ЎҚув адабиёти овқатланиш гигиенаси фани бўйича ўҚув қЎлланма профессор Г. И. Шайхова таҳрири остида



Download 2,35 Mb.
bet150/170
Sana24.02.2022
Hajmi2,35 Mb.
#195045
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   170
Bog'liq
Овқатланиш гигиенаси ўқув қўлланма

Касалхоналарда парҳез овқатланиш. Касалхоналарда шифобахш овқатланиш беморлар парваришининг бир тури хисобланади. Унинг тўғри ташкил этилиши даволашнинг бошқа турларига самарали таъсир этади.
Шифобахш овқатланиш оқилона овқатланиш мезони асосида тузилади. Бунда соғлом одамнинг қуввати хамда озиқ-овқат моддаларига бўлган талаби хисобга олинади. Диетотерапиянинг асосий шартларидан бири касалликнинг патогенезидан келиб чиқиб рациондаги озиқ-овқат моддаларининг максимал баланси хисобланади.
Кўпчилик касалликларда пархез овқатланишнинг мақсади касалликнинг клиник келиб чиқишига, моддалар алмашинувининг бузилишига ва организмнинг морфо-функционал тузилишига таъсир этади. Пархез овқатланишнинг асосий хусусиятларидан бири жарохатланган орган ёки тизимнинг тикланишидир.
Касалликнинг ўткир ва сурункали жараёни даврида пархез овқатланиш жарохатланган органга оғирликни максимал камайитириши зарур. Бу даврда касалланган органларнинг функционал, кимёвий, механик таъминотини тиклаш учун пархезлар тавсия этилади.
Бунга рационал овқатланишнинг кимёвий таркибини ўзгариши ва энергетик қувватининг камайиши билан эришилади. Пархез овқатланишнинг асосий кўрсаткичларидан бири унинг динамик хусусиятидир.
Кўпгина сурункали касалликларда диетотерапия узоқ давом этади, рационнинг асосий патогенетик баланси унинг самарасини ошириш мақсадида контраст пархез киритилади. Бундай алиментар энгиллатиш ёки оғирлатиш машғулотни таъминлайди хамда компенсатор механизмлар дезадаптациясини огохлантиради. Қоидага мувофиқ бундай пархезлар хафтада 1-2 марта тавсия этилади.
Энг кўп ишлатилинадиган пархезлар қуйидагилардир: олмали – 1.5 кг олма; бодрингли – 1.5 кг янги бодринг; гуруч-компотли – 75 гр гуруч ва 800 гр олма; сутли – 1.5 литр ёғсиз сут; гўштли – 400 гр қайнатилган гўшт; кефирли -1.5 л кефир. Алиментар семиришни комплекс даволашда “контраст – енгиллаштириш хафталиги” мисол бўлади. №8 пархезни қўллаш натижасида семириш касаллигида сезиларли ўзгаришлар бўлади ва тана оғирлиги камаяди. Касалхоналарда пархез овқатланиш қамровига кўра 4 та шартли гурухга бўлиш мумкин:

  1. 500 дан ортиқ ўринли кўп тармоқли касалхоналар (вилоят, катта шахар касалхоналари); касалхона штатида диетолог бўлади. 3-4 та пархезли овқатланинш бўйича хамшира ва қандолатчилар. Барча пархез столлар қўлланилади, пархез овқатланиш кенг қамровда ташкил этилади.

  2. 200-450 ўринли туман марказий касалхоналари, Улуғ ватан уруши ногиронлари госпиталлари, шахар касалхоналари, ишлаб чиқариш корхоналарининг тиббий – санитар стационар бўлимлари. Одатда бундай касалхоналарда 0.5 ставкада диетологлар ишлайди, 1-2 та пархез овқатланиш бўйича хамшира бор. Ходимларининг ишини енгиллатиш мақсадида пархез тўплами қисқариши мумкин.

  3. Пархезларнинг сони 4-5 дан ошмаган махсус, бир тармоқли даволаш муассасалари. Уларга туғруқхоналар, сил, кардиология, эндокринология, юқумли, гастроэнтерологик, уологик ва нефрологик марказлар киради.

  4. Қоидаларга мувофиқ даволаш муассасаларида хар бир пархез учун қаттиқ менъю тузилади, бемор овқат танлаш хуқуқидан махрум (санаториялардан ташқари). Бундай тизимилмий асосда пархез овқатланиш рационни максимал баланслашни оқлайди.

Пархезли овқатланишни тўғри ташкил этиш маҳсулот нормаларини қатъий баришни талаб этади. (8.1 жадвал). Бирор бир маҳсулотнинг йўқлиги рационнинг кимёвий таркибини ўзгартирмаслиги учун бошқаси билан алмаштирилади.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги томонидан даволаш муассасалари учун 4 махал овқатланиш тартиби ўрнатилган, аммао баъзи бир касалхоналарда (ошқозон – яра касалликларининг кучайиш даврида, сурункали холецистит, миокард инфаркти, демпинг синдроми), операциядан кейинги холларда беморлар 5-6 махал тез-тез овқатланишга мухтождир.
Касалхоналарда пархез овқатланишнинг бошқаришни бош шифокор ёки унинг ўринбосари амалга оширади. Пархезли овқатланишни ташкил этиш учун диетолог жавобгардир.
Диетологлар бўлмаган шифохоналарда пархезли овқатланишни бошқариш бирор даволовчи шифокор (терапевт, гастро - энтеролог) га топширилади.
Пархезли овқатланиш бўйича хамшираларга бўлган талаб 100 ўринли жой хисобидан келиб чиқиб 0.5 ставка қилиб белгиланади. Болалар, юқумли ва сил шифохоналарида эса хамширага 1 ставка белгиланади (75-100 ўринли муассасаларда эса 0.5 ставка). Болалар уйларида 60-100 ўринли жойларда хамшираларга 0.5 ставка, 100 дан ортиқ ўринли бўлса – 1 ставка. Йирик даволаш – профилактика муассасаларида пархез овқатланиш ишини координациялаш учун маслахатлар ташкил этилади. Улар консулътатив – маслахат органлари бўлиб хисобланади.
Маслахат таркибига касалхона бош шифокори (маслахат раиси), унинг даволаш ва маъмурий – хўжалик ишлари бўйича ўринбосари, диетолог (маслахат масъул котиби), озиқ-овқат блоки мудири, бўлим мудиралари ва катта хамширалар, ишлаб чиқариш мудирлари кирадилар. Пархез овқатланиш бўйича маслахат таркиби даволаш профилактика муассасасининг бош шифокори буйруғи билан тасдиқланади.
Маслахатнинг асосий вазифалари:

  1. пархез овқатланиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уни муассаса тиббий ходимлари билан мухокамага қилиш;

  2. пархез овқатланиш бўйича хамшира, ошпаз ва бошқалар иштрокида энг илғор усулларни тадбиқ этиш;

  3. овқатнинг 7 кунлик менъю ва рецептини, янги пархезларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

  4. ходимларни малакасини ошириш ва тайёрлаш режаларини тузиш хамда тасдиқлаш;

  5. пархез овқатланиш бўйича маърузалар ўқиш;

  6. пархез озиқ-овқатлар билан таъминлашни яхшилаш бўйича тадбирлар ишлаб чиқиш;

  7. диетологлар иш режаси ва хисоботларини кўриб чиқиш;

  8. пархез овқатланиш бўйича санитар –тарғибот ишини яхшилаш ва кенгайтириш тадбирларини ишлаб чиқиш.

8.1-жадвал
Даволаш – профилактика муассасаларида 1 кунлик озиқ-овқат меъёри (грамм).


Download 2,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish