ЎҚув адабиёти овқатланиш гигиенаси фани бўйича ўҚув қЎлланма профессор Г. И. Шайхова таҳрири остида



Download 2,35 Mb.
bet152/170
Sana24.02.2022
Hajmi2,35 Mb.
#195045
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   170
Bog'liq
Овқатланиш гигиенаси ўқув қўлланма

Асосий пархезлар тавсифи
1 пархез. Кўрсатмалар: меьда ва 12 бармоқ ичакнинг яра касаллиги, зўрайган, нисбатан суст зўрайган ва тузалаётган даврида; сурункали гастритни кучайган даврида; тузалаётган даврдаги ўткир гастрит. Тавси мақсади: овқат хазм қилиш трактини кимёвий, механик ва термикшикасланишдан сақлаш, яллиғланишни камайтириш, ярани битиши яхшилаш, меьданинг секретор ва эвакуатор фаолиятини нормаллаштириш.
Умумий тавсиф: бу пархез энергетик қуввати, оқсиллар, ёғлар ва углеводлар таркиби бўйича тўлиқ физиологик пархездир. Ошқозон секретор фаолиятини кучайтирувчи ва қийин хазм бўладиган озиқ – овқатлар ва таомлар чегараланган. Овқатни асосан қайнатиб ёки буғда пишириб тайёрланади. Ош тузи хам чегараланади. Жуда совуқ ва иссиқ овқатлар истисно қилиниди.
Кимёвий таркиби: оқсиллар – 90-100 гр; ёғлар – 100гр; углеводлар – 400-420 гр; энергетик қуввати – 11,7-12,6 МЖ (2800-3000 ккал); ош тузи – 10-12 гр; эркин суюқлик – 1,5 л. Овқатланиш тартиби: 1 кунда 5-6 марта. Уйқудан олдин сут ва сут маҳсулотлари.
2 пархез. Кўрсатмалар: секретор етишмовчилиги билан кечувчи сурункали гастрит, тузалаётган даврдаги энтерит ва колит, кучли оғриқдан кейинги энтерит ва колит. Тавсия мақсади: тўлиқ овқатланиш билан таъминлаш; овқат хазм қилиш аппарати фаолиятини стимуллашитириш; эвакуатор фаолиятини нормаллаштириш.
Умумий тавсиф: овқат хазм қилиш трактининг секрециясини кучайтириш учун тўлиқ физиологик пархез. Турли хилдаги таомлар қайнатилган, қовурилган ва димланаган холда тавсия этилади.
Истисно қилинади: ошқозонда узоқ туриб қоладиган озиқ-овқат мухсулотлари ва таомлар, қийин хазм бўладиган, жуда совуқ ва иссиқ таомлар.
Кимёвий таркиби: оқсиллар – 90-100 гр; ёғлар – 90-100 гр; углеводлар – 400-420 гр; энергетик қуввати – 11,7-12,6 МЖ (2800-3000 ккал); ош тузи – 15 граммгача; эркин суюқлик – 1,5л. Овқатланиш тартиби: 1 кунда4-5 марта.
3 пархез. Кўрсатмалар: ўткир ва сурункали ичак касалликлари. Тавсия мақсади: овқат хазм қилиш трактининг яллиғланиш жараёнида ва овқат хазм қилиш бузилганида қўланилади.
Умумий тавсиф: ёғлар ва углеводлар чегараланган пархез бўлиб, гипохлоридли оқсиллар таркиби нормал холда. Таомлар қайнатилган, буғда тайёрланган ва қирғичдан ўтказилган холда тавсия этилади.
Кимёвий таркиби: оқсиллар – 100 гр; ёғлар – 70 гр; углеводлар – 250 гр; энергетик қуввати 10,5 МЖ (2500 ккал); эркин суюқлик – 1,5-2 л; ош тузи 8-10 гр; рацион оғирлиги – 3 кг. Овқатланиш тартиби: 1 суткада 5-6 марта. Иссиқ овқат харорати – 52-62°С, суюқ овқатлар 15°С дан паст.
5 пархез. Кўрсатмалар: соғайиш давридаги ўткир гепатит ва холецистит; зўраймаган даврдаги сурункали гепатит; жигар циррози; сурункали холецистит ва ўт қопи тоши касаллиги. Ошқозон ва ичак касалликларининг барча холатларида.
Тавсия мақсади: тўлиқ овқатланиш шароитида жигарнинг кимёвий таъсирланиши; жигар ва ўт йўллари фаолиятини нормаллаштириш.; ёғларни чегаралаш билан бир қаторда оқсил ва углеводларнинг физиологик меьёрини сақлаш. Таомлар қайнатилган, димланган холда ва липотроп моддалар, пектин, суюқлик таркиби оширилган холда бўлиши талаб этилади. Жуда совуқ овқатлар истисно қилинади.
Кимёвий таркиби: оқсиллар – 90-100 гр; ёғлар – 80-90 гр; углеводлар – 400-450 гр; энергетик қуввати – 11,7-12,2 МЖ (2800-3000 ккал); ош тузи – 10 граммгача; эркин суюқлик – 1,5-2л. Ксилит ва сорбитни киритиш мумкин. Овқатланиш тартиби: 1 кунда 5 марта.
7 пархез. Кўрсатмалар: соғайиш давридаги ўткир нефрит; зўрайган даврдаги сурункали нефрит ва буйрак етишмовчилиги.
Тавсия мақсади: буйрак гипертензияси бартараф этиш ва ишини енгиллатиш; организмдан азотли ва модда алмашинувининг бошқа маҳсулотларини чиқиб кетишини яхшилаш.
Умумий тавсиф: оқсиллар бирмунча чегараланган, ёғ ва углеводлар физиологик меьёри сақланган. Овқат ош тузисиз тайёрланади. Беморга туз шифокор тавсияси бўйича берилади (3-6 гр). Эркин суюқлик миқдори 1 литргача камайтирилган. Гўшт, балиқ, қўзиқорин ва эфир мойлари ман этилади.
Гўшт ва балиқ қайнатилиб (1 кунда 100-150 гр) истеьмол қилинади. Овқат харорати доимий.
Кимёвий таркиби: оқсиллар – 80 гр; ёғлар – 90-100 гр; углеводлар –400-450 гр (80-90 гр шакар); энергетик қуввати 11,3-12,2 МЖ (2700-2900 ккал); эркин суюқлик – 0,9-1 л; Овқатланиш тартиби: 1 суткада 4-5 марта.
8 пархез. Кўрсатмалар: махсус пархез талаб қилинмайди, асосий касаллик семириш ва бошқа ёндош касалликлари вақтида тавсия этилади.
Тавсия мақсади: ортиқча ёғларни йўқотиш.
Умумий тавсиф: углеводлар хисобига рацион энергетик қувватини камайтириш. Эркин суюқликни ва ош тузини чегаралаш. Толали озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш. Таомлар қайтилиб ва димлаб тайёрланади. Шакар ўрнига ксилит ва сорбит ишлатилинади.Овқат харорати доимгидек.
Кимёвий таркиби: оқсиллар – 100-110 гр; ёғлар – 80-85 гр; углеводлар – 150 гр; энергетик қуввати 7,1-7,5 МЖ (1700-1800 ккал); эркин суюқлик – 1-1,2 л; ош тузи 5-6 гр. Овқатланиш тартиби: 1 суткада 5-6 марта.
9 пархез. Кўрсатмалар: енгил ва ўртача оғирликдаги қандли диабет; нормал вазнли ёки нисбатан ортиқча вазнли инсулин олмайдиган ёки кам дозада (20-30 ЕД) инсулин олувчи беморлар.
Тавсия мақсади: углеводлар алмашинувини нормаллаштириш ва ёғ алмашинуви бузилишини олдини олиш; углеводларга чидамлиликни аниқлайди.
Умумий тавсиф: енгил хазм бўладиган углевод ва ёғлар хисобига энергетик қуввати камайтирилган пархез. Оқсиллар нормада. Шакар ва ширинликлар ман этилган. Ош тузи, холестерин, экстракт моддалар чегараланган. Витаминлар, липотроп моддалар ва толаларга бой маҳсулотлар (творог, ёғсиз балиқ, денгиз маҳсулотлари, мевалар, ёрмалар,ундан тайёрлаган нон) рационда кўпайтирилган.Қайнатилган ва димланган, камроқ холда қовурилган ва дудланган таомлар тавсия этилади.Овқат харорати доимий. Ширинликлар ва ширин ичимликлар таркиби пархезнинг энергетик қуввати хисобга олинган холда ксилит ва сорбитли бўлиши зарур.
Кимёвий таркиби: оқсиллар – 90-100 гр (55% хайвон оқсили); ёғлар – 75-80 гр(30% ўсимлик ёғи); углеводлар – 300-350 гр (асосан полисахаридлар); энергетик қуввати 9,6-10,5 МЖ (2300-2500 ккал); эркин суюқлик – 1,5 л; ош тузи 12 гр; Овқатланиш тартиби: 1 суткада 5-6 марта углеводлармиқдорини тенг сақлаган холда.
10 пархез. Кўрсатмалар: қон томир тизимидаги 1-3 даражадаги қон айланишининг етишмовчилиги билан кечувчи касалликларда. Тавсия мақсади: қон айланишидаги бузилишини даволашга кўмаклашиш, жигар, буйрак, модда алмашинуви билан бир қаторда юрак-қон томир тизими ва овқат хазм қилиш тизими фаолиятини нормаллаштириш; организмдан азот қолдиқлари ва оксидланмаган модда алмашинуви маҳсулотларини чиқиб кетишини яхшилаш. Умумий тавсиф: ушбу пархезда ош тузини 5-6 граммгача камайтирилади. Эркин суюқлик – 1,2 л. Рационда 90 гр оқсил, 65-70 гр ёғ, 350-400 гр углевод мавжуд. Энергетик қуввати 10,46 МЖ (2500 ккал). Рацион массаси 2 кг. Юрак-қон томир ва марказий нерв тизимини қўзғатувчи маҳсулотлар тавсия этилмайди, хусусан, аччиқ дамланган кўк чой, таббий кофе, какао, шоколад, аччиқ таомлар, дудланган, холестеринга бой маҳсулотлар. Сабзавотлар метеоризм чақиргани сабабли чегараланади. Калий тузларига ва витаминларга бой маҳсулотлар, шунингдек липотроп маҳсулотлар тавсия этилади. Барча таомлар тузсиз тайёрланади. Унча яққол намоён бўлмаган шиш холатларида таомларга 1-2 кун давомида 5-6 грамм ош тузи қўшиш мақсадга мувофиқдир. Балиқ ва гўшт маҳсулотлари буғ ёрдамида ёки суда қайнатилган холда тайёрланади. Ёғли таомлар чекланади.
11 пархез. Кўрсатмалар: ўпка сили, суяк-бўғимлар сили, тез зўраймайдиган ёки зўраймаган даврдаги туберкулёзли лимфаденит, вазн йўқотилганда; юқумли касалликлардан, жаррохлик амалиётларидан, жарохатлардан кейинги овқат хазм қилиш аппарати касалликларидан ташқари вазн йўқотиш холларида. Тавсия мақсади: организмнмнинг овқатланиш холатини яхшилаш, унинг химоя фаолиятини ошириш, жарохатланган органда қайта тикланиш жараёнини кучайтириш. Умумий тавсиф: пархезнинг энергетик қувватини оқсиллар миқдорини кўпайтирган холда ошириш, айниқса, сут маҳсулотлари, витамин ва минераллар (калъций ва темирга бой бўлган) миқдорини ошириш, бошқа пархезларга нисбатан ёғ ва углеводлар миқдорини ошириш. Овқатга кулинар ишлов бериш ва таом харорати доимгидек. Кимёвий таркиби: оқсиллар – 110-130 гр (60% хайвон оқсиллари); ёғлар – 100-120 гр (20-25% ўсимлик ёғи); углеводлар – 400-450 гр; энергетик қуввати 12,6-14,2 МЖ (3000-3400 ккал). Ош тузи - 15 гр. Эркин суюқлик миқдори – 1,5 л. Овқатланиш тартиби: кунига 5 махал.
15 пархез. Кўрсатмалар: махсус даволовчи пархез талаб қилмайдигин турли касалликлар ва овқат хазм қилиш органлари фаолияти бузилиши холатлари кузатилмаганда, касалликдан соғайиш даврида, хусусан, даволовчи пархез овқатланишдан одатий овқатланишга ўтиш даврида тавсия этилади. Тавсия мақсади: касалхона шароитида тўлиқ физиологик овқатланиш билан таъминлаш. Умумий тавсиф: эенргетик қуввати ва оқсил, ёғ, углевод миқдори жисмоний мехнат билан шуғулланмайдиган соғлом одамлар овқатланиш меьёри билан деярли бир хил. Витаминлар маҳсулотлар миқдори пархезда кўпроқ. Овқатга кулинар ишлов бериш ва таом харорати одатий холда. Ушбу пархезда нисбатан қийин хазм бўлувчи маҳсулотлар чегараланади. Кимёвий таркиби: оқсиллар – 90-95 гр (55% хайвон оқсиллари); ёғлар – 100-105 гр (30% ўсимлик ёғи); углеводлар – 400 гр; энергетик қуввати 11,7-12,1 МЖ (2800-2900 ккал). Ош тузи - 15 гр. Эркин суюқлик миқдори – 1,5-2 л. Овқатланиш тартиби: кунига 4 махал.

Download 2,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish