Ер пўстида ёки мантиянинг юқори қисмида тўсатдан силжиш, синиш ёки ўпирилиш рўй бериши оқибатида вужудга келадиган ва тўлқинсимон тебранишлар тарзида узоқларга тарқаладиган ерости силкинишлари ва тебранишлари зилзила дейилади. Бир йил давомида бир неча юз минг зилзила юз бериши мумкин, уларнинг аксарияти фақатгина сейсмографлар сезадиган кучсиз зилзилалар бўлиб, одамлар сезадиганлари бир неча мингга етади, вайронкор ер силкинишлари эса бир йилда бир неча ўндан бир неча юзтагача бўлиши мумкин. Зилзилалар ер шарининг тектоник жиҳатдан энг фаол бўлган (масалан, бир қисми Ўзбекистонга кирган Тян-Шан, Афғонистондаги Ҳиндикуш, Тожикистондаги Помир каби) тоғ тизмалари жойлашган ҳудудларда кўпроқ бўлади.
Зилзила вақтида бирламчи қоида, бу — ваҳимага тушмасликдир. Агар бино ичида бўлсангиз, стол ёки стул тагига кириб олинг. Шу йўл билан тепадан қулаши мумкин бўлган нарсалардан (масалан, девор парчасидан) ҳимояланасиз. Зилзила ҳақида аниқ маълумот берадиган тизим ҳали яратилмаган, шунинг учун ҳам қачон ва қаерда ҳамда қандай кучдаги зилзила рўй беришини олдиндан айтишнинг ҳозирча иложи йўқ. Фақатгина зилзила вақтида содир бўладиган ўзгаришлар аниқланган холос. Бундан ташқари зилзиладан дарак берувчи омиллар кўп. Масалан — форшок (зилзила олдидан содир бўладиган тўлқинлар). 1978 йили Андижондан 120 километр жанубда Олой зилзиласи рўй берган. Ўшанда ерости сув таркиблари ва магнит майдонлари ўзгаргани қайд этилган ва охирги марта зилзиладан 6 соат аввал маҳаллий маъмуриятга зилзила хавфи борлиги ҳақида хабар берилган. «Ўшанда Андижонда раҳбарлар соат 24:00 гача кутиб ўтирган, бироқ охири зилзила бўлишига ишонмай ҳамма уй-уйига тарқаган. Бироқ соат 01:50 да 6 балли зилзила содир бўлган», — дейди академик.Зилзила вақтида юзага келувчи сейсмик тўлқинлар энергияси магнитудаларда ўлчанади. Магнитудалар 1 дан 9,5 гача бўлинган бўлиб, ўчоғи қарийб 200 километр чуқурликда бўлган Ҳиндикушдаги 26 октябрь зилзиласи магнитудаси 7,5 га тенг. Яъни, бу силкиниш йилига кўпи билан 20 тагача содир бўладиган «катта зилзила»лар қаторига киради. Қўшни Афғонистондаги ер қимирлаши Термизга 5,5, Тошкентга 5 магнитуда билан етиб келди. Таққослаш учун, 1966 йили Тошкентнинг марказий қисмини амалда тўлиқ вайрон қилган зилзила магнитудаси 5,3 га тенг эди, бироқ унинг ўчоғи бевосита шаҳар остида ва атиги 8—10 километр чуқурликда бўлгани сабаб, етказилган зарари кўлами жуда катта бўлган.Ўзбекистон Фанлар академияси қошидаги Сейсмология институти мазкур йўналишда илмий-тадқиқот ишлари олиб бораётган олимлар фаолиятини мувофиқлаштириб турса, «Тошкент» марказий сейсмик станцияси Ўзбекистон бўйлаб юз берган силкинишлар ҳақидаги ахборотларни тўплайди (телефонлар: (+998-71)-235-02-30, (+998-71)-235-91-51), мазкур ахборотлар Ўзбекистон рақамли сейсмик тармоғида эълон қилиб борилади. Кўпчилигимиз 1966 йил 26 апрель куни Тошкент шаҳрида бўлган зилзила, унинг оқибатлари ҳақида ёши улуғларимиздан эшитганмиз. Фалокат қандай содир бўлганди? Оқибатлари қандай бўлган? Ўзбекистонда шу каби зилзилалар аввал ҳам бўлганми? Зилзиладан кейин Тошкент шаҳрини қайта тиклаш ишларида кимлар жонбозлик кўрсатганди?
1-расм 1966 йил 26 апрель куни Тошкент шаҳрида бўлган
зилзилaдан лавха
Зилзила (ер қимирлаши) – ер пўстида ёки мантиянинг юқори қисмида тўсатдан силжиш, синиш ёки ўпирилиш рўй бериши оқибатида вужудга келадиган ва тўлқинсимон тебранишлар тарзида узоқларга тарқаладиган ер ости силкинишлари. Зилзилалар юзага келиш сабабларига кўра, тўртта гуруҳга – тектоник, вулқонли, ўпирилиш ва техноген зилзилаларига бўлинади.
Зилзилалар ер шарининг тектоник жиҳатдан энг фаол бўлган тоғ тизмалари жойлашган ҳудудларда кўпроқ бўлади. Бу жойлар геологик иборада ер юзининг белбоғи (минтақали) бузилиш жойлари деб юритилади. Дунё тарихида кучли ва фалокатли зилзилалар кўп бўлган. Улардан бири ҳозирги Озарбайжон ҳудудида юз берганди.
“Буюк Хитой зилзиласи” ҳақида ҳам эшитган бўлсангиз керак. Ушбу зилзила 1556 йили 23 январь куни Хитойнинг ҳозирги Шенси провинцияси ҳудудида бўлганди. Олимлар зилзилада 830 минг киши ҳалок бўлган, дея маълумот келтиришади. Унинг эпицентри (маркази) Вей дарёси атрофи бўлган, ўша даврдаги Хуасяне шаҳри буткул вайрона ҳолига келган.
Ўтган асрдаги энг кучли зилзилалар Италиядаги “Мессина” ва Туркманистондаги “Ашхобод” номлари билан тарихда қолди. 1908 йили 28 декабрь куни Сицилия ва Аппенин яримороли ўртасида 7,8 магнитудада зилзила бўлди. “Мессина” зилзиласи натижасида 3 метрлик цунами юз берди ва турли манбаларга кўра, 200 минг нафарга яқин инсон ҳалок бўлди. 1948 йил 6 октябрь куни “Ашхобод” зилзиласи бўлди. Рихтер шкаласи бўйича зилзила кучи 7,3 баллни ташкил этди. Туркманистон пойтахти вайронага айланди ва 35 минг киши қурбон бўлди.Ўзбекистон ҳудудида ҳам бир қанча зилзилалар бўлган. 1902 йили Андижонда, 1921-1922 йилларда Бухоро ва Самарқанд яқинида, 1927 йили Наманганда, 1976-1984 йилларда Газлида зилзилалар бўлган.
Do'stlaringiz bilan baham: |