Жисмоний маданият дарсининг тузилиши. Жисмоний маданият дарслари билан боғлиқ масалаларнинг энг муҳими уни қандай тузиш масаласидир. Дарсни тузилиш қонуниятлари ҳақида гапиришдан аввал уни қандай структуравий бирликлардан ташкил топишини аниқлаб олиш ва ривожлантириш керак бўлади. Аввалига дарс ҳақида фикр билдира ётиб уни таркибига киритилган жисмоний машқлар, уларни кетма-кетлиги ва давомийлигига қараб, “дарс схемаси” атамаси қўлланила бошланди. Кеийнчалик дарсга қўйилган вазифалар ва уларни ҳал қилиш учун танланган жисмоний машқлар уларнинг меъёри (дозаси)га қараб, “дарс режаси” деган атамалар қўлланилди.
“Дарсни структураси” деган атама биринчи маротаба В.В. Белинович томонидан (1939) қўлланилди ва ўринли равишда дарсни тузилиши деб тўғри номланди. Белинович дарсни тузилиши дарснинг вазифалари ва унда амалга ошириладиган жисмоний тарбияни мазмуни билан боғлиқлигини уқтиради.
Н.Н. Ефремов (1959) биринчи маротаба “дарснинг тузилиши” деган тушунчага таъриф беришга уринди ва дарс структураси деганда машғу-лотни таркибий (кириш, тайёрлов, асосий ва якунлов) қисмларини ўзаро жойлашиши ва муносабатини назарда тутди холос.
К.А. Кузминанинг фикрича (1960) эса дарснинг тузилиши – бу уни қисмларининг сони, уларнинг аҳамияти ва мазмуни, кетма-кетлиги ва дарсни ҳар бир қисмини давомийлиги деб таъриф берди. Дарсни тузилишига оид махсус илмий-услубий адабиётларда турлича фикрлар мавжуд. Лекин ҳозирги кунда бу баҳсларга чек қўйилган ва дарсни тузилишиини уч қисмли таркибга эга деб қабул қилинган.
Дарс тузилишининг лойиҳаси алоҳида, дарсларни тузишда фойда-ланиладиган дарс конспекти орқали ифодаланади. Дарсни тузилиши ўқитувчини дарсларга машқларни оқилона танлашга, материалларни тўғри жойлаштириш ва дарсдаги юкламани меъёрини аниқ белгилашга ёрдам беради.
Дарснинг тузилиши дастур материалларини белгиланган вазифа асосида изчил ўрганишни йўлга қўяди. Дарс учун режалаштирилган вазифаларни ҳал қилишда қўлланиладиган таълимнинг усулиятига аниқлик киритади ва уни қўллаш учун дарснинг қисмлари ёки уларнинг айрим бўлакларидан қандай фойдаланиш лозимлигини белгилайди.
Жисмоний маданият дарсида ҳар қандай педагогик вазифаларни ҳал этиш кўпинча шуғулланувчилар организмидан маълум даражадаги зўриқишини вужудга келтиради, шунинг учун бу ишга организм тегишли даражада тайёр бўлиши керак.
Буюк рус олими И.П. Павлов организмни қийин вазифаларни ҳал этишга тайёр бўлиши зарурлигини уқтириб, машқни аста-секинлик билан такрорлаш маълум физиологик қоидаларга асосланишни тақозо этади, деб уқтирди. Бу кўрсатма ўқитувчи зиммасига шуғулланув- чилардан катта куч талаб қиладиган педагогик вазифаларни ҳал қилиш дарснинг бошида эмас, маълум тайёргарликдан сўнг, машғулотларни, дарсларни охирида ҳал қилиниши лозимлигини, машғулотдаги асосий вазифалар шуғулланувчилар организмини уюштириш, зарурий руҳий ҳолатни вужудга келтириш ва белгиланган вазифаларни бажариш, машқни ўрганишга бўлган иштиёқни шакллантириш, машғулотлар давомида асосий талаблар даражасига кўтарилиши лозимлигидан иборат.
Ўқувчилар томонидан асосий вазифаларни ҳал қилиш, кўпинча, шуғулланувчи зўр бераётган яъни, уни фаоллигини ошган даврига тўғри келишлигини амалий аҳамияти катта. Уларнинг организми нисбатан катта зўриқиш ва кучли эмоциионал ҳолатдан вазмин ҳолатга бирдан ўта олмайди. Шунга кўра дарсни тузишда хотиржам ҳолатга ўтиш ва машғулотларни уюштирилган равишда тугаллаш мақсадга мувофиқ бўлади.
Ҳар бир дарс уч қисмли таркибга эга эканлиги ҳақида юқорида фикр билдирдик ва улар тайёрлов, асосий ва якунлов қисми деб номланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |