириш), жаррохлик амалиёти ва оғир касалликлардан соғайиш даврида, касб касалликлари ва захарланишлар, кам овқатланиш ёки ўсмирларнинг ёндош касалликлари, хомиладорлар токсикози.
Шифокор пархез овқатланишни белгилаш тиббий хулосасини алмашинув картаси кўринишида тўлдиради.
Пархез овқатланиш курси тугагач, диетолог алмашинув картасини орқа томонини тўлдиради, унда диетотерапия курсининг самарадорлиги келтириб ўтилади ва карта ишлаб чиқариш корхонасининг тиббий – санитар қисмига берилади.
Йил охирида ишлаб чиқариш корхонасининг тиббий – санитар қисми (поликлиника) ходимлари белгиланган шаклда пархез овқатланиши зарур бўлган ва ишчилар рўйхатини тузиб чиқадилар. Ушбу рўйхат асосида корхона касаба уюшмаси ишчиларга пархез овқатланиш учун имтиёзли йўлланма беради.
Йил давомида шифокорлар қўшимча пархез овқатланиши зарур бўлган ишчиларни аниқлайдилар (юқумли гепатит ва Боткин касаллигининг соғайиш даври, меьда ва ўт йўлларида жаррохлик амалиёти ўтказилган беморлар, илк маротаба ошқозон яра касаллиги аниқланган беморлар). Улар учун алмашинув картасини тўлдирадилар ва касаба уюшмасига имтиёзли йўлланма бериш учун топширадилар.
Корхонанинг тиббий – санитар қисми пархез овқатланиш қабул қилаётган ишчиларни дархол хисобга олишлари зарур. Хисобга олиш журнали қуйидаги шаклда бўлади ва унда қўшимча равишда “диетотерапиянинг самарадорлиги” қисми хам киритилади. (8.2-жалвал).
8.2-жадвал
Пархез овқат қабул қилаётган ишчиларни хисобга олиш ва унинг самарадорлиги журнали
№ № п/п
|
Ф.И.Ш.
|
Сана
|
Касаллик ташхиси
|
Пархез рақами
|
Бўй узунлиги
|
Тана вазни
|
Даволаш самарадорлиги
|
Ишга қаьул қилинган
|
|
белгиланган
|
Сменалароаро стол
|
Ишга қаьул қилинганда
|
|
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
7
|
8
|
9
|
10
|
11
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Пархез овқатланиш бўйича имтиёзли йўлланмани бериш тартиби қуйидагича: йўлланма 1-2 ойга берилади. Қайталанувчи сурункали касалликларда йўлланма йилда 3 ой давом эттиришга рухсат берилади.
Пархез овқатланиш кунига 2 махал: тушлик ва кечки овқат (нонушта) берилади. Алохида холатларда касаба уюшмаси ва тиббий – санитар қисм келишилган холда кунда бир махалга қисқартирилади, бунда йўлланма амал қилиш давомийлиги узайтирилади. Шу боис диетотерапия курси самарадорлиги пасаяди. Курс давомийлигини даволовчи шифокор белгилайди. (жадвал 8.3).
Корхоналардаги пархез ошхоналарда касалхоналар каби ишчилар танлаган таомлар ва қатьий менью асосида тайёрланади.
8.3-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |