Карбюратор заводи, редуктор, асбоб-анжомлар, қуйма, эҳтиёт қисмлар



Download 296 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/5
Sana10.12.2022
Hajmi296 Kb.
#883360
  1   2   3   4   5
Bog'liq
6-1



205 
карбюратор заводи, редуктор, асбоб-анжомлар, қуйма, эҳтиёт қисмлар, 
телевизор трансформаторлари, телевизорга футлярлар, конденсаторлар, 
юқори босимли насослар, диван-кроватлар учун оёқлар ва бошқаларни ишлаб 
чиқариш мисол бўла олади. Масалан, шарикодшипниклар, поршенлар, 
редукторлар, моторлар ва бошқалар тайёрлайдиган турли жараёнларга 
ташкилий жиҳатдан бўлиниши мумкин. 
 
5.5. Саноатда диверсификациялаш. Унинг моҳияти ва диверсификация 
қилишнинг энг мухим устувор йўналиши 
 
Диверсификация. Унинг моҳияти, аҳамияти ва мазмуни.
Диверсификация лотинча “diversificatio” сўзидан олинган бўлиб “ўзгариш, 
хилма-хиллик” маъносини билдиради. Иқтисодиётни, шу жумладан саноат 
ишлаб чиқаришини диверсификация қилиш туфайли тармоқлар ва 
корхоналарнинг фаолият соҳалари ўзгаради ва тайёрланадиган маҳсулотлар 
тури кўпайиб боради.
Илгари тўла ихтисослашган корхоналарнинг бошқа ишлаб чиқариш 
тармоқлари, хизмат кўрсатиш соҳаларига кириб бориши, уларнинг фаолият 
соҳаларининг кенгайишини билдирарди. Диверсификация натижасида эса 
турли-туман товарлар ишлаб чиқарадиган, хизмат кўрсатиш ҳамда илмий 
тадқиқот ва ишланмалар билан банд бўлган компаниялар, бирлашма ва 
жамиятлар, аммо ҳамиша ҳам технологик жиҳатдан боғланмаган кенг 
тармоқли комплекслар вужудга келади. 
Мустақилликнинг илк давридан бошлаб аста-секин товар ишлаб 
чиқаришда тор ихтисосликдан воз кечиш, корхоналарда ишлаб 
чиқарилаётган маҳсулотлар турини (номенклатура ва ассортиментини) 
кўпайтириш, кўринишини ўзгартириш, янгидан янги маҳсулотлар ишлаб 
чиқаришни ўзлаштириш яъни ишлаб чиқаришни босқичма-босқич 
Диверсификация қилиш жараёнларини амалга ошириш йўлга қўйилди.


206 
Иқтисодиётнинг “...таркибий тузилишини Диверсификация қилиш 
борасида амалга оширилаётган, ҳар томонлама асосли ва чуқур ўйланган 
сиёсат бизни инқирозлар ва бошқа таҳдидларнинг салбий таъсиридан ҳимоя 
қиладиган кучли тўсиқ, айтиш мумкинки, мустаҳкам ва ишончли ҳимоя 
воситасини яратди”
39
.
Диверсификацияни амалга оширишнинг шакллари, ҳажми ва усуллари 
айниқса 2005-2009 йилларда кенг авж олди ва ривожланишнинг умумий, 
инвестицион консепсиясига айланди. Шу сабабли мамлакатимиз Президенти 
Ислом Каримов ишлаб чиқаришни Диверсификациялашни давом эттириш ва 
уни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш билан бирга 
уйғунлаштириб олиб боришни давом эттиришни Ўзбекистон шароитида 
жаҳон молиявий – иқтисодий инқирози оқибатларини бартараф этишнинг энг 
муҳим 
устувор 
йўналишларидан 
бири 
эканлигини 
қайта-қайта 
таъкидламоқдалар.
Яқин ва узоқ келажакда ҳам ишлаб чиқаришни Диверсификация 
қилишнинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат: 
• 
корхона ва тармоқларнинг фаолият соҳаларини кенгайтириш; 
• 
маҳсулот ва хизматлар турларини кўпайтириш; 
• 
маҳсулот ва хизматлар сифатини такомиллаштириш; 
• 
маҳсулот ва хизматлар бозорини кенгайтириш. 
Иқтисодиётнинг реал секторида фаолият юритаётган корхоналарни 
Диверсификациялаш 
уларнинг 
нафақат 
фойда 
(даромад) 
олиш 
имкониятларини мустахкамлайди, балки Ўзбекистоннинг жаҳон бозорида 
янгидан-янги марраларга эришишида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев томонидан қабул 
қилинган “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича 
ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармонида олиб борилаётган 
ислоҳотлар самарасини янада ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама 
39
Karimov I.A. Jahon moliyaviy-iqtisodiy inqirozi, O‘zbekiston sharoitida uni bartaraf etishning yo‘llari va 
choralari. – T.:“O‘zbekiston”, 2009 yil. 31 - bet.


207 
ва жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимизни 
модернизация қилиш ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш 
бўйича устувор йўналишларни амалга ошириш мақсадида 2017 — 2021 
йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор 
йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тасдиқланди
40
. Ушбу Ҳаракатлар 
стратегиясида иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг 
устувор йўналишлари алоҳида муҳим ўрин эгаллайди. Иқтисодиётни 
ривожлантириш ва либераллаштиришнинг асосида албатта таркибий 
ўзгартиришларни 
чуқурлаштириш, 
миллий 
иқтисодиётнинг 
етакчи 
тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш ҳисобига унинг 
рақобатбардошлигини ошириш масаласи туради. 
Иқтисодиёт таркибида саноатнинг ривожланиши динамикасидаги муҳим 
ўзгариш сифатида корхоналар ва ишлаб чиқаришни модернизациялаш, 
техник ва технологик янгиланиш асосида саноатда чуқур таркибий 
ўзгаришлар ва диверсификациянинг амалга оширилгани ҳисобланади.
Саноат сиёсатидаги асосий устуворлик институционал ислоҳотларнинг 
сифатини ошириш ва тадбиркорлик фаолиятига кенг йўл очиб бериш, саноат 
ишлаб 
чиқаришни 
модернизациялаш 
ва 
диверсификациялаш, 
иқтисодиётининг реал сектори корхоналарини қўллаб-қувватлаш, ўрта ва 
узоқ муддатда саноатни ривожлантириш бўйича дастурий чора-тадбирларни 
амалга оширишга қаратилди. 
Давлат раҳбари томонидан Ҳаракатлар стратегиясида
41
юқори 
технологияли қайта ишлаш тармоқларини, энг аввало, маҳаллий хомашё 
ресурсларини чуқур қайта ишлаш асосида юқори қўшимча қийматли тайёр 
маҳсулот ишлаб чиқаришни жадал ривожлантиришга қаратилган сифат 
жиҳатидан янги босқичга ўтказиш орқали саноатни янада модернизация ва 
диверсификация қилиш зарурати алоҳида таъкидланди.
40
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар 
стратегияси тўғрисида”ги фармони
. 7 февраль 2017 йил. http://press-service.uz/uz/document/5482/. 
41
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар 
стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли 
Фармони
. // Халқ сўзи. 8 феврал 2017 йил.


208 
Миллий иқтисодиётнинг етакчи тармоқларининг рақобатбардошлигини 
ошириш 
масаласи 
ҳал 
этиш 
бўйича 
Ҳаракатлар 
стратегиясида иқтисодиётнинг базавий тармоқларидаги 4400 дан ортиқ 
корхоналарнинг 
рентабеллик 
даражасини 
ошириш 
ва 
молиявий 
соғломлаштириш ҳамда ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш 
даражасини ошириш асосида ишчилар сонини кўпайтиришга эришиш 
режалаштирилган. Бу тадбирлар натижасида корхоналарнинг рентабеллик 
даражаси ошади, ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражасини 
ошириш ва ишчилар сонини кўпайтиришга олиб келади. 
Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишга оид давлат дастурининг 
асосий мақсади халқ фаровонлигини ошириш ва унинг эртанги кунга 
ишончини ошириш ҳамда розилик ҳиссини таъминлаш бўйича устувор 
вазифаларни амалга оширишдир. Иқтисодиётни ривожлантириш ва 
либераллаштиришнинг 
асосида 
албатта 
таркибий 
ўзгартиришларни 
чуқурлаштириш, 
миллий 
иқтисодиётнинг 
етакчи 
тармоқларини 
модернизация 
ва 
диверсификация 
қилиш 
ҳисобига 
унинг 
рақобатбардошлигини ошириш масаласи туради. Юқоридаги юксак 
мақсадларга эришиш учун қуйидаги йўналишларга алоҳида ўрғу берилган ва 
аниқ ечимлари қўрсатиб ўтилган
42
:

миллий иқтисодиётнинг таркибида саноат, хизмат кўрсатиш соҳаси, 
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик улушини кўпайтириш;

ишлаб чиқаришни модернизация қилишга қаратилган фаол инвестиция 
сиёсатини олиб бориш;

юқори технологияли қайта ишлаш тармоқларини сифат жиҳатидан янги 
босқичга ўтказиш орқали саноатни янада модернизация ва диверсификация 
қилиш;
42
Ўзбекистон Республикаси Президентининг“Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар 
стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли 
Фармони
. // Халқ сўзи. 8 феврал 2017 йил.


209 

иқтисодиёт тармоқлари учун самарали рақобатбардош муҳитни 
шакллантириш ҳамда маҳсулот ва хизматлар бозорида монополияни 
босқичма-босқич камайтириш;

ички ва ташқи бозорларда миллий товарларнинг рақобатбардошлигини 
таъминлаш мақсадида принципиал жиҳатдан янги маҳсулот ва технология 
турларини ўзлаштириш;

ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, истеъмол товарлар ва бутловчи 
буюмлар импортининг ўрнини босиш, тармоқлараро саноат кооперациясини 
кенгайтириш;

ишлаб чиқаришга энергия тежайдиган технологияларни кенг жорий 
этиш, 
қайта 
тикланадиган 
энергия 
манбаларидан 
фойдаланишни 
кенгайтириш, иқтисодиёт тармоқларида меҳнат унумдорлигини ошириш;

фаолият кўрсатаётган эркин иқтисодий зоналар, технопарклар ва кичик 
саноат зоналари самарадорлигини ошириш, янгиларини ташкил этиш;

хизмат кўрсатиш соҳасини жадал ривожлантириш, ялпи ички 
маҳсулотни шакллантиришда хизматларнинг ўрни ва улушини ошириш, 
кўрсатилаётган хизматлар таркибини тубдан ўзгартириш;

туризм 
индустриясини 
жадал 
ривожлантириш, 
туризм 
инфратузилмасини кенгайтириш;

экспорт фаолиятини либераллаштириш ва соддалаштириш, экспорт 
таркибини ва географиясини диверсификация қилиш, иқтисодиёт тармоқлари 
ва ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш ва сафарбар этиш;

йўл-транспорт инфратузилмасини янада ривожлантириш, иқтисодиёт, 
ижтимоий 
соҳа, 
бошқарув 
тизимига 
ахборот-коммуникация 
технологияларини жорий этиш.
2017 
— 
2021 
йилларда 
Ўзбекистон 
Республикасини 
ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар 
стратегиясини «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да амалга 
оширишга оиддавлат дастурида таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, 
миллий 
иқтисодиётнинг 
етакчи 
тармоқларини 
модернизация 
ва 


210 
диверсификация қилиш ҳисобига унинг рақобатбардошлигини ошириш 
йўналишида корхоналарнинг маблағлари, ЎзТТЖ, тижорат банклари 
кредити, хорижий инвестиция ва кредитлар ҳисобига 2017 — 2021 йилларда 
умумий қиймати 40 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги 649 та инвестиция 
лойиҳасини назарда тутувчи тармоқ дастурлари амалга оширилади.
Натижада кейинги 5 йилда саноат маҳсулотини ишлаб чиқариш 1,5 
баравар, унинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 33,6 фоиздан 36 фоизгача, 
қайта ишлаш тармоғи улуши
80 
фоиздан 85 фоизгача ошади. 2017 йилда 75 
дан ортиқ янги турдаги рақобатдош тайёр маҳсулотлар ўзлаштирилади. 
2017 йилда умумий қиймати 1,0 млрд. долларлик 145 та ишлаб чиқариш 
қувватларини фойдаланишга топшириш, шу жумладан: 

мева-сабзавот ва гўшт-сут маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида 147 
млн. долларлик 63 та лойиҳа; 

рангли ва қимматбаҳо металларни чуқур қайта ишлаш бўйича 217 млн. 
долларлик 6 та лойиҳа; 

кимёвий хом ашёларни чуқур қайта ишлаш бўйича 25 млн. долларлик 2 
та лойиҳа; 

углеводород хом ашёларини қайта ишлашни чуқурлаштириш бўйича 342 
млн. долларлик 6 та лойиҳа; 

тайёр чарм-пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш 
бўйича 6 млн. долларлик 9 та лойиҳа; 

фармацевтика 
маҳсулотлари 
ишлаб 
чиқаришни 
оширишга 
йўналтирилган 24 млн.долларлик 7 та лойиҳа; 

қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш бўйича 
151 млн. долларлик 29 та лойиҳа; 

тайёр тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб 
чиқаришни ошириш бўйича 178 млн. долларлик 15 та лойиҳа.
Иқтисодиёт ва унинг етакчи тармоқларини модернизация қилиш ишлаб 
чиқаришни диверсификациялашга олиб келади. Ушбу атамага мамлакатимиз 


211 
иқтисодиёти 
ислоҳотчилари 
қуйидагича 
таъриф 
беришган: 
“Диверсификация-юқори қўшилган қиймат ўсиш динамикасини таъминловчи 
ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ва хизматлар ассортиментининг ошиши ва 
кенгайиши жараёнидир. Диверсификация жараёни иқтисодиёт тармоқларида 
олиб борилаётган модернизация ва таркибий ўзгаришлар билан бевосита 
уйғунлашган”
43
.
Ишлаб чиқаришни 
ташкил этишнинг ассиметрик шакллари 
ҳисобланган ихтисослашув ва диверсификация жамият ривожланишининг 
турли босқичларида турли хил нисбатларда ишлаб чиқаришда қўлланилган. 
Диверсификация жараёнлари, айниқса 50-йилларнинг ўрталаридан бошлаб 
юқори суръатларда ривожлана бошлади. Бунинг энг асосий сабабларидан 
бири шундан иборатки, бу даврда фан-техника тараққиётиншг жадаллащуви 
корхоналар ва фирмалар ўртасидаги рақобат курашини олиб келди. Бунинг 
натижасида эса корхоналар томонидан олинадиган фойда меъёри нисбатан 
бараварлашди 
ва 
ишлаб 
чиқариш 
самарадорлигини 
оширишнинг 
ихтисослашувга асосланган манбалари нисбатан ўз имкониятларини тугатди. 
Шу муносабат билан айтиш мумкинки, диверсификация жараёнларини 
амалга ошириш зарурияти дастлаб микрокорхоналар, фирмалар ва 
компаниялар даражасида намоён бўлди.
Айнан, шу даврдан бошлаб диверсификациянинг иқтисодий мазмуни ва 
мохияти мақсади ва йўналишлари иқтисодий адабиётларда ўрганила 
бошланди. Бироқ бу пайтда диверсификация жараёнларининг ягона 
назариясн ишлаб чиқилмаган бўлиб, олимлар бу категорияни турли 
йуналишларда ва турли мазмунда ишлатиб келдилар. Умуман олганда, 
диверсификация кўпроқ микро даражада қўлланилиб, корхона ва фирмалар 
43
Саидова Г. Модернизация, техническое обновление и диверсификация производства, широкое внедрение инновационных технологий 
– необходимое условие выхода Узбекистана на новые рубежи на мировом рынке / «Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон 
шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари» мавзусидаги Республика илмий-амалий анжуманидаги тақдимот 
материаллари. – Т., ТДИУ, 2009 йил 5 май.


212 
фаолиятининг кенгайииши товарлар ва хизматлар турларининг ошиши 
маъносида тушунилган. 
Диверсификация кўп қиррали, мураккаб ва зиддиятли жараёндир. Уни 
амалга ошириш усуллари, механизми, мақсади ва вазифалари турличадир, бу 
эса унинг иқтисодий мазмунини тўлиқ ифодалайдиган ягона таъриф беришни 
қийинлаштиради. Шундай бўлсада, барча диверсификация жараёнларининг 
туб моҳияти бир хилдир. Саноат корхоналари фаолияти иқтисодий-
ижтимоий ва илмий-техника шароитларининг кескин ўзгариши ташқи 
муҳитга, вазиятта мослашиш учун бошқаришга бўлган талабнинг ўзгаришга 
олиб келди.

Download 296 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish