Умумий ўрта таълим тизими ўқувчиларининг жисмоний тарбияси


Жисмоний маданият дарсининг



Download 1,18 Mb.
bet8/17
Sana29.04.2022
Hajmi1,18 Mb.
#590009
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17
Bog'liq
Ўқувчилар жисмоний тарбиясини асосий машғулотларининг шакллари

Жисмоний маданият дарсининг тайёрлов қисми учун 8-12 мин вақт сарфланади. Бошланғич синфларда эса 20 минутгача бўлиши, иқлимшароити, совуқ, иссиқ ва ҳ.к.ларга қараб, сарфланаётган вақт бироз кўпайтирилиши мумкин. Тайёрлов қисми асосан дарснинг асосий қисмида бериладиган жисмоний юкламага ўқувчи ёки шуғулланувчи организмини функционал ҳолатини тайёрлайди.
Организмнинг функционал ҳолатини дарснинг асосий қисмига тайёрлиги ўқувчини ҳаракат координациясининг яхшиланганлиги, пешонада енгил терлаш, юзида қизилликни пайдо бўлиши ўқувчининг ҳаракат фаоллигини ортиши, нафас олиш ритмининг бироз тезлашуви, эмоционал ҳолатини кўтаринкилигини кузатилиши орқали аниқланади. Уни тузилиши дарсда ечиладиган педагогик вазифаларга кўра “ташки-лий дақиқа” деб бошланадиган қисм билан бошланиб, ўқувчиларни сафлаш, уларни сонини аниқлаш, навбатчидан (5-синфдан бошлаб) рапорт қабул қилиш саломлашишни ўз ичига олади ва унга 2-2,5 минут вақт сарфланади. Ташкилий дақиқадан сўнг лозим бўлса, диққат учун машқлар, дарсни вазифаси ёки мавзусини эълон қилиш, қадди-қомат учун машқлар, нафас олиш ритми, юрак уриш частотаси, қон айланишини тезлаштириш, тана бўғинлари, мускуллари учун ҳаракатда, ўқувчиларни тўхтатиб, турли хил машқлар бажартирилади. Дарснинг тайёрлов қисми асосий қисмида бажарилиши лозим бўлган ҳаракат фаолияти учун “тайёрлов” ва “йўлланма берувчи” машқлар билан тугалланади (1-2 чизма, 21 саҳифага қаралсин).
Жисмоний маданият дарсининг асосий қисми учун 25-30 минутгача (45 минутли дарсларда) вақт сарфланади ва ўқитувчи томонидан тузилган дарс сценарияси ёки унинг режа-конспектига киритилган жисмоний тарбиядан Давлат стандарти дастуридаги шу синф учун режалаштирилган янги машқлар уқтирилади ёки аввалги синфларда ўзлаштирилган жисмоний машқлар, ҳаракат фаолиятлари таништирилади, ўзлаштирилади, мустаҳкамланиб, такомиллаштири-лади. Дарснинг асосий қисмини тузилиши учун ягона “стандарт схема” мавжуд эмас. Дарснинг бу қисми унинг мазмунига киритилган асосий жисмоний машқлар, уларни бажариш учун танланган усул ва усулиятлар, улардан фойдаланишни ташкиллаш шаклларини танлаш ва тузишдек таркибий қисмларни ўз ичига олади. Бундан ташқари жисмоний тарбиядан Давлат таълим стандарти дастурининг бўлимлари (гимнастика, енгил атлетика, сузиш, кураш, спорт ўйинлари, ҳаракатли ўйинлар)ни ўқув материалини ўқитиш ўзининг услубий хусусиятлари билан дарснинг асосий қисмини турлича ташкиллаш талабини қўяди. Дарснинг асосий қисмининг талабларини ҳал қилиш ўқувчилар фаолиятини гуруҳли, индивидуал, фронтал, узлуксиз-улаб, айланиб юриб бажариш, “крейстринг” усулиятлари орқали, мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг жисмоний тарбияси жисмоний ривожланганлиги, тайёр-ланганлиги ва организмининг анатомо–физиологик хусусиятларини эътиборга олишни тақозо этади (3-чизма).
Дарснинг бу қисмида ўқитувчиларнинг ёрдамчилари-жисмоний тарбия фаолларининг аҳамиятини эътироф этмай иложимиз йўқ. Улар ўқитувчи томонидан ҳафтанинг бошланишида инструктив машғулотлар учун тўпланадилар ва уларга дарснинг асосий қисмида алоҳида гуруҳ-ларда йўриқчи вазифасини бажариш усулияти ўқитувчи томонидан ўргатилади.

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish