Умумий ўрта таълим тизими ўқувчиларининг жисмоний тарбияси
“Мактаб ёшидаги болаларда жисмоний тарбия жараёни биз педагоглардан мактабда ишлаш учун жисмоний тарбиянинг асоси нималардан иборатлиги, унинг мазмуни, ташкил қилинишини, бола-ларни ҳаракатга ўргатиш методикасини билишни талаб қилади”.
Мактаб ёшидаги болаларда жисмоний тарбия жараёнининг мақсади аста-секинлик билан уларни жисмоний камолотга эриштириш ва шу аснода ҳаётга, ижодий меҳнатга ва Ватан мудофасига тайёрлашни ҳамда соғлом турмуш тарзи жисмоний маданияти (СТТЖМ) соҳибига айлантиришни назарда тутади.
Ўқувчилар жисмоний тарбияси жараёнида умумий ва хусусий вазифалар ҳал қилинади.
Умумий вазифалар – билим бериш, жисман тарбиялаш ва соғлом-лаштиришдан иборат бўлиб, хусусийлари эса жисмоний тарбиядан Давлат таълим стандарти дастуридаги ўрта махсус умумий давлат жисмоний тарбия таълими вазифаларини ҳал қилади.
Хусусий вазифаларга қуйидагилар киради:
1) ўқувчилар организмининг соғлигини мустаҳкамлаш, ривож-лантириш ва чиниқтиришдек СТТЖМ одобига эга қилиш;
2) турли хилдаги меҳнат фаолиятига тайёр бўлиш учун шу ёшга хос бўлган жисмоний сифатларни ривожлантириш;
3) ҳаёт учун керакли ҳаракат малакалари ва кўникмаларини ривож-лантириш ва кейинчалик керак бўладиганлари билан қуроллантириш;
4) ўқувчиларга умумий ўрта таълим меъёрида жисмоний мада-ниятга оид янги назарий жисмоний билимларни бериш ва уларни йилдан йилга такомиллаштириш;
5) ўқувчиларни жисмоний машқлар билан мунтазам шуғулланишга қизиқтириш ва унга одатни шакллантириш;
6) ўқувчиларни жисмоний маданият фаоллари қилиб тарбиялаш ва бу билан уларда ташкилотчилик қобилиятини тарбиялаш.
7) маънавий тарбиянинг элементлари ахлоқий, руҳий, эстетик ва меҳнат тарбияси билан боғлаш, қадриятларимизга оид вазифалари би-лан биргаликда ўқувчиларни ёшини улғайиши, жисман тайёргарлигини ортишини эътиборга олиб, ўқитишнинг айрим босқичларига аниқликлар киритиш ва бошқа қатор вазифалар ҳал қилинади.
Мактаб ёшининг қуйидаги 3 хил ёш гуруҳида таълим тарбия ишлари йўлга қўйилади.
Мактаб ёшининг 6 (7), 10 (11) ёшдалик вақтида (1-4 синфлар) ор-ганизми табиий ривожланишда бўлиб, биз уни гармоник ривожлани-шини йўлга қўйишимиз учун энг қулай давр ҳисобланади. Марказий нерв тизимидаги бошқариш функциясини ҳаракат - таянч аппарати фаолияти иши, юрак-томир, нафас олиш органлари ишини янада ривож-лантиришга эътибор қаратилади, қоматни тўғри тутиш, ташқи кўриниш устида ишлаш муҳим аҳамият касб этади. Бу жараёнга шахсий гигиена қоидаларига оид билимлар қўшиб берилиши билан тарбия маданиятини шакллантириш йўлга қўйилади.
Мактаб ўқувчиларининг 12-15 ёшдаги (5-9 синфдаги)лик даврида жисмоний машқлар ўсаётган ёш организмга самарали таъсир кўрсатади. Шунинг учун ҳам бу давр жисмоний сифатларни ривожланишига қулай имкониятлар даври деб қаралади.
Жисмоний тарбия жараёнининг жисмоний билимлар бериш вазифаси-ҳаётда учрайдиган ҳаракат малакаларини рационал техника-сини, гимнастика, енгил атлетика, спорт ўйинлари, велосипедда юриш ва бошқа спорт турлари, спорт тактикасига оид бошланғич назарий тушунчаларни беришдан иборат. Бу ёшдагиларда асосан “Алпомиш” ва “Барчиной” махсус тестининг талаб-лари ва нормаларини топширишга тайёрлаш йўлга қўйилади. Жисмоний машқлар билан шуғулланиш натижасида спорт маҳоратини ошаётганлигини, жисмоний маданиятни жамиятдаги роли ва моҳиятини тушунтириш йўлга қўйилади. Аста - секинлик билан ташкилотчилик қобилияти такомиллаш-тирилади. Мусобақа қоидалари ўзлаштирилади, ҳакамлик қилиш малакалари ривожлантирилади ва чиниқтириш мақсадида табиатнинг соғломлаш-тирувчи кучларидан фойдаланишга ўргатилади.
16-18 ёшдаги умумтаълим мактаби, академик лицейлари ва касб – ҳунар коллежларининг ўқувчилари организми ёши улғайган сари бақувватлашади. Жисмоний тарбия жараёни буни янада кучайтиришга йўналтирилади. Жисмоний машқлар билан тизимли шуғулланиш таълим тизимининг шу ёшдагиларини иш қобилиятини яхшилаш, асосий ҳаракат фаолиятлари учун чидамлилик заҳираларини ошириш, ўз танасини бошқара олиш, куч, тезкорлик, чаққонлик ва бошқа ҳар томонлама жисмонан гармоник тарбия аломатларини чуқурлаштиришга эътибор қаратилади.
Организм табиий ўсиб борар экан, унинг функционал имкониятларини ошиб бориши ҳам муқаррар. Олдин эгалланган ҳаракат малакалари заҳираси базасида янги, кейин эгалланиши лозим бўлган ҳаракат малакалари учун поидевор яратилади. Бу ёшдагиларда уларнинг жисмоний маданият соҳасидаги билимларини бойитиш, спорт трени-ровкаси асослари, спортчини ўз-ўзини назорат қилиши қоидаларига ўргатиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |