Соғломлаштириш вазифалари ҳам тарбия вазифалари каби ҳар бир дарсда ҳал этилиши лозим. Жисмоний маданият дарсларини тўғри уюштириш ва ўтказиш тегишли кийим бош билан шуғулланишни, машғулотлар жойларида зарурий санитария-гигиена ҳолатини сақлаш ва риоя қилиш, дарсларни очиқ ҳавода қуёш нури, ҳаво намлиги ва бошқа воситалардан фойдаланиб ўтказилиши, соғломлаштириш вазифаларини ижобий ҳал этиш имкониятини яратади. Соғломлаштириш вазифалари тарбиялаш, билим бериш вазифалари билан қориштирилиб юбори-лишига йўл қўйилмаслиги лозим.
1.2. Жисмоний маданият дарсини ташкиллаш
ва ўтказишнинг услубий асослари
Жисмоний маданият дарсининг самараси кўпинча ўқитувчининг тузган режасини ҳаётийлиги, шуғулланувчилар фаолиятини ташкиллаш учун танлаган усулияти ва услублари мавжуд жиҳозлар ва спорт анжомларидан, техник воситалардан, спорт иншоотларидан эффектли фойдалана олиш, температура, иқлим шароити, ўқувчиларнинг тайёр-гарлги, уларнинг ёши, индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиб эф-фектли фойдалана олиш билан боғлиқ.
Дарснинг ташкилланиши ва унинг таъминланганлиги қуйида-гиларни:
1) тиббий ва гигиена шароитини яратиш ва унга риоя қилишни;
2) моддий-техник жиҳатдан таъминлашни;
3) дарсда ўқувчилар фаолиятини ташкиллаш усулиятларини тўғри танлаш орқали қўйилган вазифани эффектли ҳал қилишни назарда тутади.
Дарс ўтказишнинг тиббий-гигиеник шароити дарсда жисмоний машқлар билан шуғулланиш жараёнида юзага келадиган, соғломлаш-тириш эффектидан келиб чиқадиган бир бутун комплексли тадбирлар, тиббий гигиеник шароитдан келиб чиқади.
Машғулотларни ўтказиш жойининг қатъиян белгиланган тиббий-гигиеник нормаларга мувофиқлаштириш, спорт зали учун ҳаво темпера-тураси энг маъқули 14-160С да бўлиш, танаффусларда очиқ майдонларга сув сепилиши, спорт залларининг эса ойналари очилиб шамоллатилиши ва бошқалар. Инсон ўпкасининг нормал ҳаво вентиляцияси алмашиши минутига 4 дан 6л атрофида, юқори интенсивликда бажарилаётган машқларда (югуриш, спорт ўйинлари) организмни ҳаво ютиши 10л ва ундан ортиқ даражадан ошиши мумкин. Шунинг учун машғулот жойларини тоза ҳаво билан таъминлашнинг аҳамияти муҳим.
Айниқса, залдаги жиҳозлар, анжомлар, матлар (гиламлар), полни тозалиги доимий диққат ва эътиборни талаб қилади. Ҳар бир дарсдан сўнг зал полини ҳўлланган пол латта билан, намланган латта билан эса жиҳозлар, матларни артиб чиқиш зарурияти мавжуд. Машғулотлар тугагандан сўнг эса шуғулланилган жой тозаловни талаб қилади. Чунки тозаланмаган зал шуғулланувчи соғлигига катта путур етказади, танани, спорт кийимларини кирланишига сабаб бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |