5-мавзу: Жисмоний тарбия дарсларини ташкил қилиш шакллари режа: Мавзуга кириш Жисмоний маданият дарсини ташкиллаш



Download 1,19 Mb.
bet1/7
Sana11.03.2022
Hajmi1,19 Mb.
#491464
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Жисмоний маданият дарсини ташкиллаш 22


5-МАВЗУ: Жисмоний тарбия дарсларини ташкил қилиш шакллари
РЕЖА:
1.Мавзуга кириш
2.Жисмоний маданият дарсини ташкиллаш
3. Жисмоний маданият дарсининг
мазмуни ва тузилиши
4. Жисмоний маданият дарсларида ўқувчилар
фаолиятини ташкиллаш усулияти ва мустақил шуғулланиш
малакаларини шакллантириш
5. Хулоса ва фойдаланилган адабиётлар

1.Мавзуга кириш
Ўқувчиларнинг жисмоний тарбиясини машғулотларининг асосий шакли мактаб жисмоний маданият дарси ҳисобланади ва умумий таълим тизимида ўқув ишлари деб аталади. Мактаблар ва бошқа ўқув муассасаларининг жисмоний тарбия бўйича синфдан ташқари ишлари, мактабдан ташқари муассасалардаги машғулотлар ва оиладаги соғломлаштириш жисмоний маданияти машғулотлари ўқув ишларини тўлдириш ва унинг айрим вазифаларини ҳал қилишнинг тўлдирувчи машғулотлари тарзида фойдаланилади.
“Жисмоний маданият дарси”, “дарсгача гимнастика”, “жисмоний маданият дақиқалари”, “катта танаффусдаги уюштириладиган ўйин лар”, “спорт кўнгил очиш тадбирлари”, “куни узайтирилган мактаблар даги оммавий жисмоний маданият машғулотлари”, “спорт секциялари”, “байрамлари, мусобақалар, “Қувноқлар ва зукколар” учрашувлари, “Саломатлик куни” ва ҳ.к.дек ўндан ортиқ хилдаги жисмоний тарбиядан ўқув, синфдан ташқари машғулотлар ва оммавий соғломлаштириш ишларининг турли хилдаги машғулотлари тарзида йўлга қўйилади.
Ўқувчилар жисмоний тарбиясининг ўқув ишлари шакли. Ўқув ишлари ўқувчи жисмоний тарбиясини ташкиллашнинг асосий машғулот шакли бўлиб, мактаб жисмоний маданият дарси тарзида уюштирилади.
Дарс – жисмоний тарбия машғулотларининг тизимли шакли бўлиб, бир хил ёшдаги, бир хил контингентдаги болаларга белгиланган вақт ичида жисмоний маданият дастури мавзуларини ўқитиш жараёни ташкилланадиган машғулотдир.
Мактаб жисмоний маданият дарси жисмоний машқлар билан шуғулланиш машғулотларининг алоҳида шакли бўлиб, умумтаълим мактаблари, академик лицейлар,гимназиялар, касб-ҳунар коллежлари, олий ўқув юртлари ва бошқа ўқув муассасаларида мажбурий дарс жадвали асосидаги машғулотлар сифатида жисмоний тарбиядан давлат дастури материали ўқитиладиган академик машғулот бўлиб, ўқув муассасаларида жисмонан баркамол авлодни тарбиялаш бўйича қўйилган мақсад ва вазифаларни комплексли ҳал қилади.
Жисмоний тарбия жараёни бир йиллик эмас. Мазмуни ва ташкилла-нишини турли туманлиги билан характерланадиган машғулотлар, дарслар туркуми орқалигина тарбиянинг бу йўналишида маълум натижаларга эришишни мақсад қилиб қўйиш мумкин.
Ҳар бир дарсда алоҳида вазифалар ҳал қилинади. Олдин ўқитилган (ўргатилган) ва кейин ўқитиладиган мавзулар бир бири билан ёки ўргатилаётган ҳаракатлар, унинг айрим қисмлари ўз аро ўзвийлиги ва тузилишини бир бири билан боғланиши орқали фарқланади ҳамда белгиланган тизим асосида ўқитилади. Қайд қилинган узвийлик ҳаракат структураси таркибидаги ҳаракат техникасининг асоси, унинг звенолари, деталлари ёки бошқа элементларини кетма-кетлигини бузилишини олдини олиши шарт. Ўзидан кейин келадиган-бажариладиган ҳаракатни бажарилишини осонлаштиришга хизмат қилиши таълим жараёнидаги дидактик талабларидандир.
Жисмоний маданият дарсларининг характерли томони шундаки, у махсус тайёргарликка эга бўлган мутахассис томонидан, жисмоний ривожланганлиги ва тайёргарлиги тахминан бир-бирига яқин контин-гент билан бир неча йилга мўлжалланган дастур асосида ҳамда маълум тизимга солинган жадвал асосида ташкилланади.

Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish